Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев


-мавзу. Педагогик психологиянинг предмети. Унинг ички ишлар



Download 0,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/75
Sana29.01.2023
Hajmi0,8 Mb.
#904918
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75
Bog'liq
академия пед психология

 
1-мавзу. Педагогик психологиянинг предмети. Унинг ички ишлар 
идораларида педагогик жараённи такомиллаштиришдаги имкониятлари 
 
1-§ Педагогик психологиянинг предмети ва илмий тадқиқот 
методлари 
Педагогик психология-тарбия ва таълим муаммоларини тадқиқ 
қиладиган психология соҳаси. Педагогик психология шахснинг мақсадга 
мувофиқ ривожланиши, билиш фаолиятининг ва шахсда ижтимоий 
ижобий сифатларни тарбиялашнинг психологик муаммоларини ўрганади. 
Педагогик 
психологиянинг 
мақсадга 
ўқитишнинг 
оқилона 
ривожлантирувчи таъсирини, шарт-шароит ва бршқа психологик 
факторлардан келиб чиққан ҳолда кучайтиришдир. Педагогик психология 
XIX асрнинг иккинчи ярмида ижтимоий тараққиѐтнинг таъсири 
натижасида вужудга келган. Экспериментал психология тадқиқотчилари 
педагогик психология ривожланишига катта ҳисса қўшганлар. Бундан 
ташқари, педагогик психологиянинг фан сифатида тарақий этишда ўша 
даврда юзага келган психологик йўналишлар ҳам ўзининг ижобий 
таъсирини ўтқазган. Бихевиористик психология йўналиши педагогик 
психология учун асос қилиб тарбиячи ва ўқитувчига восита қилиб ташқи 
муҳит таъсирини олади. Ташқи муҳит қанчалик ижобий таъсир қилувчи 
омил бўлса, яъни қулай шарт-шароит вужудга келса, демак шахснинг 
тарбияланиши шунчалик ижобий кечади. 
Ҳозирги замон педагогик психология ривожланиши натижасида 
инсоннинг индивидуал психологик фарқлари ижтимоий-тарихий 
тажрибалар таъсириҳамда бошқа одамлар ўртасидаги мулоқот, муомала 



таъсири борлигини, шунингдек, яна бир қанча факторларни ҳисобга олган 
ҳолда шахсни ривожлантирувчи таълим орқали ўқитиш ва тарбиялаш 
ѐтади. Педагогик психологияни шартли равишда бир неча турга ажратиш 
мумкин: а) таълим психологияси; б) тарбия психологияси; в) ўқитувчи 
психологияси; г) олий мактаб психологияси кабилар. 
Педагогик психологиянинг объектини шахс ва унинг хатти-харакати 
ташкил этади. Педагогик психология икки фаннинг ўзаро ҳамкорлиги асосида 
юзага келган. Педагогик психологиянинг предмети инсон психик 
ривожланишининг қонуниятларини шахс таълим жараѐнида ўрганади. 
Педагогик психологиянинг предмети, мақсади ва вазифасини аввало муомала 
жараѐни, яъни шахслараро муносабат, хамкорликдаги фаолият ташкил қилади. 
Муомала эса бир қанча фанлар, масалан педагогика, социология, физиология, 
тиббиѐт, бошқариш назарияси, умумий психология, ижтимоий психология, ѐш 
даврлар психологияси ва педагогик психологияларнинг ўрганиш объекти 
ҳисобланади. 
Педагогик психологиянинг мақсади қуйидагилардан иборат: 
таълим олаѐтган ва тарбияланаѐтган шахсларга таъсир этиш 
механизмини очиб бериш; 
таълим олаѐтганлар томонидан ижтимоий маданий тажрибаларни 
ўзлаштириш; 
таълим олаѐтганларда турли вазиятлардан чиқиб кетиш йўлларини 
ўргатиш; 
педагогик фаолиятнинг ўзига хослигини ўрганиш. 
ўқитишнинг қонуниятларини, механизмларини ўргатиш ва ҳоказо. 
Тарбия жараѐни бир мақсадга қаратилган ижтимоий жараѐн бўлиб, 
қуйидаги тўрт қисмга бўлинади. 
– биринчиси, тарбиялаш таълим жараѐнида олиб борилади ва унинг 
барча шакл ва 
усуллари, мазмунини 
ѐритишга 
харакат 
қилади. 



С.Л.Рубинштейнинг фикрига кўра ―Биз ўқитиш орқали тарбиялаймиз, 
тарбиялаш орқали ўқитамиз‖;
– иккинчиси, таълим маълум бир муассаса, ташкилотда олиб борилади 
ҳамда тарбиянинг мазмуни ва моҳиятини очиб беришга хизмат қилади; 
– учинчиси, тарбия таълим жараѐнидан ташқарида – оила, меҳнат 
жамоаси, гуруҳ ва жамоат муассасаларида амалга оширилади; 
– тўртинчиси, тарбия жараѐни клублар, маданият уйлари, ҳар хил 
тўгаракларда, таълимнинг эпизодик жиҳатларига асосланган ҳолда олиб 
борилади. 
Педагогик психологияни анъанавий жиҳатдан таҳлил қилганда учта 
бўлимнинг, яъни таълим психологияси, тарбия психологияси ва ўқитувчи 
психологияси таркибида кўриб чиқилади. 
Биз педагогик психологияни таълим ва тарбия жараѐнининг 
ҳамкорликдаги фаолият натижаси сифатида ўрганамиз ва таҳлил қиламиз. 
Бунда биринчидан, педагогик психологияда ―таълим‖ деган тушунчаси мавжуд 
ва унинг асосида икки томонлама жараѐн, яъни ўқитиш ҳамда билим олиш 
тушунчаси ѐтганлигини англаш мумкин. 
Иккинчидан, таълим билан тарбиядаги ўзаро мослик ва ҳамкорлик 
муҳим ҳисобланади. Ўқитиш фаол бир мақсадга қаратилган ижтимоий жараѐн 
бўлиб, бунда кишиларнинг ўзларидан олдинги авлодлар қолдирган аҳлоқ 
нормалари, билимлари, анъаналарининг энг яхши томонларини ўзларида 
мужассамлаштириши ва ҳаѐтга тадбиқ этиши тушунилади. 
Педагогик психология тузилишига кўра қуйидагиларни ўз ичига олади: 
таълим фаолияти психологияси; ўқув фаолияти психологияси; психологик ва 
педагогик фаолият, яъни ўқиѐтган ва тарбияланаѐтганларга ўзаро ҳамкорликда 
таъсир этиш; педагогик жараѐнда ҳамкорлик психологияси ва мулоқот.
 
Ушбу тузилма педагогик психологиянинг ўрганиш доирасини 
кенгайтиради. 
Педагогик психология фани инсонни ўрганишда психология фанининг 
илмий-тадқиқот методларидан фойдаланади. 




Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish