Таълим турлари ва уларнинг тавсифи. Дидактик ғоялар (тизимлар) тарихий тараққиёт жараёнида янги ғоялар билан бойиб давр талабига мос келувчи тизимларга айланади. Дидактик тизимлар таълим турларини тавсифлаш имконини беради.
Ибтидоий жамоа ва қулдорлик тузуми даврларида инсоният тараққиёти давомида орттирилган ҳаётий тажрибалар амалий ҳаракатлар ёрдамида ёш авлодга узатиб борилган бўлса, кейинчалик улар аниқ белгиланган жой ва айрим тоифа кишилар томонидан махсус ўқитила бошланди. Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражасига кўра ўқитиш мазмун-моҳияти, тузилиши ва мақсадига кўра турли кўриниш ва шаклларда ташкил этиб келинган.
Ўқитишнинг илк махсус тури қадимги юнон файласуфи Суқрот (эр. ав. 469-399 йиллар) томонидан ташкил этилган саволларга жавоб топишдан иборат ўқитиш ҳисобланади. Ўқитишнинг бу тури суқротча суҳбат деб аталади. Файласуф (ўша даврда болаларни ўқитиш файласуфлар томонидан олиб борилган) болаларда қизиқиш, билиш бўлган интилишни юзага келтиувчи саволлардан фойдаланган. Болалар файласуф раҳбарлигида мулоҳаза юритиш орқали воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини идрок этишган. Риторик саволларни муҳокама қилиш, одатда файласуфнинг мулоҳазаси билан тўлдириш билан якунланган. Суқротча суҳбатлар бир ёки бир неча ўқувчилар иштирокида ташкил этилади.
Догматик ўқитиш (билимларни ёдлаш ва такрорлаш) жамоа асосида идрок этиш фаолиятининг илк тури бўлиб, ўрта асрларда кенг тарқалган. Ўрта асрларда Ғарбий Европада догматик ўқитишда лотин тили, Марказий Осиё мамлакатларида эса араб тили етакчи ўрин тутган. Болалар таълим (муқаддас китобни ўқиб талқин қилиш, ўқиш, ёзиш ва ҳисоблаш)ни бошланғич мактабларда олганлар. Догматик ўқитишда ўқувчиларнинг асосий фаолиятлари тинглаш, ўқиш, ёд олиш, эслаб қолиш ва матнни сўзма-сўз такрорлашдан иборат бўлган.
Олий таълим мадрасаларда берилган. Мадрасаларда ўқитиш форс тилларида олиб борилган. Талабалар мажбурий тарзда араб тилини ҳам ўрганганлар. Ўқув режасига грамматика, Қуръон, Ҳадис, риторика, логика, метафизика, геология, адабиёт, ҳуқуқшунослик каби фанлар кирган. Ўқитиш асосан оғзаки шаклда олиб борилган. Бироқ талабалар фойдаланган ўқув адабиётлари аста-секин анча кўп қиррали, турли-туман бўлиб боради. Мактаб таълими эркаклар учун мўлжалланган. Аммо бадавлат оила қиз болани ўқитиш учун уйга ўқитувчини таклиф этган.
Догматик ўқитиш ўрнига аста-секин ўқув жараёнида кўргазмалиликни таъминлашга эътибор қаратилган. Бунинг натижасида таълимнинг кўргазмали ўқитиш тури ривожланиб боради.
Узлуксиз таълим тизимида қуйидаги таълим турлари қўлланилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |