Билет № 15
Саратон маркази лойиҳаларни санитария экспертиза.
Ҳавонинг физик хоссалари ва уларнинг организм учун аҳамияти.
Юқори ва паст барометрик босимнинг таъсири инсон танаси. Олдини олиш чоралари.
Соғлом турмуш тарзининг гигиеник тамойиллари ва омиллари.
Жисмоний ривожланиш саломатлик мезони сифатида. Болалар ва ўсмирларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари, уларни тадқиқ етиш усуллари.
Жавоблар:
Саратон маркази лойиҳаларни санитария экспертиза.
Ҳавонинг физик хоссалари ва уларнинг организм учун аҳамияти.
Юқори ва паст барометрик босимнинг таъсири инсон танаси. Олдини олиш чоралари.
Соғлом турмуш тарзининг гигиеник тамойиллари ва омиллари.
Соғлом турмуш тарзининг гигиеник асослари.
Шахсий гигиена - соғлом турмуш тарзининг асоси эканлиги. Инсонларнинг ҳаёт тарзи, уларнинг санитарияга доир билимдонлиги, бу билимларни кундалик турмушда қўллай олишлари ва унга қатъиян риоя қилишлари, ўз организмлари ва таналарига бўлган онгли муносабатлари, ўз саломатликларига бўлган муносабатлари соғлиқни сақлашдаги энг муҳим шароитлар ҳисобланади. Ана шу элементлар саломатликни, жисмоний ва руҳий фаолликни, узоқ умр кўриш, умрни узайтирувчи омиллар ҳисобланади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, ҳар бир муайян шахснинг саломатлиги биринчи навбатда унинг ҳаёт тарзига, ана шу турмуш тарзи элементларига онгли ёндошишига боғлиқдир. Шулар билан боғлиқ ҳолда айтиш лозимки, соғлом турмуш тарзининг асосида атроф-муҳитда бор бўлган барча омилларнинг организмга таъсир этиш мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш ва ана шу омиллардан ўзининг саломатлиги учун фойда келтирадиган томонларидан самарали фойдалана олиши муҳим аҳамиятга эгадир. Шунинг учун бугунги кундаги шахсий гигиена тушунчаси аввалдан бизга маълум бўлган тушунчадан бироз фарқ қилади. Бугунги кундаги шахсий гигиена - ҳар бир одам (шахс)нинг кундалик турмуш даги турли-туман гигиеник қоидаларнинг ўзига хос жиҳатларига оғишмай риоя қилиши демакдир. Аммо, шу билан бир қаторда гигиеник билимлар га эга бўлган ҳар бир одам ўзининг саломатлиги ва меҳнат қобилиятини ўзи бемалол бошқара олади, бироқ ҳаммамизга маълум бўлган атроф муҳит омиллари шунчалик турли-туманки, уларнинг ҳаммасини бир одам бошқара олмаслиги ҳам мумкин. Гигиеник билимларга эга бўлган ҳар бир онгли одам ўзининг кундалик овқатланиш тартиби ва овқатли моддаларнинг сифат ва миқдор кўрсат кичларини билиши ва унга оғишмай амал қилиши, кун тартибига риоя қилиш, меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиши, ўзининг бадани, кийим-кечаги, турар жойларини тоза сақлаши, баданини чиниқтириши учун табиий омиллардан унумли фойдалана олиши, жисмоний тарбия машқларини бажариши, зарарли одатларга ўрганмаслик, оилада ва иш жойларида энг мувофиқ психологик муносбатларни ўрнатиш, одамлар билан ўзаро муносабатларни яхшилаш кабиларни ўзи бошқариши мумкин. Келтирилган омилларнинг тутган ўрнини тўғри баҳолаш ва бу омиллардан ўзининг саломатлиги учун ижобий фойдалалана оладиган одамлардан ҳозирги кундаги кенг тарқалган касалликларни камайтириш мумкинлигини кутиш мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда бугунги кундаги умумий амалиёт шифокорининг иш режасида аҳоли ўртасида тушунтириш, санитария-оқартув ишлари унинг фаолиятидаги асосий вазифалардан бири бўлиб қолиши керак. Тана гигиенаси ва баданни чиниқтириш. Тана гигиенаси (бадан териси, соч, оғиз бўшлиғи ва тишлар, баданни чиниқтириш) одамларнинг саломатлик ҳолатларини белгиловчи шахсий гигиенанинг муҳим бир қисми ҳисобланади.
Соғлом турмуш тарзининг муҳим элементлари қаторига баданни чиниқтириш ва унда қўлланадиган воситалардан тўлиқ фойдаланиш талаб этилади. Аҳолининг қандай тоифаси бўлмасин, улар ўртасида кузатиладиган касалликларнинг таркибига назар ташлайдиган бўлсак, биринчи ўринда нафас олиш органлари касалликлари туради ва уларни кўпинча шамоллаш касалликлари деб номланади. Бундай ҳолат кўпчилик аҳоли организмининг ўзгариб турувчи иқлим ва об-ҳаво шароитларига мослаша олмаслиги оқибати деб қаралади. Организмни чиниқтириш ҳам айнан атроф-муҳит омиллари таъсирига организмнинг қаршилик кўрсатиш яъни ҳимояланиш қобилиятини кўтариш учун тавсия қилинади. Баданни чиниқтирувчи воситалар - қуёш нури, совуқроқ ва тоза сув, тоза ҳаво ҳисобланади. Қанчалик эрта бошланган жисмоний тарбия шунчалик юқори самарга эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |