Педиатрия ва болалар гигиенасиМустақил таълим мавзуларини ўзлаштириш бўйича услубий кўрсатмалар
Педиатрия мажмуа 19 й
1. Мавзу: Кириш. педиатрия ва болалар гигиенаси фанининг мақсад ва вазифалариТаянч иборалар: Илк ёшдаги болалар, мактабгача ёшдаги болалар, педиатрия, гигийена, фан, предмет, саломатлик,тарбия институтлари, оила – таълим, маҳалла. Режа Илк ва мактабгача ёшдаги болалар педиатрия ҳақида билимлар бериш. Илк ва мактабгача ёшдаги болалар педиатрия ва гигийена фанининг предмети, объекти мақсади ва вазифалари Педиатрия ва болалар гигийенаси фанининг бошқа болалар гигийенаси лар билан алоқалари. Ўсиб келаётган авлоднинг соғлигини сақлаш билан бог`лиқ давлат дастурлари билан таништириш. Педиатрия ва болалар гигийенасида фойдаланиладиган методлар Бугунги талаба олий ўқув юртини битиргач МТМ (мактабгача таълим муассасалари) тарбиячилари буладилар ва ўзининг мутахассислик фаолиятида болалар жамоасини соғломлаштиришга ва атроф мухитда ва шунингдек барча таълим – тарбия жараёнида меъёрий (нормал) шароитларни яратишга йўналтирилган барча тадбирларда фаол иштирок еътиши керак. У болаларга гигийеник кўникмаларни сингдириши ва кундалик хаётида санитария маданиятини ошириши керак. МТМда бўлган вақтида бола ўсади, ривожланади ва атроф муҳитнинг ўзгарувчан шароитларига мослашади. Ўсиш ва ривожланиш жараёнида унинг аъзоларини тузилиши ва иши ўзгаради, шунингдек, организмнинг талаби ва мослашув имкониятлари ҳам. Ёшлар ва болалар саломатлиги борасидаги ижтимоий-иқтисодий градиент умумий соглиқ масаласидаги адолацизлик муаммоларини йечишда юксак стратегия сифатида таклиф етилганлиги боис, ушбу китоб бунга қандай еришиш мумкинлигини корсатиб берди. Биринчи бўлимда ЕИда болалар, ёшлар ва уларнинг ота-оналари саломатлиги борасидаги ижтимоий-иқтисодий градиентнинг умумий таҳлили берилган. Иккинчи, учинчи бўлимлар турли ҳил давлат турмушини яхшилашнинг ижтимоий градиент орқали соглиқ соҳасидаги яхши натижаларига таъсири ҳақида бериб ўтилган. Тўртинчи бўлим ижтимоий бирлашма капиталининг актив саломатлик сифатидаги роли, унинг ёшлар ва катталар саломатлиги муносабатидаги тенгсизликка ижтимоий иқтисодий ҳолатнинг тасири ҳақида тушунча беради. 5-болимда ГРАДИЕНТ баҳолаш тизими берилган болиб, у соглиқ тизимидаги ижтимоий градиентининг режасига асосланган қатор исботларнинг ўсишига хизмат қилиши мумкин. У инсон саломатлига тасир корсатувчи ҳолатлар ва тадбирларнинг такомиллашуви ва йенгиллашуви учун хизмат қилади. Ниҳоят, 6-болимда ЕИ миқёсида барча катталар, ёшлар ва болалар тогри соглом турмуш тарзига ота олиши учун қилинадиган ишлар ҳақида малумот бериб отилган.1 Боланинг ўсиши ва ривожланиши учун янада яхшироқ шароитларни яратиш учун, унинг тўғри тарбияланиши ва таълим олиши учун, ривожланишнинг турли босқичларида унинг организмини ўзига хос хусусиятларини билиш керак; унга нима фойдаю нима зарарлигини ва соғлигини мустахкамлаш ва нормал ривожланишни қўллаш учун кандай чоралар кўришни тушуниш керак. Шу билан боғлик холда, МТМ хизматчиларини (ишчи, ходим) таёрлаш режасига «Педиатрия ва болалар гигийенаси» фани киритилган. Бу фанни ўқитилиши давомида талабалар тананинг ва унинг айрим аъзоларининг тузилиши билан танишадилар, унинг организмида кечадиган хаётий жараёнларни, айрим аъзоларнинг ва шунингдек бутун организмнинг фаолиятини яхлитлигича ўрганадилар. Мактабгача ёшдаги болаларнинг ютукларини асосида овқатланишни тўғри ташкиллаштириш ва хаёт шароитини умуман соғломлаштириш билан боғлик бўлган кўплаб саволлар йечими топилган. Болалар гигийенаси – туғилгандан то 7 ёшгача бўлган болалар соғлигини сақлаш ва мустахкамлаш хақидаги (тўғрисидаги) фан. У болаларга мухитнинг турли шароитларини таъсирини ўрганади, болалар соғлигига зарар йетказадиган хар кандай сабабни аниқлайди ва бартараф етади, шундай шароитларни танлайдики, унинг ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир қилувчи, соғлигини мустахкамловчи. Педиатрия – болалар касаллигини, уларнинг келиб чиқиш сабабларини, клиникаси ва касалликнинг олдини олиш йўлларини, соғлом турмуш тарзини шакллантиришни ўрганувчи фан. Саломатлик инсон учун енг катта бойликдир, уни жуда осон йўқотиш мумкин лекин катта қийнчилик билан тикланади. Халқ маколларига кўра “Саломатлик ботмонботмон бўлиб кетади, мизқол-мизқол бўлиб кайтади”, “Аҳоли саломатлиги – давлат бойлиги”. Шу билан, бирга оила ва жамиат учун жуда муҳим аҳамиятга ега бўлган муаммо ўсиб келаётган авлодни саломатлигини сақлаш ва муҳофаза қилиш. “Саломатлик даражасидаги тенгсизликлар ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги ижтимоий – иқтисодий градиентлар Йевропа Иттифоқи га аъзо кўплаб мамлакатлар еътиборини ўзига жалб қилмоқда. Саломатлик борасида тенгсизлик асосида ётувчи ижтимоий тенгсизлик Йевропа Иттифоқининг кўплаб мамлакатларида ўсишда давом етмоқда. Умуман олганда, Йевропа Иттифоқига аъзо мамлакатлар саломатлик борасида тенгсизлик бўйича чоралар қўллаш заруриятини тан олишади, аммо жуда кўп ҳолларда буни жамиятнинг камбағал қатламлари саломатлигини яхшилаш сифатида баҳолашади. Шундай қилиб, улар барча ижтимоий – иқтисодий градиентлар бўйича чоралар қўлламайдилар, демакки, ҳар бир киши ўзининг “саломатликнинг енг юксак даражаси” ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин”.2 Бола ўз ҳаётини оилада бошлайди. Ундан кейин мактабгача таълим муассаларида ҳамда умум таълим ташкилотларида давом етади ва мустақил ҳаётга кириб келади. Олимлар тадқиқотига кўра узлуксиз таълимни босқичларидан ўтган бола мустақил ҳаётга саломатликни ҳолати билан кириб келада (яширин ёки кўзга ташланиладиган холда). 52 % турли хил касалликларга чалинган; 42 % турли хил неврозлар учрайди; 36% қадди қоматни бўзилиши; - 27% кўз уткирлигини бўзилиши. Ўзбекитон Республикаси мустақиллика еришганидан сўнг ўсиб келаётган авлодни саломатлигини сақлаш борасида катта ишлар қилиниб давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Саломатлик – бу организмни физиологик меъёрда функциясини амалга оширишдир. Жисмоний, рухий ва маънавий саломатликларни фарқлайдилар. Соғлом авлод учун давлат дастури таълим соҳасида ходимлар учун қуйидаги лахзалари бўйича қизиқиш туғдиради. Ҳар бир ҳалк таълими ходими минимал тиббий гигийеник билимларга ега бўлиши зарур. Ҳар бир таълим сохасидаги ходим ўз фани бўйича Давлат таълим стандарт талабларини ва таълим тарбияни гигийеник меъёрларини билиши зарур. Соғлом турмуш тарзи ва уни асосий компонентларини яъни: актив ҳаракат режими жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, чиниқтириш; овқатланиш, меҳнат қилиш ва дам олиш гигийенаси (кун тартибига риоя қилиш); в) шахсий ва жамоат гигийенасига риоя қилиш; г) атроф муҳитни ҳимоя қилиш (екология ва саломатлик); шикастланиш ва бахциз ходисаларни олдини олиш. тўғри жинсий тарбия бериш; ё) инсонлар аро муносабатларнинг ва таълим-тарбия жараёнига қўйиладиган психогигийеник қоидаларига риоя қилиш. 4. Ўсиб келаётган ёш авлодини гигийеник тарбиялаш: организм тўзилиши ва фаолияти тўғрисида билим бериш; ўз-ўзини ва атрофдагиларни саломатлигини сақлашга оид кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш; в) уларни ижобий ва фойдали одатларга айлантириш. “Педиатрия ва болалар гигийенаси” курси назарий билимлар, болаларни соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш ҳақида амалий кўникма ва малакаларни ҳамда мактабгача тарбия муассасаларида таълим тарбия ишларини гигийена талаблари асосида ташкил еътиш ўз ичига қамраб олади. Педиатрия – бу соғлом ва бемор бола ҳақида фан. Болалар гигийенаси мактабгача ёшдаги болалар саломатлиги ва уни ривожланишига атроф мухитни таъсирини ўрганадиган, болаларни гормоник мустаҳкамлашга оид тадбирларни ишлаб чиқишини ўрганадиган фандир. Курсни асосий вазифалари қуйидагилар:
болаларни саломатлигини сақлаш ва уни мухофаза қилиш тўғрисида билимлар бериш; ташқи мухит шароитини тўғри ташкил еътишга йўналтирилган усул ва малакаларини егаллаш; МТМ-да таълим-тарбия жараёни гигийеник баҳолашга ўргатиш. Мазкур курс мактабгача педагогига, ёш психологияси, ҳамда қатор тиббий йўналтирилган сохалар офталтология, оторинарингология, невропатология, психиатрия ва бошқалар билан боғлиқ. Фақат кенг – қамровли – факлар-аро-интеграл ёндошув ўсиб қилаётган организмда юзага келадиган ўзгаришлар ортириш, физологик нормадан четланишни олдини олиш тўғрисидаги билимларни мустақил пойдеворини яратади. Педиатрия соғлом ва бемор болани ўрганади ҳамда туғилишдан то вояга йетгунича болани саломайлигини ўрганадиган фан бўлиб, у мактабгача гигийенани, касалликларни ва болани даволаш масалаларини ўз ичига олади. Педиатрия ва болалар гигийенаси ўрганиш предмети қуйидагилардан иборатдир: илк мактабгача ёшдаги болаларнинг ёш хусусиятлари; болаларни жисмоний ривожланиш ва саломатлиги; бахциз ходисалар ва жарохатланишда биринчи ёрдам бериш ҳамда болалар касаллигини олдини олиш; айрим органлар ва нерв системасини гигийенаси; жисмоний тарбия гигийенаси; болаларни овқатланишини гигийеник асослари; болаларни гигийеник тарбиялаш МТМ ходимлари ва ота-оналар ўртасида санитария-окқртирув ишларини олиб бориш; МТМ планировкаси ва ободонлаштиришга қўйиладиган гигийеник талаблар. Педиатрия ва болалар гигийенаси фанининг бошқа фанлар билан алоқаси. Мазкур фан ўз татқиқотларида биология, тиббиёт, педагогика, психология ва бошқа фанларнинг тажриба ва ютукларига таянади. Бу фанлар тўғрисида маълумотга ега бўлиш болаларнинг тўғри ривожланишига ва саломатлигини мустаҳкамлашни таъминлайди, гигийеник тадбирларни амалга ошириш учун қулай шароитлар яратади, ҳамда МТМ-да касалликларни олдини олишда масалаларини хал еътишга имқон яратади. Педиатрия ва болалар гигийенаси қуйидаги тадқиқот методларидан фойдаланади: табиий-гигийеник тадқиқот методи (атроф муҳит омилларни организмга таъсирини урганишни имқон беради); физиологик методи (соғлом ва бемор бола, турли ёшдаги болалар тўғрисида); математик-статистик методи; - лаборатория-тадқиқот методи. Талабалар «Педиатрия ва болалар гигийенаси» фанини урганиш давомида қўйидаги билим ва амалиётларга ега бўлишлари керак: -педиатрия ва болалар гигийенаси ривожланиши ҳақидаги маълумотлар; -педиатрия ва болалар гигийенасини урганиш усуллари; соғлом ва бемор организмни ўзига хосликлари; - касаллик сабаблари ва уларнинг таркалиш йўллари; гигийеник факторларнинг бола соғлигига таъсири; касаллик таърифи ва уларни олдини олиш йўллари; мактабгача таълим муассасалари олдига қўйилган гигийеник талаблар; мактабгача таълим муассасаларидаги ўқув-тарбиявий процессларга қўйилган гигийеник талаблар. Мустақиллик еълон қилинган кундан бошлаб, маънавий ва жисмоний соғлом авлодни вояга йетказиш, тарбиялаш, ҳар томонлама баркамол шахсни шакллантириш ғояси давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Мазкур ғоя шарофати билан давлат миқёсида босқичма-босқич мақсадга йўналтирилган тадбирлар ўтказилмоқда. Соғлом авлод ғоясини амалга оширишда қуйидаги йўналишларга алоҳида еътибор қаратилмоқда: миллий генофондни сақлаш, миллий менталитетни кучайтириш; - жисмоний ва маънавий жиҳатдан соғлом авлодни тарбиялаш; еркин ва мустақил, кучли ва софдил авлодни ўстириш; иқтидорли ва соғлом фикрли, тўғри мулоҳаза юритувчи еркин ёшларни тарбиялаш. Бу ғоялар талабани жисмоний, психологик саломатлик асосида соғлом турмуш тарзи кўникмаларига ўргатиш, организмнинг умумий ва репродуктив саломатлиги билан таништириш, бундан ташқари баркамол авлодни шакллантириш, шахс ва миллат саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш йўналишига мос келади. Саломатлик инсонда руҳий, жисмоний ва физиологик сифатларнинг ривожланганлиги бўлиб, мақбул даражадаги ишчанлик қобилияти ва умрнинг максимал давомийлиги муҳитида ижтимоий фаолликни сақлаб қолишга еришишдир. “Саломатлик”, “соғлом бўлиш” маъноларини билдириб, соғлом авлодни тарбиялаш масалаларини ҳал еътишда зарур ўрин егаллайди. Бу ўринда педагогнинг вазифаси ҳар бир болага ўз-ўзининг ва имконият даражасида атрофидагиларнинг саломатликларини сақлаш ва мустаҳкамлаш кўникма ва малакаларини сингдиришдан иборат. Йевропа Иттифоқида миллий, ҳудудий ва маҳаллий даражалар учун тавсиялар тақдим етилган. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ижтимоий – иқтисодий градиентлар саломатлик масаласи барча жамиятлар, нафақат енг ёмон аҳволда бўлган, балки саломатлик бўлиши керак бўлганидан кўра пастроқ бўлган жамиятларнинг ҳам ташвиши, муаммоси еканлигини кўрсатиб беради. Соғлиқни сақлаш соҳасида ижтимоий – иқтисодий градиентларнинг тизимли табиати ҳам саломатлик масаласи тенгсизлик адолациз ва нотўғри еканлигини кўрсатиб беради. Бу масала адолацизлиги айниқса, паст ижтимоий – иқтисодий синфларда ўсиш бутун ҳаёт жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган болалар ҳақида гап кетганда яққол намоён бўлади. Болалар ва ёшлар саломатлигини яхшилашнинг енг яхши усулларидан бири бу оила ва болалар “қаровчилари” ҳолатини яхшилаш ҳисобланади. Бунга еришишнинг енг мақбул йўлларидан бири бу универсал сиёсат бўлиб, бу сиёсат ижтимоий ресурсларни тақсимлашни назарда тутади. Жамиятда “саломатлик активи” даражаси, жамиятда аҳиллик, бирдамлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи ташаббуслар болалар ва ёшлар саломатлик масаласиги градиентларни тенглаштиришда муҳим аҳамият касб етиши мумкин. Ҳукумат ҳар қандай ҳолатда соглом турмуш тарзини ушлаб турувчи фактор ва нуқталарга алоҳида етибор қаратиб жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий қатлами томонидан келтириладиган барча якуний чораларни кориб чиқиб якуний ишни амалга оширмоги лозим. Ҳукумат, сиёсатчилар ва амалиётчилар болаларнинг енг муҳим еҳтиёжларини қондириш ва уларни самарали қамраб олиш учун уларнинг барча ижтимоий – иқтисодий градиентлар бўйича сиёсат ҳамда ташаббуслар ишлаб чиқиш ёшлар, болалар ва оилалар иштирокини таъминлаши лозим. Тарбия институтларимиз (оила – таълим муассасалари – маҳалла, мактабдан ташқари таълим ва б.) ҳар бир бола, ўсмир, йигит-қиз ва катталарда соғломликнинг муҳим таркибий қисмлари: фаол ҳаракатли режим, чиниқиш, жисмоний маданият ва спорт билан шуғулланиш сифатида акс етадиган соғлом турмуш тарзини ташкил еътиш еҳтиёжини шакллантириши ва ривожлантириши зарур. Овқатланиш, меҳнат ва дам олиш гигийенаси, шахсий ва умумий гигийена, кундалик режим, шахсий ва жамоатчилик гигийенаси талабларига риоя қилиш, атрофимиздаги олам (екология ва саломатлик)ни асраш, зарарли одатларнинг олдини олиш, психогигийена талабларига амал қилиш, тарбиячи ва тарбияланувчилар орасида ҳамкорлик педагогикаси муносабатлари заруриятини тақозо етади. 3 Download 1,47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |