Адабиѐтлар рўйхати:
1. Кононов А.Н. Грамматика современного узбекского литературного
языка.
М.-Л., 1960. - С. 174-177.
2. Ашнин Д. Указательные местоимения и их производные в
азербайджанском, турецком и туркменском языках. - М., 1958, АКД. - С.7.
3. Вольф Е.М. Грамматика и семантика местоимений.- М., 1974, - С.6.
4. Ахманова О.С. Словарь лингвистических терминов.- М., 1969, - С. 161.
5.
Падучева
Е.М.
Высказывание
и
его
соотнесенность
с
действительностью. -М 1985.-С.158.
МИЛЛИЙ ТАРБИЯНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ
Бозорова Муслима Қодировна
ТерДУ, п.ф.н.,доцент
Миллий тарбиянинг манбаи -миллийлик! "Миллат", "миллийлик", "миллий
ғурур", "миллий одоб" ,"миллатлараро мулоқот маданияти" тушунчаларининг
ўзагини арабча"мил" сўзи ташқил қилади.Бу сўз арабчада "ўзак","туб
мохият","негиз" маъноларини арглатади."Миллат" сўзи эса бир неча маънони:
1)дин: мазхаб; 2) уммат:бир мазхабга мансуб ахоли; 3) халқ маъноларини
англатади.
"Миллат","миллийлик" тушунчаларининг талқини билан танишар эканмиз,
уларнинг Ғарбона ва Шарқона тарзлари бор эканлигини кўрамиз.Аниқроғи,
Ғарбий талқин христиан, Шарқий талқин эса исломий ўзакларга бориб
туташади.Яъни Оврўпа халқлари тилларига " миллат" тушунчаси лотинча
"natio"- қабила, халқ сифатида христиан дини билан бирга кириб келган бўлса,
Осиѐга эса ислом таълимоти орқали юқоридаги уч хил маънода кириб келиб
сингди. "Тарбия" сўзи "миллий тарбия" тушунчасининг таркибий қисми
бўлганлиги туфайли бу тушунчага хам янгича ѐндошган холда, холис илмий -
педагогик таъриф бермоқ керак.
Арабча "тарбия", " тарбият" сўзлари 1)парвариш қилмоқ; таълим бермок;
ўргатиш; одоб ўргатиш; 2) навозиш, мехрибонлик кўрсатиш: кўз - қулоқ бўлиш;
химоя қилиш каби кўп қиррали мазмунга эга."Тарбиячи" эса шу кўп қиррали
тарбиявий фаолиятни амалга оширувчи одам, демакдир. Демак, миллий
319
тарбиянинг луғавий маъносини "ѐш авлодларни ўз халқига миллий фазилатлар
намунасида шакллантириш, таълим бермок" сифатида аниқлаш мумкин.
Миллий тарбиянинг этнопедагогик қирраларини илк бор кашф этган
олимлардан бири - кулътурантрополог М.Мид хар бир кишининг маълум
миллий мухитдаги хулқ - атворини тушунишда унинг болаликда олган миллий
тарбияси таъсири нихоятда катта ахамиятга эгалигини қайд қилади. Чунки
болаларнинг миллий тарбиявий таъсирни қабул қилиш жараѐни ва
катталарнинг
миллий
феъл
-
атворлари
орасида
изчил
алоқа
мавжуд.Тарбиянинг миллий хусусият касб этишида бир авлоддан иккинчи
авлодга ўтиб келувчи анъаналар, маросим, удум, ишлаб чиқариш ва хаѐтий
малакалар, афсоналар, хулқ - атвор тарзи, болаларга, ўсмирларга, қарияларга
муносабатларнинг ўзига хослиги катта рол ўйнашини М.Мид алохида қайд
этади.
"Ўқувчининг миллий роли" тушунчаси миллий тарбияни тахлил қилиш
учун социологик калит вазифасини ўтайди.Чунки бу тушунчанинг
кўпқирралиги миллий замонавий хаѐт жабхаларини, миллий тарбия
йўналишларини илғаб олиш имконини беради. Миллий тарбия тизимини
"миллий роль" тушунчаси орқали ўрганиш хар бир ўзбек ўғил - қизини илк
ѐшларидан "яхши бола", "яхши ака, ука сингил,опа","яхши жиян,тоға,бола...",
"яхши мехмон, мезбон", "яхши дўст", "одобли бола" каби "унвонли"
муносабатга тайѐрлаш механизмини очиб беради.Кенг маънода эса ўқувчининг
миллий ролини ўзлаштириши - ўз ичига миллий фазилатларни, миллий ахлоқ
меъѐрларини сингдириш, миллий - ижтимоий хаѐтга тайѐргарлик жараѐнларини
хам жамлайди. Миллий ижтимоий ролларни таснифлаш, уларнинг кундалик
хаѐтда, муносабатларда бажари оишини илмий-педагогик кузатиш - замонавий
ва истиқболли усулдир. У болани "қаршисида" туриб эмас, балки миллий -
илмий кузатиш имконини беради.
Биз ўз фикрларимизни қуйидагича давом эттирмоқчимиз, яъни миллий
тарбия ҳар бир даврда ўзига хос кўринишини шу миллат вакилларининг
аждодларга хос ижобий ҳатти ҳаракатларни ўзларида мужассамлаштирган
холда, воқеликка билдирадиган муносабатлари билан белгиланади. Жумладан
ўзбек халқига хос бағрикенглик, меҳр-муҳаббат, хайрихохлик, оқибатлилик,
куюнчаклик, ўзи яшаган юртдан фахрланиш туйғулари уларнинг амалда
бажарадиган ишлари натижасида кўриниб туради. Бундай ижобий
муносабатнинг мавжудлиги, шаклланганлиги халқнинг бошига ташвиш
тушганида, бирорта хавф-хатар яқинлашганида, миллат вакиллари бир-бири
билан жипс бўлиб ҳаракат қилиши уларда шаклланган миллий тарбия
натижасидан далолат беради.
Буюк алломаларимиз қайд этганлари каби инсонни, пировард натижада
жамиятни маърифат булогидан суғоришнинг йўли шахсни маънавият,
маърифатга ошуфта қилишдадир. Муаммога бошқачароқ муносабатда
бўладиган бўлсак, инсонни ва жамиятни турли бало – азолардан асрашнинг
ягона йўли қалбни даволаш, уни соғломлаштиришдир.
Бундай қалбни соғломлаштириш эса,оиладан, бола илк тарбия мактабига
қабул қилинган кундан бошланади.Агар ота онанинг фикрлари теран,
320
миллатидан, Ватанидан ғурурланиш тажрибаси бўлса ва бу тажрибани
болалари онгига етарли даражадаги амаллар билан мустаҳкамлаб борса миллий
тарбиянинг натижадорлиги таъминланади . Бугунги глобаллашув шароитида
улғаяѐтган ѐшларда миллий характерни ифодаловчи муносабатини тўғри
шакллантира олсак, бизнинг миллий тарбиямиз ўз ривожланиш жараѐнида деб
ҳисоблай оламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |