ТАЪЛИМ ПСИХОЛОГИЯСИ.
РЕЖА:
1. Талим психологиясининг моҳияти.
2. Ўқишнинг моҳияти ва қонуниятлари.
3. Н.Д.Левитов бўйича ўзлаштиришнинг психологик компонентлари.
4. Талим жараёнини бошқариш муаммоси. ривожланиш.
5. Талимни индивидуалаштириш.
Таянч сў ва иборалар
Маълумотки, қонуният - бу баркарор, зарурий, у эки бу ходисалар ва жараенлар ўртасидаги мутаносиблик ва мухим алока. Ижтимоий эхтиежлар ва шароитлар ўқув жараенининг ҳарактери, унинг вазифалари, мазмуни, шакллари, усуллари ва воситалари қонуний равишда аниқлаб беради. Агар ўқитиш жамият талаблароини эътиборга олмаса, у холда уни, албатта, кайта куриш, такомиллаштириш керак.
11.1. Демак, таълим бериш, тарбиялаш ва талабаларнинг умумий ривожланишлари бир бутунликда амалга ошириш зарур.
таълимнинг мазмуни хает, хозирги замон фани билан богланган бўлганлиги учун ҳам, вазифаларда мамлакатнинг иктисодий ривожланишини жадаллаштириш муаммолари, ишлаб чикаришнинг механизатсиялаш, автоматлаштириш, компғютерлаш кабилар асосида интенсивлаш ўз аксини топиш керак. таълим коидалари - ўқитувчининг фаолиятини ва талабалар томонидан илмий билимларини ўзлаштирилиши, тегишли кўникмалар ва малакалар ҳосил килинишининг асосий қонуни ва юналишлари ўз ичига олади. Шу билан бир вақтда таълим коидалари ҳар иккала фаолиятни, яъни ўқитувчи ва талаба томонидан ўз олдига куйилган вазифаларни муваффакиятли амалга ошириш имкониятини берадиган бир канча талабларни ҳам умумлаштириб беради. Шунга кўра таълим коидалари ўқитишнинг энг мухим вазифалари назарий ва амалий жихатдан тўғри хал килинишининг асосий негизи хисобланади.
Таълим коидалари деб умуминсоний тарбиянинг мақсад ва вазифаларни амалга оширишга каратилган укиш ва ўқитиш жараенларининг юналиш, талабалар томонидан илмий билимларни ўзлаштирилиши, билим ва малакалар ҳосил килинишининг асосий қонун ва коидаларининг йигиндисига айтилади.
Сунги йилларда олимлар томонидан яратилган педагогик адабиетларда дидактик коидалар турлича гурухлаштирилмокда.
Илмий билимлар - вокеликнинг хакконий иникосидир.
Теварак атрофни ўраб олган дунёнинг қонуниятларини, нарса ва ходисаларнинг ички мухум хоссалари ва ўзаро алокаларини акс эттирувчи билимларгина илмий хисобланади.
Таълимнинг илмийлиги коидаси талаба ва ўқув материаллардаги қонуниятларни акс эттириши, тушуниши ва ўзлаштирилиши учун тўғри шароит яратиш мақсадида зарурдир.
Назарий коидаларни тушуниш - материалнинг илмий асосда изохлаб беришнинг мухим белгиси бўлиб, у талабанинг фикрлаш фаолияти хусусиятларини белгилайди. Илмий билимлар илмийлигича колиб, вокеликнинг ҳар хил даражасида акс эттирилиши мумкин. Илмий изох таълимнинг ҳамма боскичларида ҳар бир синфда илмийлик коидалари вазифаларидан бирини назарий маълумотлар тизимини шу маълумотларида теварак атрофда дунёни канчалик чукур акс этганлиги нуктаи назаридан билиб олишдир.
Илмийлик коидаси барча эш гурухлардаги ва турли ўқув юртлардаги талабаларга ургатиш учун илмий жихатдан ишонарли амалда синаб курилган маълумотлар берилиши талаб этади. Илмий билимларни эгаллаш жараенида талабалар илмий дунёқараш, эътиқод таркиб топади. Тафаккур ривожланади.
Таълимнинг илмий бўлиш коидаси таълим жараенида талабаларнинг хозирги замон фан техника тараккиети даражасига мувофик келадиган илмий билимлар билан қуроллантириш, эшларни илмий тадкикот усуллар билан таништириб боришни таҳминлашга каратилган. Дидактиканинг илмийлик коидаси мактаб таълимининг мазмунига кўра алокадор бўлиб колмай, ўқитиш усулларига ҳам алокадордир. У таълим жараенида фан техника ютукларидан фойдалана оладиган ўқитиш усуллари такомиллаштиришнинг ҳам талаб этади. Дарс мазмунининг мукобил тўзилишининг танлаш, ўқитишдаги дидактиканинг тизимлилик коидасини хисобга олишни талаб қилади.
Таълимда изчилликка риоя қилиб ўқитиш лозим, токи бугун ўрганилган билимлар кеча ўрганилганларини мустахкамласин, эртага ўрганиладиганларига замин ҳосил килсин.
Яъни ўтилаётган фан ёки баен қилинаетган янги материалнинг талабаларнинг олдинги ўзлаштирган илмий билимлари, кўникма ва малакалари билан изчил ўзвий боғланиши, шу билан бир вақтда ўқитилаетган ўқув материалларини ўзлаштириш оркали келажакда янги билимларини ўзлаштиришга, шунингдек навбатдаги таълим боскичига замин яратилиши назарда тутилади.
таълимнинг бош вазифаси-ўқувчиларга фан асосларини фаол, онгли, мустаҳкам, ва системали равишда эгаллашнинг таъминланишидир. Ўзлаштириш-ўқувчининг уюшган билиш фаолиятидир. Ижодий ўзлаштириш сифатида ўқиш, билим эгаллаш уч омилга-нимани ўқитишга боғлиқдир. Ўзлаштиришнинг психологик компонентлари: ўқишга ижобий муносабатда бўлиш, материал билан бевосита ҳиссий танишиш, олинган материални фаол равишда қайта ишлаш жараёни бўлган тафаккур, қабул қилинган ва ишлаб чиқилган материални эсда олиб қолиш. Ўқитишнинг турли босқичларида аналитик-синтетик фаолият.
Ўқув фаолияти бу шундай фаолиятки, унда шахснинг психик жараёнлари шаклланади ва ривожланади, унинг асосида янги фаолиятлар юзага келади.
Ўқув фаолияти инсоннинг бутун ҳаёти давомида намоён бўлувчи узлуксиз жараёндир.
Рус психологи А.Н.Леонтев инсон фаолиятининг психик ва Амалий шакллари мавжудлигини, бола онги айнан ўқув фаолиятида ўсишини таъкидлайди.
Д.Б.Элконин эса ўқув фаолиятининг хусусиятларини кўрсатиб, уни моҳиятига, мазмунига ва ўзини намоён бўлиш шаклига кўра ижтимоийлигини таъкидлайди.
11.2. Ўқув фаолияти бу шундай фаолиятки, унинг натижасида аввало ўқувчида ўзгариш юз беради. Унинг маҳсули турли мотивлар асосида, қурилган бўлиши даркор. Бу мотивлар бевосита ўқувчи шахсининг ўсиши ва ривожланиши билан боғлиқ бўлиши керак. Ўқув фаолияти таълим, ўқиш ва ўрганиш деган тушунчалар билан бевосита боғлиқдир. Таълим ўқитувчи ва ўқувчи ҳамкорлигидаги ўқув фаолияти ўқитувчининг билим, кўникма ва малакаларини ўқувчиларга ўргатиш жараёнидир.
Таълим жараёни бевосита муайян ахборотни, ҳаракатларни, ҳулқ-атворнинг шаклларини ўзлаштиришга қаратилгандир. Ўқув фаолияти билан боғлиқ бўлиб, улар билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришга, ўргатишга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |