бўлган гигийеник талаблар.
Машғулотнинг мақсади. Ўқув тарбия ва меҳнат жараёни тавсифига жиҳозларнинг мос келиши; ушбу жиҳозлар қўлланилганда тана ҳолати, уларнинг гурух, ётоқхона, ўқув ва бошқа хоналарда жойлаштирилиши; жиҳозларнинг санитарй ҳолати устидан санитария назоратини ўтказиш учун билимлар ва малакаларни егаллаш.
Бунинг учун қуйидаги услубларни ўрганиш лозим.
1.мактабгача болалар муассасалари ва умумтаълим мактаб учун жиҳозларни танлаш ва белгилаш.
2.жиҳозларни жойлаштиришни баҳолаш.
3. болаларнинг тўғри ўтиришини баҳолаш
Болалар ва ўсмирлар муассасаларидаги жиҳозлар мутаносиблиги умумтарбия ва маҳнат жараёнини тўлақонли ўтказишга ёрдам беради. Бир вақтнинг ўзида жиҳозлар машғулотлар давомида тананинг тўғри ҳолатда бўлишига шароит яратиб бериши керак. Шундай қилиб, ДСЕНМ БЎГ бўлими шифокори болалар ва ўсмирлар муассасаларидаги барча жиҳозлар устидан санитария назоратини ўтказади.
Мактабгача тарбия ёшидаги болалар учун турли хил ўлчамдаги болалар столлари, стул – ўтирғичлари, краватлар МБМларда ва уй шароитида фойдаланишга тавсия етилади. Болалар столларининг тўрт хил тури ишлаб чиқарилиши лозим.
1,5-5 ёшгача болалар учун 4 ўринли столлар.5-7ёшли болалар учун ўқув топшириқларни бажаришда фойдаланиладиган қопқоғИ егилган ўзгарувчан шаклдаги 2 ўринли столлар.1,5-4 ёшли болалар учун трапеция шаклидаги 2 ўринли столлар.
Маиший хизмат йўналишида фойдаланиладиган бир ўринли столлар. Мактабгача тарбия ёшидаги болалар учун тавсия қилинадиган ҳозларнинг ўлчамлари
Хоналарга столларни жойлаштиришда қуйидаги гигийеник талабларга риоя қилиш керак столлар чап томонга ёритиладиган ёруғлик тушадиган томонга жойлаштирилиши керак; тўрт ўринли столлат 2 қатордан кўп жойлаштирилиши мумкин емас; икки ўринли столлар 3 қатордан ошмаган ҳолатда жойлаштирилиши керак. Столлар орасидаги масофа 50 см дан кам бўлмаслиги керак;
Болалар краватларининг иккита тури ишлаб чиқарилади: 3 ёшгача бўлган болалар учун чегараланган ва белгиланган баландликдаги кравадлар: 3-7 ёшли болалар учун мослаштирилган караватлар.Юқумли касалликларни тарқалишини олдини олиш мақсадида ётиш оралиғидаги краватларнинг масофаси 0,3 литрни ташкил қилиши керак, ташқи девордан краватгача бўлган оралиқ масофаси 0,7-1мни ташкил қилиши керак. болаларни ўтиришини баҳолаш. Шифокор машғулотларда оиътириб болаларнинг тана ҳолатини кузатиши тўғри ҳолатлардан оғишини аниқлаши ва кейинчалик уларни сабабини билиш лозим. Болалар ўтирганида бош егилиш бурчаги гаризантал 26-51 даража, кўкрак соҳаси 41-62, корпус 85-100, оёқлар тизза ва болдер бўғимида 75-105гача букилади.боланинг стулга тўғри ўтиришини аниқлаш учун антрипомитрик инструментлар ёрдамида тананинг айрим ўлчамларини ўлчаш ва уларни стол-стулнинг мутоносиб ўлчамлар билан солиштириб кўриш керак. Машғулотлар давомида ўқувчининҳ ҳолатини тўғрил;игини таъминлаш ва стулнинг столга нисбатан тўғри ҳолатини назорат қилиш учун ўтирғичнинг юқори текислигида тўғри чизиқ чизилади. Бу стулни қанча масофага стол чеккасига уриш кераклигини кўрсатади.