Болаларни қуёш нури билан чиниқтириш
Қуёш нури билан чиниқтириш муолажасини еҳтиётлик билан олиб бориш керак, чунки ундан маълум даражада фойдаланилмаса, биринчи навбатда болаларнинг марказий асаб тизими зарар кўриши мумкин, шунингдек, организм иссиқлаб қолиши ҳам ва ҳатто офтоб кўриши ҳам мумкин. Кўкрак ёшидаги болалар учун фақат олачалпоқ ва акс еттираётган (қайтаётган) қуёш нурларидан фойдаланиш мумкин.
Ёшидан ошган болаларни қуёш нури билан фақат ерталаб соат 9:00 дан 11:00 гача вақт оралиғида чиниқтириш мумкин. Қуёш ваннасини бир неча дақиқагина, дастлаб еса 10 дақиқагача олинади. Бунда боланинг қорни билан ҳам, чалқанчасига ҳам ётишига бир хил вақт сарфланиши керак. Боланинг бошига оқ панама кийдириб қўйиш лозим. Қуёш ваннасини катталар кузатувида олиб бориш керак.
Назорат учун саволлар
Чиниқишнинг мазмуни, ва аҳамиятига нималар киради?
Чиниқтиришнинг асосий тамойиллари ва усуллари билан таништиринг.
Чиниқтиришнинг ноанъанавий усулларига нималар киради?
Чиниқтириш ва саломатликнинг озаро алоқаларини тушунтиринг.
Болаларни қуёш нури билан чиниқтиришни тушунтиринг?
Нега барча чиниқтирувчи муолажаларни уйқудан кейин ва фақат болани руҳий кайфияти яхши бўлиб турганда қўллаш яхши самара беради?
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР 1-мавзу: Шарқ ва ҳозирги замон мутафаккирларининг фанни шакллантиришга қўшган ҳиссалари
Шарқ мутафаккирларининг меросида таълим тарбия масалалари муҳим ўрин егаллайди. Айниқса, улар оила ва оилада фарзанд тарбиясига катта еътибор берганлар. Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Кайковус, Алишер Навоий каби мутафаккирларнинг асарларида оилада бола тарбияси масалалари ва уларни ҳал етиш йўллари кўрсатиб берилган.
Абу Наср Фаробийнинг фикрича бола тарбияси бир мақсадга қаратилган ҳолда олиб борилмоғи ва у ақлий ва ахлоқий тарбия бирлигидан иборат бўлмоғи лозим деган хулосага келган.
Мактабгача ёшдаги болаларга таълим тарбия бериш масалалари Абу Али ибн Сино меросида ёритилганини кўришимиз мумкин. Беруний ота –оналарнинг болалари билан бирга ҳаракат қилишлари, турли ўйинлар уюштиришлари, улар билан ўзаро суҳбатлар ўтказишлари мақсадга мувофиқ деб маслаҳат беради. Беруний тарбиянинг мақсади ва вазифалари ҳақидаги, шахснинг ривожланиш тўғрисидаги фикрларининг замирида инсонпарварлик ғояси ётади. У ҳар бир ота –она ўз фарзандларига ана шу ғояни сингдириши зарур деган хулосага келади.
Мактабгача ёшдаги болалар ҳаётини муҳим уюштириш, уларни вақтдан тўғри ва унумли фойдаланишнинг асосий гарови еканлигини ота –оналар ўз фарзандларига уқтиришлари лозим. Бола тарбияси масалалари бўйича Абу Али ибн Сино “Тадбир алманозил” номли асарини ёзган. Унда олим ота –онанинг болаларни тарбиялашдаги вазифаларини ёритилган. Асарда оилада онанинг вазифаси ва бурчига, оила муносабатларига тўхталар екан, айниқса ота – оналарнинг оилада меҳнацеварлиги билан фарзандларини ҳам касб ва хунарга ўргатиш борасида мухим фикрлар баён етади.
Ибн Сино тарбиявий қарашларида оила ва оилавий масалаларга кенг ўрин берилган. Оилада фарзанд тарбиясини тўғри йўлга қўйишнинг асосий воситаси унинг манавий оламида етиқодни шакллантириш деб хисоблаган еди олим.
Юсуф Хос Хожиб “Қтудғу билиг” асарида оилавий маиший турмуш муаммоларига ҳам катта еътибор беради. Ота –оналар назоратда бўлган боланинг маъсулият ҳисси ривож топади. Шу сабабли ҳам бола тарбиясида ота –онанинг мавқйеи алоҳида аҳамиятга егадир. Улар танлаган тўғри йўл фарзандларининг келажакни, камолоти учун психологиясида муҳимдир. Мирзо улуғбекнинг қарашларида боланинг билим олишга бўлган қизиқиши ҳавасини оширишда у тарбияланаётган муҳит муҳим ўрин тутади. Кайковус “Қобуснома” пандномасида ўз фарзандинг сенинг ҳақингда қандай бўлишини иишласанг, сен ҳам ота –она ҳақида шундай бўлғил деб ёшларни ота –онасини ҳурмат қилишга еъзозлашга, меҳр –оқибатли бўлишга даъват етади. Бола тарбияси масаласи буюк мутафаккир масаласи буюк мутафаккир Алишер Навоий меросида ҳам муносиб ўрин егаллайди. У ўзининг қатор асарларида таълим – тарбия масалалари умуминсонийғоя еканлигини таъкидлайди.
Я.А.Коменский ўзининг “Оналар мактаби” китобини мактабга тайёрлаш бобида, шундай ёзади, барча инсонлар бажарадиган ишлар, маълум бир тайёргарликни талаб қилади. Коменский ота –оналар учун қуйидаги вазифаларни кўрсатади:
Болаларда мактабга борганда ўз тенгдошлари билан ўқиган ва ўйнаган хурсандчилик ҳиссини туғдириш;
Болаларни мактабдаги таълимнинг моҳиятини тушунтириш, мактабдаги фаолият турлари билан туништириш;
Болалар бўлажак ўқитувчиларга нисбатан ҳурмат ва ишончни шакллантириш.
Таълим жараёнида бола имкониятларининг намоён бўлиши маълум даражада наслий омиллар билан ҳам боғлиқдир. Болалар ўз темпераменти хусусиятларига кўра ҳам бир –бирларидан ажралиб турадилар:
хушчақчақ, сергап, қувноқ, хаётнинг ўзгарувчан шароитларига тез мослаша оладиган болалар сангвенник типрераментга мансуб;
қўшимча нохуш кайфиятда юрадиган, таъсирчан, камган, суст болалар –меланхолик темпераментга кирадилар;
хотиржам, бефарқ, камҳаракат, нутқи суст болалар –флегматик;
жаҳлдор, бетоқат, серзарда, ҳаракатчан болалар –холерик ҳисобланадилар.
Болалар катталарнинг ёрдамига мухтож бўлишига ҳам қараб бир –бирларидан фарқ қиладилар. Баъзи болалар бирор хатти- ҳаракатни бажаришни бир неча марта кўрсатиш, тушунтириш керак. Болалар ўзларини қизиқувчанлик, ақлий фаолликларига қараб ҳам бир –бирларидан ажралиб турадилар. Болаларнинг мактабга психологик тайёргарлиги кенг ва мукаммал бўлиб ривожланган бўлиши даркор. Болаларга қанчалик яхши билим берсак, ўйлаймизки улар келажакда Ватанга садоқат руҳида, йетук инсон бўлиб йетишадилар. Демак, тарбиячи бола шахсида аҳлоқий ҳис –туйғуларни тарбиялаш учун ҳамма восита ва методларни қўлласа, яхши хулқ намуналарини ўргатиш анча осон кечади.
Do'stlaringiz bilan baham: |