321
ўзгаради, бошқа халқлар таъсири ва тажрибалари асосида бойийди, тараққий
этади.Байрам деганда одатда шодиѐна ва хурсандчилик кунлари тушунилади.
Байрам –қайсидир аҳамиятга зга бўлган муҳим воқеалар саналар ютуқларнинг
тантанали тарзда нишонлашидир.
Байрамлар, шунчаки руҳиятни кўтаривчи тантана эмас. У инсонларга ўтган
кўнларига назар ташлаш ва англай билиш кўнгилида ғурур уйғотиш руҳланиш,
келажакка умид билан қараш ва мақсад қўя билиш, шукр қилиш ва қадрланиши
ўргатади. Байрам қилмайдиган, байрамни билмайдиган инсон ҳам оила ҳам
халқ ҳам йуқ. Ҳар бир давлатнинг ҳар бир миллатнинг йиллар буйи шаклланиб
келган миллий руҳияти билан суғорилган ўз байромлари бўлади.
Инсонлар нафақат бу байрамларда қувонадилар балки уларни
эъзозлайдилар, қадирлайдилар.Байрам кунларнинг байрамларнинг топталишига
йул куймайдилар, асрав абайлайдилар.Чунки байрамларнинг замирида
моҳиятида элнинг дарди, қувоничи
орзу- истаклари, миллий ғурури ифтихори
ѐтади. Ана шу боис байрамлар знг муҳим қадриятлардан саналади.
«Авесто» нинг гувоҳлик беришича, жуда кўп байрамларимиз милоддан
олдинги
биринчи
минг
йиллик
бошларидан
шаклланиб
келяпти.
Аждодларимизнинг байрамлари асосан табиат билан меҳнат фаолияти билан
боғлик бўлган.Улар тўрт муҳим унсурни улуғлашган. Булар қуѐш,ер, сув, ва
ҳаво бўлиб улар билан боғлик бўлган тўртта байрамни нишонлашга
одатланишган. Буларнинг биринчиси ва кенг нишонланадигани –
табиатнинг
уйғониши, кун ва туннинг баробарлаши, деҳхонларнинг ерга насиба –уруғ
қадаши муносабати билан ўткизиладиган Наврўз байрамидир[2-30].
Ёзда тунлар қисқариб, кунлар узайгач қуѐш тик бўлади, ҳаво қизий
бошлайди. Одомларда соя- салқинга ва сувга эҳтиѐж кучаяди. Ҳосил мўл
бўлиши учун экинларга ҳам сув таъминоти лозим бўлади.Сувни улуғлашга
боғишланган тадбир –байрамлари Ангом ѐки вахшангом деб аталган.
Кузда кун-тун тенглашади. Куѐш тафти қайтади ва ҳаво салқинлашади,.
Деҳқонлар учун ҳосилни йиғиш палласи бошланади. Бу пайтда аждодларимиз
Меҳржон байрамини нишонлашган.
Қишда совуқ кучайиши, энг узун туннинг кузатилиши, қаҳратондаги
«қишғи чилла» ва оловга исинишга эҳтиѐж кучаиши туфайли сада, яъни олов
байрами нишонланган. Абу Райҳон Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган
ѐдгорликлар» асарида ѐзилишича, бу байрамда одамлар олов ѐқиб, қиш заҳрини
дап этиш учун турли хил тутатқилар тутатганлар,
кечаси оловни аланглатиб,
унга ѐввойи ҳайвонларни ташлаганлар олов атрофида айланиб ўйин –қуғу
қилганлар. Ушбу байрамлардан навруз ва меҳржон ҳосил байромлари
бугунгача етиб келган [3-130].
Байрамнинг моҳиятида маълум бир ғоя ѐтади. Ҳар бир даврнинг ўз миллий
ғояси бўлади. Айтайлик, Жалолиддин Мангубердининг юрагига ўт солган
миллий ғоя эрк ва озодлик бўлса Соҳибқирон Амир Темур даврида эл-улусни
бирлаштириш, «куш адолатда» эканлиги миллий ғоя даражасига кўтарилди.
Миллий байрамлар эса ўзида миллатнинг манфаати, мақсадини кўзлавчи ўз
даврнинг миллий ғоясини ифодалайди.
322
Бугунги кунимизда миллий байрамлар, тўйлар, халқ томашалари,
дорбазлар, қизиқчлар, масхорабозлар, палвонлар, аскиябозларнинг турли туман
чиқишлари, томаша ва тантаналарнинг борчаси миллий кўтаринкилик
берадиган, миллий ва инсанпарварлик ғояларини намоѐн этадиган, тарвиявий
воситалардан бири хисобланиб, эзгуликка бўлган интилишнинг нақадар кучли
бўлганлигидан далолат беради.
Шунингдек, «Мустақиллик куни», «Ҳосил байрами», «Хотира ва қадрлаш
куни», каби байрамлар ҳар йили оммавиий тарзда, миллий кўтаринкилик билан
нишонланади.
Мазкур байрамлар, анъана ва маросимлар республикамизнинг
турли вилоятларида турли кўринишларда ўтказилсада, уларнинг мазмун-
моҳияти асосан ўзгармайди.
Хулоса қилиб айтганда, бугунгача етиб келган байрамлар,тўйлар, урф-одат
ва анъаналар минг йиллик тарихга эга бўлиб, улар асрлар мобойнида
замонларнинг чархпалагида такомиллашиб, шакилланиб келган. Уларнинг
кўпчилиги замон талабларига мос бўлмагани, одамларнинг табиатга, борликка
қарашларнинг ўзгариши ва бошқа омиллар таъсирида йўқалиб кетган.
Ҳар бир даврнинг ижтимоий қунуниятлари,
хусусиятлари асосида
шаклланиб бугунгача етиб келган милий қадриятлар –халқнинг бебоҳо мулки
бўлиб қалаверади.
Do'stlaringiz bilan baham: