Бошланғич таълим кафедраси



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


11 
ЎҚИТУВЧИНИНГ КАСБИЙ МАДАНИЯТИ 
 
Худойқулов Х.Ж.
ТермизДУ, “Педагогика” кафедраси профессори,
педагогика фанлари доктори 
 
«Болани сееган, бутун куч ва билимини болаларнинг келажаги,
уларни Ватанга содиқли фуҳаро қилиб тарбиялашга йўналтираоладиган
инсонгина ҳақиқий ўқитувчи бўла олади.» 
И.А.Каримов. 
Ўқитувчилик бу – фахрли ва шарафли касбдир. Мен бу мавзуга тўхталар 
эканман ич-ичимдан хурсанд бўлганман. Чунки, онамнинг ўзлари ўқитувчи бўлиб 
ишлаганлар. Уларнинг чеккан машақатларини, ишдан чарчаб келганларини ўз 
кўзим билан кўрганман. Менга қолса онам бошқа касб эгаси бўлгани яхши эди. 
Лекин бу хақда ўзларидан сўраганимда улар шундай жовоб қайтардилар: -Мен 
ўқувчиларни худди сени яхши кўргандек яхши кўраман. Уларни кўрганимда ҳар 
қандай чарчоғим унут бўлади – деган эдилар. 
Шунча ўқиган бўлса ҳам онамлар ҳеч қачон тинчимаганлар. Ҳар доим бирор 
нарсани излаган, ҳар хил китобларни ўқиган ҳолда ўтиради. Шундай бўлса ҳам 
бизга вақт ажрата оларди. Дарсларимизга ѐрдам берар эдилар. Шуни ҳам 
таъкидлаш керакки ўқитувчининг «ўғли» деганда озгина бўлса ҳам фахрланар 
эдик. Лекин, шундай бир бурчимиз ҳам турар эдики, бу бошқалардан сал бўлса 
ҳам яхши ўқимоқ ва билмоқдир. Агарда бирор ѐмон иш қилиб қўйсак, 
ўқитувчининг ўғли шунақа бўлгандан кейин бошқаларга гапирмаса ҳам 
бўлаверади дейишарди. Бу нарса эса уларга ѐмон таъсир кўрсатарди. Мана шундай 
доирада катта бўлганимдан хурсандман. Бу нарса менга ѐрдам бериб келмоқда. 
Онам туфайли мана бир катта ўқишда ўқидим. Ахир ўқитувчиларнинг шунча 
чеккан меҳнатларини қадрсизламоқ инсофсизлик бўлмайдими? Мана куни кеча 
Президент фармони билан уларнинг маоши оширилди, ортиқча ташкилий 
ишлардан озод қилинди. 
Ўқувчилар ярим кунини ота-онаси, ака-укаларининг олдида ўтказса, ярим 
кунини мактабда ўтказадилар. Мактабда эса ҳар хил одамлар, ҳар хил кишилар 
ва нотаниш ўқитувчиларга дуч келишади. Ана шундай руҳий қийинчиликларга 
дуч келганларида 1-ўқитувчисининг муносабати уларга катта мадад кучи бўлиб 
хизмат қилади. Ҳаммамиз ҳам кичкина бўлганмиз, дунѐни умуман бошқача 
тасаввур қилганмиз. Ўқитувчимиз ҳар биримизнинг қўлимиздан ушлаб ҳарф 
ѐздиргани 
ҳеч 
қачон 
ѐдимдан 
чиқмайди. 
Биринчи 
ўқитувчининг 
муносабатларини мактабдан сўнг уйдагиларга хурсанд бўлиб, шошиб-пишиб 
айтиб берардик. Улар билан дарс ўтиш мароқли эди. Битта гаплари ҳеч ҳам 
ѐдимдан чиқмайди: «Олим бўлма, одам бўл» - деб доим таъкидлардилар. Бу 
гапнинг тагида қанча маъно борлигини энди тушуниб етмоқдамиз. Устозимиз 
ўз дарсларига шундай берилиб кетардики, худди ѐш болага ўхшаб шеърлар, 
ҳикоялар, латифалар айтиб берарди. 
Лекин асосий мавзуга келганда, шундай жиддий ва дона-дона 
тушунтирардики, биз уларнинг сўзларини диққат билан эшитишга ҳаракат 


