Бошланғич таълим кафедраси



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

Р.Б.Мустафақулов – филология фанлари номзоди, доцент 
 
 
 
 
 
Тўпламга киритилган мақолаларнинг мазмуни, илмий салоҳияти ва 
далилларнинг ҳаққонийлиги учун муаллифлар масъулдирлар. 
 



СЎЗ БОШИ 
Республикамиз мустақилликка эришган дастлабки йилларданоқ кадрлар 
тайѐрлаш ва таълимни ташкил этишнинг жаҳон стандартларига мувофиқ 
келувчи самарали тизимини яратишга улкан эътибор қаратилди. Ҳолбуки, 
бугунги кунда ҳам олий таълимни модернизациялашга давлат сиѐсатининг 
устувор йўналиши сифатида ѐндашилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐевнинг 2017 йил 14 мартдаги ―Ўрта 
махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида‖ги, 2017 йил 20 апрелдаги ―Олий таълим тизимини 
янада ривожланиш чора-тадбирлари тўғрисида―ги ПҚ-2909-сон қарори, 2017 
йил 22 майдаги ―Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги, 2017 йил 27 июлдаги ―Олий 
маълумотли мутахассислар тайѐрлаш сифатини янада кенгайтириш чора-
тадбирларлари тўғрисида‖ги ПҚ-3151-сон қарори, 2017 йил 8 августдаги 
―Ўзбекистон 
Республикаси 
Халқ 
таълими 
вазирлиги 
фаолиятини 
такомиллаштириш тўғрисида‖ги, 2017 йил 9 августдаги ―Олий таълим 
муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга 
оширилаѐтган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш 
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида―ги ПҚ-3775-сон қарори, 2017 йил 
30 сентябрдаги ―Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигини 
ташкил этиш тўғрисида‖ги Президент Қарорлари қабул қилинди. Шунингдек, 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил учун мўлжалланган энг 
муҳим устувор вазифалар тўғрисидаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида 
кўзда тутилган долзарб масалалар қаторида илм-фан ва таълим, таълим ва 
ижтимоий-иқтисодий ҳаѐт муносабатларига алоҳида эътибор берилди. 
Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 29 апрелдаги фармонига мувофиқ, 
Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси 
тасдиқланди. Унда 48 та мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича аниқ 
механизмлар белгиланди.
Кўриниб турибдики, ҳукумат раҳбари қабул қилаѐтган қонун 
ҳужжатларида таълим-тарбия тизимидаги барча бўғинларнинг моддий-техник 
базаси, педагогик ва илмий-педагогик кадрларнинг касбий салоҳиятларига доир 
масалалар қамралган. Жаҳонга бўй кўрсатаѐтган юртимизда таълим тизимини 
ислоҳ этишга қаратилган ушбу ўзгаришлар замирида инсон капитали, уни 
тўғри тақсимлаш, ундан самарали фойдаланиш ва мақсадли йўналтириш 
ғоясининг тургани англашилмоқда. Олий таълим муассасалари том маънода 
ишлаб чиқарувчи кучларга тенглаштирилаѐтган бир замонда, табиийки, 
мактабгача, умумий ўрта ва олий таълим тизимини жамиятнинг барча 
манфаатдор томонларининг талабларига жавоб бера оладиган даражада 
модернизациялаш, таълим жараѐнининг барча субъектларини яхлит бир 
бутунликда жаҳон талаблари асосида ташкил этишнинг зарурати янада ортади. 
Хусусан, узлуксиз таълимнинг асосий бўғинларидан бири – бошланғич таълим 
тизимини эски, қотиб қолган, самарасиз ѐндашувлардан халос қилиб, 



ривожланаѐтган мамлакатлар тажрибасига яқин келиб тубдан янгилашнинг 
эҳтиѐжига ўтаѐтган ҳар бир кунимиз исбот бўлмоқда.
Бинобарин, аниқ мақсад ва унга эришиш усул ва воситаларини тезкор 
белгилай олмаслик, меҳнат бозори талабларини чуқур ўрганмаслик, ундаги 
талаб ва таклифнинг номувофиқлиги, фуқароларнинг ижтимоий аҳволи ва 
хоҳиш-истакларини инобатга олмаслик оқибатида йўл қўйилган хато ва 
камчиликларнинг қиймати келажак авлоднинг маънавияти, тарбияси, илмий 
етуклигида ўзини кўрсатмай қолмайди. Олий таълим тизимидаги таълим 
йўналишларини мувофиқлаштиришмай, бу борада келгуси режаларни пухта 
белгиламай, таълим босқичлари ўртасидаги алоқа ва интеграцияни 
таъминламай туриб таълим субъектлари фаолиятидаги тарқоқлик ҳамда юқори 
малакали педагог кадрларга бўлган эҳтиѐжни қондириб бўлмайди. Педагогик 
таълимнинг жамиятнинг моддий-маънавий ривожланишидаги юқори ижтимоий 
аҳамиятини тан олган ҳолда, педагогик илмий-инновацион салоҳиятни касбий 
лаѐқатлилик даражаси билан қоплаб бўлмаслигини алоҳида таъкидлаш зарур. 
Зеро, таълим жараѐнига замон талаби билан мувофиқ келувчи дастур ва 
технологияларни жорий қилиш, уларнинг танқислиги шароитида эса уларни 
лойиҳалаш, юзага келиш эҳтимоли мавжуд таълимий-тарбиявий муаммоларда 
тўғри қарорларни ўз вақтида қабул қилиш, жаҳон таълим тизимидаги 
янгиликларни миллий аънаналаримиз ва эътиқодий қарашларимизга мос ҳолда 
қабул қилиш лаѐқати, билим ва кўникмасигина юртимиз ѐшларининг баркамол 
бўлиб вояга етишини таъминлай олади. Ушбу вазифаларни ҳал этишда эса 
замонавий 
бошланғич 
синф 
ўқитувчиларини 
тайѐрловчи 
таълим 
йўналишларини моддий-техник, педагогик жиҳатдан янгилаш ҳамда шу 
ўзгаришнинг жамият ривожидаги аҳамиятини дилдан англаш лозим бўлади. 
Бунда бошланғич таълим методикаси мундарижасини бесамар усул ва 
воситалар, миллатимиз дунѐқарашига ѐт ѐндашувлардан холи қилмоқ, 
пировардида, мактаб таълимининг асосий пойдевори ҳисобланган бошланғич 
бўғинни ҳар жиҳатдан – таълимий ва мазмуний томондан мукаммаллаштирмоқ 
зарур бўлади. Бу борада таълим-тарбия соҳасини фикрий фаол, дунѐдаги 
ўзгаришларига сергак ва ҳушѐр, зарур ҳолларда оқилона чора қўллашга қодир 
мутахассислар билан таъминлаган ҳолда тизимлаштириш, нафақат ўқитиш 
методлари, билим беришда илғор хорижий тажрибаларга суяниш, балки таълим 
стандартлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг мазмун-мундарижасини 
янгилаш заруратини ҳам назардан четда қолдириб бўлмайди.
Мазкур илмий анжуман ана шу долзарб масалага қаратилган бўлиб, 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56-
Ф сон фармойиши билан Термиз давлат университетида ўтказилиши 
режалаштирилган.
Ушбу, онлайн тартибида ўтказилиши мақсад қилинган республика илмий-
амалий конференцияси ташкилий қўмитасига ... дан ортиқ мақолалар тақдим 
этилган бўлиб, улар орасида республикамизнинг етук профессор-ўқитувчилари 
билан биргаликда амалиѐтчи ўқитувчилар, катта ва кичик илмий ходим 
изланувчилар, 
магистрантлар 
шунингдек, 
иқтидорли 
талабаларнинг 



муҳокамаси кўзда тутилган мазкур долзарб масала юзасидан илмий-назарий 
қарашлари баѐн этилган.
Ўйлаймизки, бу таклиф ва мулоҳазалар шунчаки тўплам саҳифаларида 
қолиб кетмайди, аксинча, уларни ҳаѐтга татбиқ этиш юзасидан фойдали саъйи-
ҳаракатларнинг амалга оширилишда муҳим чоралардан бўлиб қолади. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish