Алкоголни суистеъмол қилиш аҳоли орасида бирмунча ёйилган ҳодиса. Алкогол қон томирлари системасига тез о`тиб, қар бир ички органга таъсир ко`рсатиши билан изоҳланади.
Алкоголнинг инсон организмига таъсири спиртли ичимликни ичиш частотаси, истеъмол қилинадиган спиртли ичимликларнинг миқдори ва концентрацияси, спиртли ичимликни ичиш олдидан ошқозонда мавжуд бо`лган овқат миқдорига бог`лиқ.
Спиртли ичимликни сурункали истеъмол қилиш натижасида унга ко`никиб қолинади. Алкоголдан заҳарланиш белги ва аломатлари
«Хуш кайфият», диққатнинг сусайиши.
Ҳаракатнинг бузилиши 3. Нутқ ва ко`ришнинг бузилиши.
Ко`нгил айниши, қайт қилиш.
Депрессия.
Нафас олишнинг секинлашуви.
Беҳуш ҳолат.
Айрим вазиятларда гипотермия (совиб кетиш).
О`лим.
Алкоголдан заҳарланишда биринчи ёрдам ко`рсатиш
30 минут о`тгач, қайт қилдириш фойдасиз. Чунки бу вақтга келиб, қабул қилинган алкоголнинг 80-90% овқат ҳазм қилиш системаси томонидан о`злаштириб бо`линади.
Агар жабрланувчи беҳуш бо`лса, уни бо`г`илиб қолишдан сақлаб қолиш учун ҳуши о`зига келадиган ҳолатда ётқизилади.
Зарур бо`лса, тез ёрдам чақириш керак.
Жабрланувчи шикастланмадими ёки спиртли ичимлик ичгани учун буни сезмадими, текшириб ко`рилади.
Зарур бо`лса, гипотермиядаги каби биринчи ёрдам ко`рсатилади.
Қо`зиқориндан заҳарланиш
Хо`раки ва заҳарли қо`зиқоринлар бор. Енг машҳур хо`раки қо`зиқоринлар — оқ қо`зиқорин, қизил қо`зиқорин, қайинзорда о`садиган қо`зиқорин, сироежка билан бир қаторда ко`пинча «қо`зиқорин» деб оддий аталадиган бошқалари ҳам бор.
Қо`зиқоринлар қалпоқчасидан ва поясидан билинади. Бироқ номаълум қо`зиқорин заҳарлими — ё`қми, аниқлаб олиш қийин.
Барча маълум қо`зиқоринлар орасида бо`з қо`зиқорин енг заҳарлисидир. Бу тарам-тарам (пластинкали) қо`зиқорин бо`либ, қуйи томонида радиуси бо`йлаб тарқаладиган оппоқ осма пластинкалар жойлашган бо`лади. Қалпоқининг юқори қисми майин, оқ ёки яшил-жигарранг бо`либ, марказга қараб қорайиб боради. Қо`зиқориннинг четлари силлиқ бо`лади. Унинг поясида алоҳида белгилари бор: у ко`пинча ингичка бо`либ, илдиз ёнидан юқорига қараб, тугунаксимон ё`г`онлашиб боради, поясида қоплама, юқори қисмида еса оқ ёки ё`л-ё`л ҳалқа бор.
Қизил мухомор ранги қовоқ-сариқ рангдан то`қ қизил ранггача бо`лади. Ёш қо`зиқориннинг қалпоқчаси шарсимон бо`либ, кейинчалик «зонтик» каби очилади, пластинкаси оқ рангда бо`лади. Қалпоғининг устида оқ ёки кул ранг паг`а ёки бо`қог`и ко`зга ташланиб туради. Пояси оқ ёки сарг`иш, юқори қисмида халқаси бо`лади, қуйиси тугунаксимон ё`г`онлашиб боради.
Ҳол-ҳол мухомор ҳам қизил мухомор билан бир жойда о`сади, у ҳам заҳарли. Бу қо`зиқориннинг қалпоқчаси одатда қизил мухоморникига нисбатан кичикроқ, ранги то`қ қизил ёки бинафша ранг аралаш кулранг-қо`нг`ир, ё`қолиб борадиган паг`алар тарзидаги оқ дог`лари, сийрак оқ пластинкалари бо`лади.
Бадбо`й мухомор арчазорлар ва қараг`айзор о`рмонларда учрайди. Қалпоғи шарсимон, конус шаклида (тепаси учли), оқ, баъзида сариқ рангда, по`сти ёмг`ир ёг`ганда шилимшиқ бо`либ қолади. Қуруқ о`рмонда ялтираб туради. Пластинкалари ва пояси оқ, пахмоқ, ҳалқали бо`лади. Ко`пчилик шампинон истеъмол қилади, бироқ унинг заҳарли, сариқ тури борлигини ко`пчилик билмайди. Қо`зиқориннинг қалпоғи қо`нг`ироқсимон, хо`ракисиники еса шарсимон бо`лади. Қо`зиқорин го`шти қо`нг`ир-оқиш рангда бо`лади, хо`ракисиникидан фарқли равишда, уни езилса, сарг`аяди ва «дори ҳиди» бўлади.
Йетилган заҳарли қо`зиқориннинг пластинкаси жигарранг, хо`раки шампиноннинг го`шти доим оқ бо`лади, ёш қо`зиқориннинг пластинкалари оч-пушти, йетилганиники — бинафша -пушти рангдан то`қ бинафша ранггача бо`лади.
Сохта то`нка замбуруг`и ҳар хил бо`лади. Қалпоқи қизг`иш-сарг`иш рангда, дастлаб думалоқ-до`мбоқ бо`либ, кейинчалик ярим ёйилади, қизил-қо`нг`ир, сарг`иш-қизил, оч қизил – жигар рангга киради. Қалпоқининг марказида ранг то`қроқ бо`лади, қалпоғида (тангасимон) қоплама бо`лмайди. Го`шти сарг`иш, ҳиди ёқимсиз. Пластинкалари ёпишиб о`сган, ёш қо`зиқорин бо`г`иқ сариқ рангда, йетилганлари — қо`нг`ир-яшил рангда бо`лади. Пояси остига қараб ингичкалашиб кетади, қуйисида қо`нг`ир рангга киради. Қо`нг`ир ҳалқа қолдиғи сезилмай кетади. Хо`ракига о`хшайди-ю, ундан кичикроқ бо`лади. Гуруҳ-гуруҳ бо`либ о`сади.
Қо`зиқоринлар орасида енг машҳури — дождевикдир. Уни сохта дождевикдан фарқлай олиш лозим. Сохта дождевик ёқимли ҳид таратади. Мевали танаси шарсимон ёки тугунаксимон шаклда бо`лади, сохта пояси бо`лмайди, қобиқи бир қават. Қо`зиқорин ё`г`он, по`сти қалин, бо`қоқли, камдан-кам ҳолларда қопламали, оқишсарг`иш, камдан-кам ҳолларда сарг`иш-қизил рангда бо`лади.
Ёш қо`зиқорин ёрилса, қобиқ остида дастлаб сарг;иш-оқиш го`шти ко`ринади, со`нг у бинафша қора рангга киради, йетилганида еса жигарранг-кулранг касб етиб, оқиш ё`ллари бо`лади, мармарсимон жилва қилади, бу уни ҳақиқий дождевикдан фарқловчи асосий жиҳатидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |