Педиатрия ва болалар гигиенаси


О`симликлар билан заҳарланганда биринчи ёрдам ко`рсатиш



Download 1,47 Mb.
bet18/61
Sana21.02.2022
Hajmi1,47 Mb.
#47220
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   61
Bog'liq
Педиатрия мажмуа 19 й

О`симликлар билан заҳарланганда биринчи ёрдам ко`рсатиш


  1. Оғиз орқали заҳарланишдаги каби ко`рсатмаларга амал қилинади.

  2. Жабрланувчига абсорбент, масалан, қотган нон бериш мумкин.

  3. Жабрланувчини о`рнига ётқизиб, тез ёрдам чақирилади.

Одам хаёт фаолиятини сақлаши, мехнат қилиши, ўсиб ривожланиши учун ташқи муҳитдан овқат моддаларини қабул қилади. Овқат ҳазм қилиш каналида меҳаник майдаланади, химик парчаланади, сўрилади.
Одамнинг ҳазм қилиш канали 8-10 м узунликда бўлиб, девори уч қаватдан:
ички - шиллик, ўрта- мускул, ташки- сероз қаватларидан тузилган . Овқат хазм қилиш каналига : огиз бўшлиги ва ундаги органлар ҳалқум , қизил ўнгач , ошқозон , ингичка ва юғон ичаклар, йирик безлардан – жигар , меъда ости бези киради .
Овқатнинг таркибида оксиллар , ёғлар , углеводлар , витаминлар , минерал тузлар ва сув бўлади .
Оғиз бўшлиги , оғиз дахлизи ва хақиқий оғиз бўшлигидан ташкил топган бўлиб, бу йерда овқат тишлар ёрдамида механик майдаланади , сўлак безларидан ишлаб чиқарилган сўлак ёрдамида қисман химик парчаланади , овқат луқмаси сулак билан аралашади . Оғиз бўшлиғи шиллиқ парда билан қопланган бўлиб , механк , химик , температура таъсирига чидамлилик хусусиятига ега .
Ютиш . Ютиш мураккаб физиологик просесс бўлиб , нерв маркази узунчоқ мияда жойлашган . Ютиш нафас олиш билан боғлик . Овқат луқмаси чайналиб , сўлак билан аралашгандан сўнг , шилликланиб тил ёрдамида юткумга ўтказилади . Ютиш вақтида марказга интилувчи тил томоқ нерв импулслар келиб , овқат луқмаси ютилади . Овқат ютилгандан сўнг қизил ўнгач орқали ошқозонга ўтади . Она қорнида боланинг 5 ойлигидан бошлаб сут тишларининг хужайралари вужудга кела бошлайди . Боланинг 6-8 ойлигидан бошлаб сут тишлари чиқа бошлайди . Аввал 6 ойликдан кесувчи сўнг сут тишлари , кичик озиқ тишлар чиқади . Сут тишлари 20 та бўлади : 2 та кесувчи , 1 та қозик , 2 та кичик озиқ тишлари. Сут тишлари 6-7 ёшдан бошлаб доимий тишлар билан ўрин алмашинилади. Боланинг 7 ёшида биринчи катта озиқ тиши , 8 ёшида биринчи кичик озиқ тиши , 13-16 ёшида катта оғиз тиши , 11-15 ёшида иккинчи озиқ тишлар , 18-30 ёшида учинчи озиқ тишлар чиқади . Болаларнинг сут тишлари доимий тишлар билан алмашиниш даврида тишларни парвариш қилишни ўргатиш лозим . Ухлашдан аввал тишларни чўтка ва порошок билан тозалаш , овқатлангандан сўнг оғизни илиқ совуқ сув билан чайкаш зарур . Болалар жуда совуқ ёки жуда иссиқ овқатларни истеъмол қилиши , тиши билан қаттик нарсаларни майдалаши мумкин емас . Болаларда овқат чайнашиб давомлигиги аввал узоқроқ бўса, сўнг камая боради . Болаларнинг 11-12 ёшида овқат моддаларига бир суткада 200 см , овқатдан ташқари вақтида 400-600 см -3 ажралади . Бу сўлак таркибида пталин ферментининг консентрасиаси юқори бўлади . 2 ёшдан 15 ёшгача сўлакнинг таркибида оқсил микдори ортиб боради
Овқатнинг ошқозонда ҳазм бўлиши
Ошқозон овқат ҳазм қилиш каналининг кенггайган қисми ҳисобланиб, катта одамларда ноксимон шаклида бўлади . Ошқозоннинг кириш ва чиқиш қисмлари туби , катта , кичик айланалари ажратилади . Ошқозоннинг кириш ва чиқиш қисмлари мускуллардан тузилган бўлиб , сфинтер деб юритилади . Ошқозон ҳам бошқа ҳазм каналлари сингари шиллиқ , мускул , сероз каватларидан тузилган бўлади . Ошқозон шиллиқ каватининг остида 14 млн . Ошқозон безлари жойлашган бўлади . Ошқозон мускуллари қисқарган вақтда овқат аралашади . Ошқозоннинг ҳажми катта одамларда ўрта хисобда 2,5-3 дм-3 га етади . Уларда бир суткада 1,5-2 дм-3 ошқозон шираси ишлаб шиқарилади . Ошқозон ширасининг 99% сув , 0,3-0,4% органик модда ва тузлардан иборат . Ошқозон шираси кислотик хусусиятга ега бўлиб , таркибида 0,3-0,4% хлорид кислота шакланади . ПҲ - 2,5 тенг . Ошқозон безларида шиллиқ модда ҳам ишлаб чикарилади . Бу модда шиллик қаватни турли химик , механик таъсирлардан сақлайди . Турли овқат моддаларига турли микдорда ошқозон шираси ажралади . Ошқозон ширасининг ажралиши нерв - гўморал йўлда ажралади . Нерв йўлида шира ажралиши шартли ва шарциз рефлекслар асосида бўлади ( Овқат кўрмаганда хидига ҳам ошқозон ширасининг ажралишини ) . Ошқозон ширасининг нерв - гуморал йўлда ажралишида овқат таркибидаги моддалар қонга сурилгандан сўнг қон орқали ошқозон безларига келиб уларнинг фаолиятини кучайтиради . Овқатлангандан 20 – 30 минутдан сўнг ошқозон тулқинсимон қискариб овқат ошқозон шираси билан аралашади . Катта одамларга аралаш овқат ошқозонда 3- 4 соатдан сўнг 12 бармоқли ичакка ўтади . Сут ва сутли овқатлар ошқозондан 12 бармокли ичакка тез ўтади Ингичка ичакда овқатнинг хазм бўлиши .
Ингичка ичакнинг узунлиги катта одамларда 6 – 7 м , диаметри 2,5-3 см . Ингичка ичак 12 бармоқли ичак - 20 см , оч ичак ва ён бош ичакка бўлинади . Ошқозон қисман парчаланган овқат буткаси 12 бармоқли ичакка тўшади. Бу ерда жигардан ўг пуфакда ишлаб чиқилган ўг суюклиги ва ошқозон ости безида ишлаб чиқилган ошқозон ости безининг шираси ёрдамида ва 12 бармокли ичак деворларида ишлаб чиқилган ичак шираси таси рида овқат буткаси парчаланади.
Чақалоқ болалар билан гўдак болаларнинг оғиз бўшлиғИ нисбатан кичик бўлади. Чайнаш мускуллари яхши ривожланган тип катта, калта ва сербар бўлади.чақалоқларда сўлак безлари йетарли ривожланмаган сўлак кам чиқади, оғиз бўшлиғИ шиллиқ пардаси қуруқ бўлиб туриши шунга боғлиқ шунинг учун салга жароҳатланиб туради. 3-4 ойлик болаларда сўлак йетарлича ажралади лекин болада ютиш қобилияти бўлмаганлиги туфайли сўлак оқиб туради. Чақалоқ сут билан бирга бир оз ҳавони ҳам ютади, емиш вақтида боал ютган болани тик сақлаганда юқорига кўтарилади, кекиришга сабаб бўлади ва медадан сутнинг бир қисмини ўзи билан олиб чиқади бу кусук бўлиб чиқади….. меданинг сиғими 30-34мл, уч ойлик болада 100мл, бир ёшар болада 250мл ни ташкил етади.
Емадиган боланинг ичагининг ўзига хос ва муҳим хусусияти деворлари ўтказувчанлигининг юқори бўлишидир шу сабабдан кўпгина касалликлар хусусан меда ичак касалликларида токсинлар ва овқатнинг чала ҳазм бўлишидан юзага келадиган маҳсулотлар ичак девоир орқали осон ўтиб қонга тушади ва таксикоз бошланишига олиб келади. Шунинг учун хаётнинг биринчи йилида болаларда ичак инфекцялари тез ривожланади.
Организмда моддалар алмашинуви. Одам ташки мухитдан овқат кабул қилиш организмда уни ўзгариши, ҳазм қилишини, хосил бўлган қолдиқ моддаларнинг ташқарига чиқарилиши моддалар алмашинуви дейилади. Моддалар алмашинуви натижасида енергия хосил бўлади. Бу енергия ҳисобига органлар иш бажаради, ҳужайралар кўпайди, ёш организм ўсади ва ривожланади, тана ҳароратининг доимийлиги таъминланади. Моддалар алмашинувчи бир – бирига чамбарчас боғлик бўлган икки жараён, яъни ассимилясия ва диааимилясия оқали ўтади. Овқат моддалари таркибий қисмларининг ҳужайраларга ўтиши ассимилясия дейилади.
Оқсиллар алмашинуви. Оқсиллар, яъни протеинлар одам организмнинг соғлом, нормал ўсиши, соғлиғи ва ривожланишида муҳим рол ўйнайди. Улар организмда икки хил физиологик вазифани бажаради, яъни пластик ва енергик. Оксилларнинг пластик ахамияги шундай иборатки, улар барча ҳужайра ва тукималанинг таркибий кисмига қиради. Оксилларнинг енергетик вазифаси еса, улар парчаланганда енергия ҳосил бўлади, масалан: 1 г оксил парчаланганда 4,1 ккал. енергия ажратади. Бу нергия одам танаси ҳароратини бирдай сақлаш, ички органлари нормал ишлаши , одамнинг харакатланиши ва бошқа ишларни бажариш учун сарфланади.
Углеводлар алмашинуви. Углеводлар организмда асосий енергия манбаи бўлиб ҳисобланади. 1 г, углевод парчаланганда 4,2 ккал. енергия ажралади. Бир суткслик енергиянинг 50% углеводлар ҳисобига хосил бўлади.
Ёғлар алмашинуви. Ёғлар ҳужайраларда бўлиб, оқсиллар сингари пластик ва енергетик вазифани бажаради. 1 г. ёғ парчаланганда 9,3 ккал. енергия ажратади. Ёғлар икки ҳил бўлади: ҳайвон, ўсимлик. Ҳайвон ёғларига думба, чарви, сарёг , балиқ ёғлари қиради. Ўсимлик ёғларига зиғир, пахта, қунгабоқар, кунжут, маккажуҳори ва зайтун мойлари киради. Кундалик овқат таркибида ёғлар етишмаслиги юқумли касалликларга, ташқи муҳитнинг ноқулай таъсири – совўкка одамнинг чидамлиги , ақлий ва жисмоний иш бажариш қобилияти пасаяди. Ёғлари ортиқча истеъмол қилиш семиришга олиб келади.
Сув ва минерал тузлар алмашинуви. Одам организми учун минерал туз ва сув ҳам зарур. Минерал тўзлари одам асосан озиқ – овқат билан олади. Бир суткада одам 10 – 12,5 г. ош тузи истеъмол қилади. Минерал тўзлар организмдаги барча функсийяларнинг бир Ҳилда кечишини таъминлайди, нерв системаси фаолияти, қон ивиши, сўрилиш, газ ажралиш, секресия ва ажратиш жараёнлари ҳам зарур. Организм учун калсий, фосфор, калий, натрий, марганез, кобалт, мис, руҳ, бром, ёд, олтингугурт, темир ва бошқа микро ва макро елементлар ҳам жуда зарур.
Витаминлар. Витаминлар ҳам ёғлар, оқсиллар, углеводлар, минерал тузлар, сув каби организм учун зарур бўлган озиқа моддалардан ҳисобланади. Рус олими Н. И. Лунин ( 1853 – 1938 ) 1880 йилда организм учун зарур бўлган моддалардан бири витаминлар еканини биринчи бўлиб исботлади. 1912 йилда К. Функ томонидан витаминлар деб номланди ( вита – хаёт деган маънони англатади ). Витаминларнинг 40 дан ортиқ тури бўлиб, улар организмнинг ўсишига модда алмашинувига иммуне ҳолатига, юрак – қон томир, нерв тизиминиш иш фаолиятига таъсир кўрсатади. Агар бирор витамин организмга мутлақо кирмаса гвитаминоз, йетишмаса гиповитаминоз, меъёридан ортиб кеца гипервитаминоз дейилади. Ҳар бир витамин турли ҳил вазифани бажаради.
А витамин ўсиш витамини дейилади. У организмнинг ўсиш ва ривожланишида, тери остки қавати холатини нормал сақлашда, кўз ўткирлигини яхши бўлишини таъминлашда муҳим ахамиятга ега. Бу витамин йетишманганда тери қуруқлашиб, ёрилиб, нафас йўллари ва ошқозон – ичак қаватигини яллитланиши касалликлари юзига келади. Витамин А балиқ ёғида, сариёғда, тухум сариғида, жигарда, сабзи, қизил қалампир, уруқ таркибида кўп бўлади. Б группа витаминларга Б1 ( тиамин ) , Б2 (рибофламин ), Б6, Б12, ПП (никотин кислота) киради.

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish