Ҳарбий психология
кишининг ҳарбий ҳаракатлар шароитидаги
хулқ-атворини, бошлиқлар ва ходимлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг
психологик жиҳатларини, психологик ташвиқот ва ташвиқотга қарши
методларини, ҳарбий техникани бошқаришнинг психологик муаммолари ва шу
каби бошқа масалаларни тадқиқ қилади.
Спорт психологияси
спортчилар шахси ва фаолиятининг психологик
хусусиятларини, уларни психологик жиҳатдан тайѐрлашнинг шарт-шароитлари
ва воситаларини, спортчининг жисмоний чиниққанлиги ва сафарбарликка
тайѐрлигининг психологик мезонларини, мусобақаларни ташкил этиш ва
ўтказиш билан боғлиқ психологик омилларни ўрганади.
Савдо психологияси,
асосан, тижорат таъсирининг психологик шарт-
шароитларини, эхтиѐжнинг индивидуал, ѐшга оид ва бошқа хусусиятларини,
харидорларга хизмат кўрсатишнинг психологик омилларини аниқлайди,
модалар психологияси, реклама ва бошқа масалаларни тадқиқ қилади.
Кейинги вақтларда илмий ижодиѐт психологияси масалаларини
(ижодкор шахснинг хусусиятлари, ижодий фаоликни рағбатлантирувчи
омиллар, илмий кашфиѐтлар қилишда ички сезги хиссининг роли ва бошқалар)
ўрганиш бошланади. Илмий ижодиѐт психологиясининг ўзига хос бўлимини
эвристика
ташкил этадики, унинг вазифаси фақат ижодий (эвристик)
фаолиятнинг қонуниятларини тадқиқ қилишдан эмас, балки эвристик
жараѐнларини бошқариш методларини ишлаб чиқишдан хам иборатдир.
Бадиий ижодиёт
(адабиѐт ва санъат соҳасида) ва эстетик идрок
(шуҳбасиз ахамиятга эга бўлган, лекин ҳали суст ўрганилган соҳа)
психологияси
хам мавжуд.
25
Агар психологияниг шаҳобчаларини тасниф қилишда ривожланишнинг
психологик жиҳатлари асос қилиб олинадиган бўлса, у холда биз унинг
ривожланиш принципи амал қиладиган қатор соҳаларга дуч келамиз.
Ёш
психологияси
турли хил психологик жараѐнларнинг онтогенезини ва
ривожланаѐтган киши шахсининг психологик фазилатларини ўрганади. У
болалар психологиясига, ўсмирлар психологиясига, ѐшлик психологиясига,
катта ѐшдаги одам психологиясига, герантопсихологияга бўлинади. Ёш
психологияси психик жараѐнларнинг ѐшга оид хусусиятларини, билимларни
ўзлаштиришнинг ѐшга боғлиқ имкониятларини, шахс камолотининг омиллари
ва бошқа масалаларни тадқиқ қилади.
Ёш психологияси ўрганадиган асосий масалалардан бири – ўқитиш ва
ақлий жиҳатдан камол топтириш хамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги муаммоси
бўлиб, у психологлар ўртасида кенг баҳс-мунозаралар мавзусига айланган.
Психологлар ақлий камолотнинг ишончли мезонларини қидириб топиш ва
ўқитиш жараѐнида ақлий ривожланиш самарадорлигига эришиш имконини
берадиган шарт-шароитларни аниқлаш билан шуғулланмоқдалар.
Аномал
(нотўғри)
тараққиёт психологияси
ѐки «махсус психология»
ривожланиш жараѐнида психиканинг айниши, миядаги касалликнинг турли хил
кечиши жараѐнида психиканинг тамомила издан чиқиши каби ҳолларни
ўрганадиган патопсихологияга, психик ривожланишнинг миядаги туғма
асоратлар
билан
боғлиқ
патологияси
тўғрисидаги
фан
бўлган
олигофренопсихологияга, қулоқ эшитмай бутунлай кар бўлиб қолган болани
вояга етказиш психологияси бўлмиш сурдопсихлогияга, кўзи ожизлар ва
бутунлай
кўрмайдиганларнинг
ривожланиш
психологияси
–
тифлопсихологияга бўлинади.
Қиёсий психология
– психологиянинг психик ҳаѐтнинг филогенитик
шаклларини тадқиқ қиладиган соҳасидир. Қиѐсий психологияда хайвонлар ва
одам психикаси қиѐсланади, уларнинг характери, феъл-атворидаги мавжуд
ўхшашлик ва фарқларнинг сабаблари аниқланади.
26
Зоопсихология
қиѐсий психологиянинг бўлими бўлиб, у турли хил
систематик гуруҳларга мансуб (турларга, туркумларга, оилаларга мансуб)
хайвонлар психикасини, хатти-ҳаракатининг энг муҳим шакллари ва
механизмларини ўрганади.
Агар психологиянинг шаҳобчаларини шахс билан жамият ўртасидаги
муносабатларнинг психологик жиҳатлари нуқтаи назаридан тасниф
қилинадиган бўлса, у холда психология фанининг социал психология
тушунчаси замирида бирлашадиган соҳаларнинг яна бир қатори ажралиб
чиқади.
Социал (ижтимоий) психология
одамларнинг турли хилдаги уюшган ва
уюшмаган ижтимоий гуруҳларда ўзаро биргаликдаги ҳаракати жараѐнида
вужудга келадиган психик ҳодисаларни ўрганади. Ҳозирги вақтда социал
психология тузилишига кўра қуйидаги уч соҳага оид муаммоларни ўз ичига
олади.
Катта гуруҳлардаги (макромуҳитда) ижтимоий психологик ҳодисалар.
Уларга оммавий-ахборот воситалари (коммуникация, радио, телевидение,
матбуот ва бошқалар) муаммолари, оммавий ахборот воситаларининг
одамларнинг турли хилдаги жамоаларга таъсир қилиш механизмлари ва
самарадорлиги, модалар, миш-мишлар, умумий қабул қилинган дид, расм-
русумлар, сохта фикрлар, ижтимоий кайфиятларнинг тарқалиш қонуниятлари,
синфлар ва миллатлар психологияси муаммолари, дин психологияси ва шу
кабиларкиради.
Кичик гуруҳлардаги (микромуҳитдаги) ижтимоий психлогик ҳодисалар.
Буларга тор доирадаги гуруҳларда психологик бир-бирига тўғри келадиган,
гуруҳлардаги шахслараро муносабат, гуруҳдаги вазият, гуруҳдаги лидер ва
етакчилар мавқеи, гуруҳ турлари (ассоциация, корпорация, жамоалар)
муаммолари расмий ва норасмий гуруҳларнинг нисбати, кичик гуруҳларнинг
микдорий чегараланганлиги, гуруҳлар жипслиги даражаси ва сабаблари,
гуруҳда кишиларнинг бир-бирини тушуна билиши, гуруҳдаги қадриятлар ва шу
каби кўпгина масалалар киради.
27
Киши шахсининг ижтимоий-психологик жиҳатдан ўзлигини намоѐн
қилиши (шахснинг социал психологияси) инсон шахси ижтимоий
психологиянинг предмети ҳисобланади.
Педагогик психология фани фалсафа, педагогика, табиатшунослик, ва
ша кабилар, барча табиий- гуманитар фанлар билан боғлиқдир.
Хулоса қилиб айтганда, педагогик психология бир томондан фалсафа,
иккинчи томондан табиий фанлар, учинчи томондан ижтимоий фанлар
ўртасида жойлашган оралиқ мавқега эга бўлган фандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |