“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа


Дастурий таълим (дастурлаштирилган ўқитиш)



Download 3,63 Mb.
bet99/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

Дастурий таълим (дастурлаштирилган ўқитиш) ҳаракат (операция)лар кетма-кетлиги тизимини ифодаловчи, уларни бажариш илгаридан режалаштирилган натижага олиб келувчи “дастур” терминидан келиб чиқади. Ушбу таълим турининг мақсади ўқув жараёнини бошқаришни яхшилашдан иборат. Унга кўра ўқитиш мураккаб динамик тизим сифатида қаралади. Дастурий таълим янги дидактик, психологик ва кибернетик ғоялар асосида ХХ асрнинг 60-йиллари бошларида юзага келди.
Компьютерли таълим ўқитиш жараёнини махсус таълим дастурларига мувофиқ ташкил этилишини назарда тутади. Ривожланган мамлакатларда компьютер хизматидан таълимда фойдаланишнинг кенг ривожланиши бу борадаги қуйидаги асосий йўналишларни аниқлашга имкон берди: ўқув фанлари бўйича ўзлаштириш самарадорлигини таъминлаш; идрок этиш қобилияти (қўйилган масалани ҳал этиш, мустақил фикрлаш, коммуникатив малакаларни эгаллаш (ахборотни тўплаш, анализ, синтез қилиш)ни ривожлантириш, у ёки бу кўникмани шакллантиришга имкон берувчи жараёнларга эътибор)ни кучайтириш.
Компьютерлардан автоматлаштирилган тест синовлари ўтказиш, баҳолаш ва бошқаришда кенг фойдаланилади, бу вақтни тежаш имконини беради, натижада педагогик жараённинг самарадорлиги ошади.
Сўнгги йилларда инновацион (янгилик киритиш) таълимни ташкил этишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Ушбу таълим ўзига хос хусусиятларга эга: 1) олдиндан кўра билиш, яъни ўқувчининг аввалги ва ҳозирги тажрибаси асосида ўқитиш эмас, балки уни узоқ келажакни мўлжаллашга ўргатишдан иборат бўлиб, ўқувчи ижтимоий ҳаёт ва касбий фаолиятда тахмин қилиш, кўзлаш, моделлаштириш ва лойиҳалаштиришни амалга ошира олиши зарур; 2) ўқувчининг ҳамкорликда таълим олиш ва муҳим қарорларни қабул қилиш (локал ва хусусийдан тортиб дунёни, маданият, цивилизация ривожланишини ҳисобга олишда глобал муаммоларни ҳал этиш)да фаол иштирок этишини таъминлаш.
Бугунги кунда масофавий таълим (лотинча “distantia” – масофдан фойдаланишга эҳтиёж ошмоқда. Масофавий ўқитиш ўқувчи қаерда ва қандай ҳолатда бўлишидан қатъий назар муайян таълим муассасаси таълим дастурини ўрганиш имкониятини яратади. Бу мақсадни амалга оширишда замонавий ахборот технологиялари: дарсликлар ва бошқа босма нашрлар, ўрганилаётган материални компьютер телекоммуникациялари орқали узатиш, видеотасмалар, мунозаралар ва семинарлар ўтказиш, регионал ва миллий телевидение ҳамда равдио орқали ўқув дастурларини намойиш этиш, кабелли телевидение ва овозли почта, икки томонламали видеоконференциялар, телефон орқали қайта алоқа билан бир томонлама видеотрансляция ва бошқаларнинг хизматига таянилади. Масофали таълим ўқитувчиларга вақтини тежашда қулайлик яратади, асосий фаолиятидан ажралмаган, жумладан узоқ районларда яшовчиларга ўқиш имконини яратади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish