9- МАВЗУ ҚАДДИ-ҚОМАТ БУЗИЛИСҲЛАРИ ВА УЛАРНИНГ КЕЛИБ CҲИҚИСҲ САБАБЛАРИ
Болаларнинг ўқув ва Меҳнат фаолиятини ташкил етишда ўқув ва Меҳнат шароитларининг гигийенага тўғри келмаслиги, синф жихозларининг мақсадга мувофиқ бўлмаслиги, портфелини доим бир қўлда олиб юриши, уйдаги турмушни уюштиришда иш ўрнининг гигиеник жихатдан тўғри келмаслиги, ўрин – қўрпанинг ҳаддан ташқари юмшоқ ва нотекис бўлиши умуртқа поғонасининг ривожланиш хусусиятларига етарлича бахо бермаслик таянч – ҳаракат аппаратининг нотўғри ўсиб – ривожланишига олиб келади. Таянч – ҳаракат аппаратининг гигиеник қонунларга риоя қилмаслиқ умуртқа поғонасининг ривожланишига, яъни қадқоматнинг бузилишига олиб келади. Буларга егилган, кифотик, лордотик, сколиотик қадқомат дейилади.
Егилган қад-қомат болалар тик турганда боши бир оз олдинга егилган, елкалари олдинга осилган, кўкрак қафаси ботиқроқ, қорни олдинга чиққан бўлади.
Кифотик қад-қоматли болаларда кураклар қанотга ўхшаш кўтарилиб туради. Букир ҳолат юзага келади.
Лордотик қад-қоматли кишиларда гавдасининг орқа қисми текис, кўкрак қафаси ясси, қорни олдинга чиққан бўлади, умуртқа поғонасининг бел қисми нормадан кўпроқ олдинга буқилиши кузатилади.
Сколиоз деб аталувчи қад-қоматли болаларда тик турганда елкаларининг бири паст, бири баланд, кўкраклари ҳам паст, баланд бўлиб, кўкрак қафасининг бир томони бўртганроқ, иккинчи томони ботиқроқ ҳолатда бўлади. Қад-қоматнинг бузилиши фақат ташқи кўринишни емас, балки ички органлар (ўпка, юрак, жигар, буйрак, ошқозон ва ичак кабилар) нинг ривожланиши ва функсиясига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Болаларда умуртқа поғонасининг нормал шаклланиши учун қуйидаги гигиеник қоидаларга амал қилиш керак; болани ёшликдан текис ва бир оз қаттиқроқ тўшакда ухлашга ўргатиш, ёстиқ пастроқ бўлиши керак; болани 6 ойлик бўлгунча ўтказмаслик, 10 ойлик бўлгунча оёғъида узоқ вақт тик турғазмаслик керак; кичик ёшдаги болалар, бошланғич синф ўқувчилари узоқ вақт бир жойда ўтирмаслиги, тик турмаслиги, узоқ масофага юрмаслиги, оғир юк кўтармаслиги, доим бир қўлда иш бажармаслиги керак; Ўқувчилар бўйларига мос парта, стол-стулларда ўтириши керак, парта, стол-стулда ўтирганда гавдаси тик, елкалари бир текисда, бели стул ёки парта суянчиғига суяниб туриши, оёқлари тизза буғимида тўғри бурчак ҳосил қилиб, букилган, кўкрак билан парта қирраси орасида 3-5 см. га яқин масофа бўлиши керак.
Яссиоёқлик. Одам товон кафтининг пастки қисми таянч-ҳаракат
системасининг рессори вазифасини бажаради. Болалар узоқ вақт тик турганда, Оғир юк кўтарганда, тор пояфзал кийганда оёқ панжаси гумбази яссиланади, натижада яссиоёқлик келиб чиқади. Яссиоёқлик натижасида оёғъининг товон- панжа ва болдир мускулларида оғриқ бўлади. Яссиоёқлик туғма ва ҳаётда орттирилган бўлади. Яссиоёқликнинг туғилгандан кейин юзага келиши сабаблари куйидагилардан иборат: болани жуда ёшлигидан (8-10 ойлигидан) бошлаб юрғизиш, узоқ вақт тик турғизиш, ёш болага пошнаси юмшок поябзал кийгизиш, ўқувчиларнинг кун бўйи пошнасиз спорт поябзалида юриши, пошнаси баланд, учи тор поябзалларни кийиш, оғир юк кутариш. Ана шуларни ҳисобга олиб, яссиоёқликни олдини олишга еътибор бериш керак. Шу билан бир қаторда давлатимиз томонидан махсус ортопедик пояфзалларни ишлаб чиқариш мақсадга мувофиқдир.
Соғлиқнинг муҳим белгилари бу кишиларнинг тугилиш, ўсиш, яшаш, ишлаш ва кексайиш давридаги шароитлар ва шу жумладан, соғлиқ тизимидир. Бу вазиятлар пул, куч ва бойлилкларнинг иқтисодий танловлар таъсири остида халқаро, миллий, маҳаллий даражада тақсимланиши томонидан шакллантирилади.
Соғлиқдаги бир маромдаги ёки қадам-вақадам пасайиш ижтимоий ҳолатнинг пасайиши билан бирга келади. У ялпи аҳоли бўйлаб ижтимоий - иқтисодий ва соғлиқ ўртасидаги боғлиқликни кўрсатади. Қайсидир усулда соғлиқ ўлчанади ва ижтимоий - иқтисодий жиҳатдан манфаатли, яхши соғлиққа ега ва касаллик ёки ўлим ҳавфининг қуйи даражасида турган гурухлар устидан маълум даража ўрнатишга мойил бўлади. Ғарб давлатларида даражавийликнинг шакли ўлимлар сони, нохушликларнинг ошиши ва ижтимоий ноқулайликларнинг ошиши сабабли яхши яшашнинг пасайиши учун бирмунча текис бўлади. Вақт ўтгани сайин, соғломлик даражаси юқорига томон кўтариляпти, чунки кўплаб инсонларнинг соғлиғи яхҳиланмоқда. Шунга қарамасдан, сўғлом муҳитда яшовчиларнинг кўпчилиги яхҳиланиш даражасини бунданда оширишга мойил бўлишмоқда, шу сабабдан, адолацизлик ва тенгсизликлар ҳам ошишга мойил бўляпти.19
Do'stlaringiz bilan baham: |