81
7 – МАВЗУ: ХАВФСИЗЛИК, МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА ЧУҚУР ЎЙЛАНГАН, ЎЗАРО МАНФААТЛИ ВА АМАЛИЙ ТАШҚИ СИЁСАТ 81
Режа: 1. Ўзбекистон Республикасининг конститутциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яҳлитлигини муҳофаза қилиш.
2. Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш
3. Чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш.
82
Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағри- кенгликни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар 2017 йил мамлакатимизда хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш соҳаларидаги фаолиятни мустаҳкамлашда ҳам ўта самарали бўлди.
83
“Биз ташқи сиёсат соҳасидаги фаолиятимизни аввало халқимиз, Ватанимиз манфаатларини ҳар томонлама ҳисобга олган ҳолда амалга оширамиз. Бу сиёсатнинг асосини тинчликпарварлик, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, юзага келадиган зиддият ва қарама-қаршиликларни фақат тинч, сиёсий йўл билан ҳал этиш ташкил этади. Биз бундан буён ҳам узоқ-яқиндаги барча хори- жий мамлакатлар, жаҳон ҳамжамияти билан самарали ҳамкорлигимизни давом эттирамиз. Бу борада очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат олиб бориш тамойилига содиқ қоламиз“.
Ш.М. Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти “Армия ва халқ бирлиги” тамойилига таяниб, республика мактабларидан тортиб олий ҳарбий таълим муассасаларигача ўзига хос ноёб ‒ узлуксиз ҳарбий-ватанпарварлик таълимининг яхлит тизими яратилди.
Янги Қуролли Кучлар Академияси шакллантирилди, ҳарбий билим юртлари фаолияти такомил- лаштирилди, айрим лицей ва коллежларда йигитларни олий ҳарбий билим муассасаларига тайёрлаш бўйича ихтисослик жорий қилинди, Қуролли Кучлар тизимида Ёшлар иттифоқи бирламчи бўлинмалари тузилди.
Миллий мудофаа-саноат мажмуаси шакллантирилди. Бу ишда биринчи қадам сифатида республи- канинг барча ихтисослаштирилган корхоналарини бирлаштирган Мудофаа саноати давлат қўмитаси тузилди. Хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ҳарбий ва бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган саноат қувватлари яратиш чоралари кўрилди.
Ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари ва Қуролли Кучлар пенсионерларининг ижтимой ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилди. Уй-жой қурилиши дастури доирасида 1 200 нафар ҳарбий хизматчи оила- лари учун 56 та уй бунёд этилди.
Давлат чегарасини муҳофаза қилиш ва қуриқлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс ташкилий-амалий чоралар амалга оширилди.