8. Мавзу: МТМда чиниқтириш принсиплари
Режа
Чиниқишнинг мазмуни ва аҳамияти
Чиниқтиришнинг асосий тамойиллари ва усуллари билан таништириш.
Чиниқтиришнинг ноанъанавий усуллари
Чиниқтириш ва саломатлик
Таянч иборалар: Чиниқиш, чиниқтиришда анъанавий ва ноанъанавий усуллари, тамойиллари, илк ёшдаги болалар, мактабгача ёшдаги болалар, педиатрия, гигийена, фан, предмет, саломатлик,тарбия.
БОЛАЛАРНИ ЧИНИҚТИРИШГА ДОИР АМАЛИЙ КЎНИКМАЛАР Чиниқтириш ва унинг асосий қоидалари
Болалар саломатлигини мустаҳкамлашнинг енг муҳим усулларидан бири чиниқтириш бўлиб, уни атроф-муҳитнинг зарарли таъсирларига орга- низм чидамини ошириш мақсадида амалга оширилади. Боланинг ўсиши ва ривожланиши учун янада яхширок шароитларни яратиш учун, унинг тўғри тарбияланиши ва таълим олиши учун, ривожланишнинг турли босқичларида унинг организмини ўзига хос хусусиятларини билиш керак; унга нима фойдаю нима зарарлигини ва соғлигини мустахкамлаш ва нормал ривожланишни қўллаш учун кандай чоралар кўришни тушуниш керак. Шу билан боғлик холда, МТМ хизматчиларини (ишчи, ходим) таёрлаш режасига «Педиатрия ва болалар гигийенаси» фани киритилган. Бу фанни ўқитилиши давомида талабалар тананинг ва унинг айрим аъзоларининг тузилиши билан танишадилар, унинг организмида кечадиган хаётий жараёнларни, айрим аъзоларнинг ва шунингдек бутун организмнинг фаолиятини яхлитлигича ўрганадилар.
Чиниқтириш инсоннинг хар бир хужайрасига таъсир қилади яни:
Ҳужайра нафақат инсоният балки ўсимлик ва ҳайвонларнинг асосий тузилиш қисми ҳисобланади. Бу кичик органисм мустақил яшаш ҳусусиятига ега. Кўп ҳужайрали организларда ҳужайралар бир бутун организмни ҳосил қилади ва кенг қамровли функцияларни бажаради. Кўп ҳужайрали организмлар: ўсимликлар , ҳайвонлар ва инсонларнинг фундаментал асосини ҳужайра ташкил қилади.Лекин ҳар бир гуруҳ ҳужайралари организмда махсус иш бажаришига кўра бир-биридан фарқ қилади. Масалан қизил қон таначалари (еритроситлар) кислород ташиётган пайтида нерф ҳужайралари қон томирлар фаолиятига тасир қилади ёки айрим ҳужайралар бир вақтнинг ўзида бўлиниш даврида бўлади.Организмдаги ҳар бир алоҳида ҳужайранинг функция бажариши унинг генетиc тузилишига боғлиқ. Ҳужайранинг генетиc тузилмаси унинг ДНК си таркибидаги генларга боғлиқ бўлади. Ундаги дастур оқсиллар синтизи ва ҳужайранинг кўпайишига йўналтирилган. 15
Мактабгача ёшдаги болаларнинг ютукларини асосида овқатланишни тўғри ташкиллаштириш ва хаёт шароитини умуман соғломлаштириш билан боғлик бўлган кўплаб саволлар йечими топилган.
Болалар гигийенаси – туғилгандан то 7 ёшгача бўлган болалар соғлигини сақлаш ва мустахкамлаш хақидаги (тўғрисидаги) фан. У болаларга мухитнинг турли шароитларини таъсирини ўрганади, болалар соғлигига зарар йетказадиган хар кандай сабабни аниқлайди ва бартараф етади, шундай шароитларни танлайдики, унинг ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир қилувчи, соғлигини мустахкамловчи.
Педиатрия – болалар касаллигини, уларнинг келиб чиқиш сабабларини, клиникаси ва касалликнинг олдини олиш йўлларини, соғлом турмуш тарзини шакллантиришни ўрганувчи фан.
Саломатлик инсон учун енг катта бойликдир, уни жуда осон йўқотиш мумкин лекин катта қийнчилик билан тикланади. Халқ маколларига кўра “Саломатлик ботмонботмон бўлиб кетади, мизқол-мизқол бўлиб кайтади”, “Аҳоли саломатлиги – давлат бойлиги”. Шу билан, бирга оила ва жамиат учун жуда муҳим аҳамиятга ега бўлган муаммо ўсиб келаётган авлодни саломатлигини сақлаш ва муҳофаза қилиш.
Чиниқтириш тренировкага асосланади. Борди-ю, боланинг организмига қандайдир жисмоний омил билан олдинига қисқа-қисқа, кейин кўпроқ дозада ва узоқ вақт мунтазам таъсир қилиб борилса, у ҳолда организм ўзининг ҳимоя реаксияларини такомиллаштириб мазкур омилга нисбатан чидамли бўлиб қолади.
Агар сиз болалар, ёшлар ва уларнинг оилалари билан ишласангиз шубҳасиз бу мавзунинг фойдали жиҳатини топасиз ёки унинг таъсирида сиёсат ва стратегияларни кашф қиласиз. У ўз мақсадини фақат олим ёки тадқиқотчиларга қаратмасдан, сиз режалаштирган ва болалар, ёшлар ўртасидаги номақбул, узоқ муддатли салбий таъсирини камайтириш учун ҳаракатларни амалга оширишга ёрдам бериш учун фойдаланишга бевосита ёзилган. 16
Баъзи мамлакатларда бир ибора бор: «Бизнинг фарзандларимиз бизнинг келажагимиз>>. Шундай екан, бизнинг фарзандларимиз бу бизнинг ўзимиз- бу уларнинг келажакдаги фарзандлари! Албатта, улар шу келажакда енг яхши стартга лойиқ. Бу китоб келажакга ҳисса қўшиши мумкин, бу китобнинг тузувчилари ва муаллифларида бу ўзгаришларни қилишга курашиш бор, ва бу китобни ўқиб туриб, сиз ҳам ўзгартириш мажбуриятини оласизлар деб ишонамиз.
Болаларда ўзгариб турувчан об-ҳаво омилларига: ҳарорат, ҳавонинг намлиги ва ҳаракати, қуёш нурига нисбатан чиниқиш жуда муҳим саналади. Чиниқтирувчи муолажаларни мунтазам олиб турилса организмнинг совуқ қотишига нисбатан жавоб реаксияси йетилиб боради, болалар камроқ шамоллайдиган бўлади. Болани чиниқтириш бошланар екан, унинг асосий қоидаларини яхши билиш керак:
Чиниқтирувчи муолажаларни танлашда болаларга нисбатан индивидуал ёндашув бўлиши керак. Бунда боланинг ёши, соғлиғи, бошидан кечирган касалликлари, жисмоний ривожланиши, олий асаб фаолиятининг типи ҳисобга олинади.
Чиниқтиришни аста-секин бошлаш керак. Борди-ю, чиниқти- ришни сув ёки ҳаво билан олиб бориладиган бўлса, у ҳолда уларнинг ҳарорати аста-секин пасайтириб, вақти еса ошириб борилади.
Чиниқтирувчи муолажаларни мунтазам равишда, яъни узлуксиз, бутун йил давомида, яхшиси, куннинг маълум бир соатиарида олиб борилиши керак.
Барча чиниқтирувчи муолажаларни уйқудан кейин ва фақат болани руҳий кайфияти яхши бўлиб турганда қўллаш яхши самара беради.
Чиниқтиришнинг барча усулларини умумий ва махсус қисмларга фарқланади. Чиниқтиришнинг умумий усули бола ҳаётининг биринчи кунларидан бошланиб, у ҳеч қандай махсус тадбирларни таиаб қилмайди. Чиниқтиришнинг умумий усулларига кенг доирада аерация режими, сайр, болаларни чўмилтириш, рационал кийинтирш кабилар киради. Чиниқтиришнинг махсус усулларига еса табиатнинг табиий кучлари: ҳаво, сув ва қуёш иррадиациясидан чиниқтирувчи омлл сифатида фойдаланиш киради.
Чиниқтиришнинг умумий ва маҳаллий, фаол ва суст турлари мавжуд. Умумий чиниқишда - чиниқтирувчи омил организмнинг барча соҳаларига бир вақтнинг ўзида таъсир қилдирилади. Маҳаллий чиниқишда еса чиниқтирувчи омил организмнинг маълум бир алоҳида олинган соҳаларигагина таъсир кўрсатади.
Фаол чиниқиш - чиниқтирувчи омиллами сунъий равишда пайдо қилиш ёки яратиш йўли билан амалга оширилса, суст (пассив) чиниқишда еса организм ҳар кунлик ҳаёт тарзи давомида табиатнинг иқлимий ўзгаришларига ўзи билмаган ҳолда чиниқиб боради.
Бу борада Европа Иттифоқидаги далиллар шуни кўрсатадики
"Йевропа Иттифоқида ўрта ҳисобда еркаклар ва аёллар учун умумий умр 1993 ва 2009-йиллар оралиғи ичида тўрт йилга - 75,6 дан 79,6 гача ўсди. 2008 йилда Йевропа Иттифоқи аҳолисининг 17% 65 ёш ва удан ошган, ва бу ажабланарли, 2030 йилгача тахминан 24% гача кўтарилиши еҳтимоли бор. Шу жумладан, узоқ яшаш сабаблари Йевропа Иттифоқида тенг тартибда бўлинмаган, бу фарқларнинг сабаблари мураккаб ва кенг кўламли омилларни ўз ичига олиб, даромад, таълим даражаси, яшаш ва меҳнат шароитлари, ва соғлиқни сақлаш тартибини киритади. 17
Болаларни ҳаво билан чиниқтиришда ҳаво ванналарини тинч ва ҳаракат қилдириш йўли билан ташкил қилинади. Тинч ҳолатдаги ҳаво ваннасини асосан гўдак болаларга - 2-3 ҳафталик давридан бошлаб, ҳарорати 22°C бўлган, олдин бир сидра шамоллатиб олинган хонада амалга оширилади. Дастлаб болани кунига 1-2 дақиқадан 2-3 марта йечинтириб қўйилади, кейин чиниқтириш вақтини аста-секинлик билан 15 дақиқага йетказилади, хона ҳароратини еса аста-секин 16-17°C га туширилади. Кўкрак ёшидаги болаларни ҳаво ваннасини, одатда, уқалаш ёки қуруқ артиш билан бирга қўшиб олиб борилади. Боғча ёшидаги болаларни ёз кунлари очиқ ҳавода сайр қилдириб ҳам чиниқтирса бўлади.
Болаларни сув билан чиниқтириш артиниш, юз-қўлларни ювиш, оёқлардан ва умуман, устдан сув қуйиш, томоқни чайиш, сой, дарё ва денгизда чўмилиш каби муолажалар билан амалга оширилади. Янги туғилган қиз боланинг ўртача оғирлиги 3.3 кг, ўғил болаларники 3.4 кг бўлади. Боланинг массаси туғилгандан бир ойда 600 г, иккинчи ойда 800 г • ортади. Бир ёшли боланинг оғирлиги 6-7 кг 2 ёшда бола вазнига 2,5-3,5 кг қўшилади. 4, 5, 6 ёшларда бола оғирлиги ҳар йили 1,5-2 кг қўшилиб боради. 7 ешдан оғирлиги тез ортиб боради. Айниқса жинсий балоғат ёшида ҳар йили ўсмир оғирлиги 6-7 кг ортади.
Янги тугилган боланинг узунлиги 50 см бўлади. Бир йилда боланинг бўйи 25 см ортади. Боланинг 2,3 ёшида бўйи ҳар йили 8 см ортади, 4 дан 7 ёшгача ҳар йили 5-7 см ортади. Жинсий балоғат ёшида ҳар йили ўсмирнинг бўйи 7-8 см ортади.
Янги туғилган боланинг бошининг айланаси, кўкрак қафасининг айланасидан катта бўлади. Янги тугилган чақалоқнинг бошини айланаси 34 см, кўкрак қафасини айланаси 33 см бўлади. Сўнг хар йили 2 см ортиб боради, 6 ёшда боланинг бошининг айланаси 51 см, 10 ёшда 52 см, 15-16 ёшда 53 см бўлади.
Янги туғилган боланинг бошининг узунлиги тананинг умумий узунлигини 1А қисмини ташкил етади, 2 ёшда 1/5 қисмини, 6 ёшда 1/6 қисмини ташкил етади.
Янги туғилган болада қўлларининг узунлиги оёқлар узунлигига тенг бўлган.
Ўсиш ва ривожланиш жароёни тирик материянинг умумий биологик қонуни ҳисобланади. Одамнинг ўсиш ва ривожланиши тухум хужайранинг оталанишидан бошланади. Ўсиш ва ривожланиш текис кетмай алоҳида етапларда ўзгаришлар, силкинишлар билан боради. Боладаги ўсиш ва ривожланишдаги хусусиятлар болани тўлиқ қимматли емаслиги ҳисобланмайди. Ривожалниш деганда сон ва сифат ўзгариш жараёнларини; бориши билан барча мураккаб тузилмаларни ва ўзаро таъсирларни ортиши тушунилади. Одам организми ривожланиши жараёнида орган ва органлар тизимида сифат ўзгаришлар вужудга келиб, нерв тизими мураккаблашиб боради, ички секреция безлар умумий тарақкий етади.
Ривожланиш ўзида учта омилни:ўсиш, органлар ва тўқималарни табақалашуви, шаклланишни ўз ичига олади. Булар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ва ўзаро таъсир етиш билан давом етади. Болаларда ривожланишнинг хусусиятларидан бири ўсиш ҳисобланади, тана массасининг ортиши, ҳужайраларни сонини ортиб бориши ҳисобланади. Ўсиш жараёнида ҳужайралар сони тана массаси ва антропометрик кўрсаткичлар ортиб боради. Баъзи органлар ва тўқималарнинг (суяк, ўпка) ҳужайралар сони ортиши ҳисобига бошқалар (мускул, нерв тўқима) ҳужайраларни ўсиши ҳисобига тана. массаси ортиб боради. Ўсишнинг яна бир белгиси унда оқсиллар миқдорини ортиши ва суяклар ўлчамларини ортиши ҳисобланади. Бола организми катта одамдан тузилиши биохимик жараёнлар ва алоҳида аъзолар бутун организмни турли ёш даврларида сон сифат ўзгаришлари билан фарқ килади. Ирсий омилларни намоён бўлиши ва организмда янги сифатларни пайдо бўлишида кўйидагилар муҳи.м рол ўйнайди: 1) ўқитиш ва тарбия, 2) хулқи, 3) овқатланиш ва гигиеник ҳаёт шароити, 4) жинсий етилиш.
Алоҳида аъзолар ва аъзолар тизими бир хил ўсиб ривожланмайди. Одамни ҳаракат қилиши, нутқини ривожланиши, овқатга ехтиёжини қондириш учун муҳим жараён ҳисобланади. Ҳаракат яхши кайфият, инсоний емоциялар учун муҳим шароитдир.
Мускул ҳаракатида ташқи муҳит, ички аъзолардан ахборотларни нерв тизимига келиш анча ортади. Шундай килиб, ўсиш ва ривожланиш ижтимоий шароити билаи боғлиқ.
Ўсиш ва ривожланиш жараёнида келгусида ўсиш ва ривожланиш моддалар ва енергия тўпланади.
Артиниш муолажаси 6 ойликдан ошган болаларда қўлланилади. Олдин қуруқ артилади, сўнг намланган қўл билан сувни сиқиб тушириб артилади. Артиниш муолажаси қуйидагича бажарилади: қўл панжасидан йелкагача, оёқ панжасидан сонгача, сўнг кўкрак, қорин ва белга ўтилади. Ҳар қайси гавда қисмини артиб бўлгандан кейин ўша жойни сочиқ билан то қизаргунча ишқаланади. Сувнинг ҳарорати (1 ёшгача бўлган болалар учун) олдинига 33-35°C, кейин уни ҳар 2-3 кунда 12°C тушириб борилиб, 28-30°C гача пасайтирилади, 3 ёшгача бўлган болалар учун 25-26°C ва мактабгача ёшдаги болалар учун еса 16-18 °C гача тушириш мумкин.
Устидан сув қуйишга фақат 1,5-2 ёшдан бошлаб ўтилади, сув кўзадан ёки душ ёрдамида қуйилади. Чиниқтириш бошида сув ҳарорати 33-35°C, кейин уни 2728°C гача, мактабгача ёшдаги болалар учун еса 22-25°C гача секин-аста пасайтирилади. Оёқларга кўзадан сув қуйилгандан кейин уларни сочиқ билан то қизаргунча ишқаб артилади. Сувнинг ҳарорати 32-30°C дан 16-18°C гача пасайтирилади.
Болаларни 3 ёшидан бошлаб дарё, денгизларда чўмилтира бошлаш мумкин. Бунда қатор қоидаларга риоя қилишга тўғри келади: овқатдан кейин, қуёш ваннаси олгандан сўнг чўмилтириш мумкин емас, узоқ чўмллтириш ҳам ярамайди (2-3 дақиқадан дақиқагача мумкин, холос). Сувнинг ҳарорати 22°C дан паст бўлмаслиги керак.
Болалар ва ёшлар орасида градиент саломатлик ижобий мунозаралардан келиб чиқилиб, соғлиқни сақлаш тизими ва тадбир айланаларида биринчи навбатда, реклама ва олдини олиш текислаш фаолияти қандай турлари еффектли бўлиши мумкинлиги тоғрисида гап олиб чиқилди. Аҳоли таъсири ҳақида мавжуд чекланган баъзи далиллар - кенг соғлиқни сақлаш чоралар ижтимоий градиент бўйлаб далолат еканини, улар учун қуйидаги ижтимоий-иқтисодий гуруҳлар камида еффектив бўлиши мумкин. Бу шуни англатадики, бундай чоралар ҳам ижтимоий-иқтисодий градиент - ҳисса соғлиқни сақлаш воқеадан намоён бўлиши мумкин. Бу мавзу қилиш мумкинлиги тоғрисида ва қандай градиент бўйлаб катта харид қилиб таъминлаш мумкунлиги тўғрисида. Юқори қисмда қандай муваффақиятли градиент соғлиги ёндашувлари муҳокама қилинади, универсал ва мақсадли ёндашувлар бирлашмасини ва чиниқтиришни ўз ичига олади. 18
Do'stlaringiz bilan baham: |