12 
қилардик. Эсимизда қолган, улар бизнинг ҳеч қайсимизга ѐмон гапирмаганлар. 
Фақатгина шуни таъкидлар эди-ки ѐшликда ўқиб қолинглар, билим олинглар 
дердилар. Бир марта нима ҳам бўлдики ўйинга берилиб дарсларига кеч 
кирганмиз. Шу вақт ҳаммамизга қараб бундай деганлар: «Агар мактаб бера 
олмаса тарбия, ҳаѐт ўзи берар сизга тарбия. Кейин ҳеч нарса демасдан бизга 
жавоб бериб юборганлар. Ёшимиз каттарган сайин, фанлар сони ҳам 
ўқитувчилар сони ҳам кўпая борди. 
Вақт оқар дарѐ мисоли тез оқиб борди. Мана кўз очиб юмгунимизча биз 
ҳам катта бўлиб қолдик. Олдинги шўхликлар, эркаликларимиз ўтиб кетди. 
Энди биз ота-онамиз, она юртимиз олдидаги бурчларимизни адо этадиган вақт 
етиб келди. Бурчни адо этишнинг биринчи галдаги вазифаси бу маънавий 
баркамол, ақлли билимли шахс бўлиб етишмоқдир. Бу эса бизнинг илоҳий 
ғуруримиздир. 
Мана шу ерда ахлоқ, одоб, ақл ҳақида ўқиган ҳикояни ҳозир сизларга ѐзиб 
беришни ўзимга қарз - деб билдим. Зеро ўтган замонларда ҳам аҳлоқ, одобнинг 
ўрни катта маданий бойлик ҳисобланган. 
Айтишларича Миср ҳукмдори Рим ҳукмдори билан келишиб, ораларидаги 
адоватни бартараф қилдилар. Дўстлик аҳдини туздилар. Дўстликларини кучайтйриб, 
абадийлаштириш учун Миср ҳукмдори ўз қизини унинг ўғлига никоҳлади. 
Шундай қилиб ҳар икки ҳукмдор бир-бирига қарши қуда бўлдилар. Бу ошнолик 
туфайли ҳар икки томондан элчи ва мактуб бот-бот бориб-келиб турибди, ҳар 
иккиси ҳам бир-бири билан маслаҳатлашиб иш олиб бордилар. 
Бир куни Миср ҳукумдори қудаси Рим ҳукумдорига шу мазмунда хат ѐзиб 
юборди: 
- вафотимиздан 
кейин 
ҳам, 
кўзларимизнинг 
нурлари 
бўлган 
фарзандларимизнинг роҳат ва фароғатда яшашлари учун шутопдан бошлаб чора 
кўришимиз керак. Мен ўғлим учун жуда кўп молу дунѐ жамладим. Чиройли боғ ва 
иморат вужудга келтирдим. Сиз ҳам куѐвим бўлган ўғлингиз учун шундай қилган 
бўлсангиз керак. Рим ҳукумдори қудаси Миср ҳукмдорининг хатини ўқиб, 
табассум қилди ва шу мазмунда мактуб битди: 
- Мен сиздан кўра бошқачароқ йўл тутдим. 
Вафосиз молдунѐ, матоларга илтифот этмайман. Шунинг учун, мен ўғлимга 
молу дунѐ тўпламай, уни илм-ҳунарли, одоб-аҳлоқли қилиб ўстирдим, одоб 
жилоси билан уни безатдим, яхши хислатларни ўғлим учун мерос этиб қўйдим. 
Мол дунѐга завол етади, аммо одобга завол етмайди. 
Миср ҳукмдори қудасининг хатини ўқигач, унинг сўзини маъқуллаб; 
-Қудам тўғри айтади, одоб, ахлоқ -олтиндан ҳам қимматли дейди. 
Тарих ҳам шундан далолат беряптики одоб, ахлоқ ва билим инсоннинг 
шахсий бойлигидир. Мол-дунѐ, зебу-зийнатларни ўғирлаш мумкиндир, лекин ҳеч 
қачон ҳеч ким сиздан билимни, маънавий бойлигингизни тортиб, ўғирлай 
олмайди. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ўзбек хонадонларида қизини касб-
ҳунарли, ўқимишли, одобли йигитларга турмушга беришганлар. 
Ҳар бир ўқитувчининг халқ олдида, Ватан ва ўқувчи олдидаги бир қанча 
талаб ва бурчлари мавжудки бу жараѐнда улар доимо ўзларини масъул деб 
билиши лозим. Ҳозирги замон ўқитувчисининг асосий фазилатларидан бири ўз 


13 
касбига садоқатлиги, ғоявий эътиқодлиги, ўз касбини севиши ўқитувчини бошқа 
касб эгаларидан ажратиб туради. Чунки мактабда таълим-тарбия ишининг юқори 
савияда олиб борилиши фақат ўқитувчига, унинг касбий тайѐргарлигига боғлиқ. 
Ўқитувчи шахсига қўйиладиган муҳим талаблардан бири шундаки, у ўзи 
ўқитаѐтган фанларни чуқур билиши, унинг методикасини ўзлаштириб олган 
бўлиши зарур. Фанни ва унинг назариясини чуқур билиши, уни қизиқарли қилиб 
ўқувчиларга етказа олиши, ўқувчиларнинг бу фанга бўлган қизиқишини 
оширади, ўқитувчининг обрўйини оширади. Ўқувчилар ўқитувчининг ўз 
билимларини ўқувчиларга етказа олиш имкониятларини қадрлабгина қолмай, 
балки унинг фидоийлигини ҳам тақдирлашади. 
Ўқитувчининг юксак маданияти, унинг теран билим доираси айниқса, 
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг халқимизнинг ўз тарихи, маданияти, 
урф-одатини ўрганишга, билишга бўлган қизиқиши ортиб бораѐтган даврда 
таълим тарбия ишларининг муваффақиятли кечишига ѐрдам беради. 
Ҳозирги замон ўқитувчиси миллий қадриятларимизни билибгина қолмай, 
кенг ота-оналар жамоатчилити ичида, синф ўқувчилари орасида тарғиботчиси 
ҳам бўлиш керак. 
Уларнинг касбига хос бўлган яна бири -болаларни севиш, уларнйнг ҳаѐти 
билан қизиқиш, ҳар бир шахсни ҳурмат қилишдан иборатдир. Болани севган, бутун 
куч ва билимини болаларнинг келажаги, уларни Ватанга содиқ фуҳаро қилиб 
тарбиялашга йўналтира оладиган инсонгина, ҳақиқий ўқитувчи бўла олади. Болага 
бефарқ, унинг келажаги билан қизиқмайдиган, ўқитувчилик касбига лоқайд инсон 
ҳақиқий ўқитувчи бўла олмайди. 
Ўз хизмати хусусиятига кўра ўқитувчи ташкилотчилик фазилатига ҳам эга 
бўлмоғи лозим. Бунинг учун ўқитувчи ташаббускорлик ва ташкилотчилик 
қобилиятига эга бўлиб ҳар доим тетик, ғайратли, ўз кучи ва имкониятига ишонган 
бўлмоғи зарур. Ташаббускор ва ғайратли ўқитувчи болаларни орқасидан 
эргаштира олади, уларни ор-номусли ва ғурурли қилиб тарбиялайди. 
Ўқитувчилик касби жуда катта руҳий ва жисмоний куч талаб этади. Шунинг 
учун уларнинг саломатлиги ўз жойида бўлиш керак. Чунки ўқитувчи дарс давомида 
жуда кўп гапира олиши, оѐқда кўп тура олиши, ақл билан иш юрита олиши лозим. 
Чунки ўқувчилар кўп нарсага қизиқишади. Ўқитувчи эса уларнинг ҳар бир 
саволига турли хил далилий ашѐлар, кўргазмали ва жонли нарсалар ѐрдамида 
жавоб беришга тайѐр бўлиши керак. Агар дарсни фақатгина китоб ўқиш билан 
ўтказса, ўқувчининг бунга қизиқиши сўнади. Минг қилса ҳам болада. Шунинг 
учун дарс давомида турли хил машқлар, қизиқарли латифалар билан ўтказиши, 
уларнинг дарсга бўлган қизиқишини, дарсга бўлмаса ҳам ўша ўқитувчига 
боғланиб қолишини кафолатлайди. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish