“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа


Дарс – ўқув фаолиятини ташкил этишнинг асосий шакли



Download 3,63 Mb.
bet102/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

Дарс – ўқув фаолиятини ташкил этишнинг асосий шакли. Таълимнинг турли шаклларидан самарали фойдаланиш муҳим дидактик вазифа саналади. Таълим амалиётида таълимнинг жамоавий (оммавий), гуруҳли ва индивидуал шаклларидан фойдаланилади.
Таълимнинг оммавий шакли синфдаги жами ўқувчиларнинг ўқитувчи раҳбарлиги остида биргаликда ҳаракатларини кўзда тутади. Гуруҳли шаклида эса ўқувчилар 3-6 кишидан иборат гуруҳлар ёки жуфтликларда иш олиб борадилар. Гуруҳлар учун топшириқлар бир хил ёки турлича бўлиши мумкин. Индивидуал шакли ҳар бир ўқувчининг алоҳида мустақил ишлашини кўзда тутади. Бу жараёнда ўқитувчи бир вазифа устида ишлаётган бутун гуруҳ ўқув фаолиятини бошқариб боради, ўқув ҳамкорлигини қарор топтиради. Оммавий ишлашнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан ўқитувчининг гуруҳни яхлит назорат қилиш ҳамда ҳар бир ўқувчининг ишини кўздан қочирмаслик билан боғлиқ. Бироқ, оммавий ишлаш индивидуал фарқларни ҳисобга олмайди, у фанларни ўртача ўзлаштирадиган ўқувчига мўлжалланган. Шунинг учун баъзи ўқувчилар берилган иш суръатидан ортда қоладилар, айримлар эса зерикиб қийналиб кетадилар.
Таълим олишнинг жамоавий (оммавий) шакли шаклланган, турғун ўқувчилар гуруҳи билан ўқув фаолиятини ташкил этишни кўзда тутади.
Таълимнинг гуруҳли шаклига кўра ўқитувчи бир вақтнинг ўзида гуруҳ ўқувчиларининг билиш фаолиятларини бошқаради. Ўқувчиларни жамоавий, умумлаштирилган-гуруҳли ва табақалаштирилган гуруҳларга тақсимлаш мумкин. Таълимнинг жамоавий шакли кўп ҳолларда табақалаштирилган гуруҳлар фаолиятини ташкил этишда қўлланилади. Ўқув ишларини ташкил этишнинг жамоавий шакли ўқитувчи ва ўқувчиларнинг динамик ёки ўзгарувчан тартибли жуфтликларида кечаётган муносабатларидир.
Умумлаштирилган-гуруҳли шакл ҳар бири гуруҳ томонидан ягона топшириқнинг фақатгина бир қисми бажарилиши назарда тутилади.
Табақалаштирилган-гуруҳли шакл ўқув имкониятлари, кўникмалари бир даражада шаклланган ўқувчилар билан ишланишини ифодалайди. Бунда ўқувчилар жуфт бўлиб ишлашлари ҳам мумкин.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish