34
қилмиш (жиноят)нинг оқибатини мантиқан ўйлаб кўришга ундаш ва уни содир
этган ҳуқуқбузар шахсни тўғри йўлга солиш ҳамда уни ижобий фаолиятга
йўналтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Шу маънода
ички ишлар органлари ходимлари, ҳуқуқбузарликлар
олдини олиш ва унга қарши курашишда ўзларининг профилактик фаолиятини
икки йўналишда олиб борадилар. Булардан биринчиси – ҳуқуқбузарликларни
олдини олиш бўлса, иккинчиси – тарбиявий-профилактик ишларни олиб
боришдан иборат. Бу икки усулни қўллашда ходимлар тарбия суъбекти
сифатида меҳнат жамоалари, жамоат ташкилотлари ва маҳалла қўмиталари
эътиборини ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш.
Бундай ҳамкорлик ўзаро келишув ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш
асосида
амалга оширилади.
Ички ишлар идоралари ходимлари ўзларининг касбий фаолиятида
тарбиявий-профилактик ишларини ташкил этишлари ҳам муҳим ўрин
эгаллайди. Яъни тарбиявий-профилактик фаолият олиб боришда тушунтириш,
суҳбат, якка тартибда таъсир этиш усуллари ҳамда кўргазмали, техник
воситалардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Тарбиявий-профилактик
ишларда оммалашган ва кўпроқ қўлланадиган усуллардан бири – эслатиш
усулидир. Бу усулнинг моҳияти муқаддам содир этилган воқеа ва ҳодисани
тарбияланаѐтган шахснинг хотирасида қайта тиклаш ва шу асосда унга таъсир
этишдир. Ички ишлар идоралари ходимлари ўзларининг касбий фаолиятида
таълим ва тарбий жараѐнларга динамик ҳамда дидактик нуқтаи назардан
қарасалар мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки профилактик тарбия ва унинг
усуллари доимо динамик кўринишда бўлади. Шу нуқтаи назардан
жиноятчиликнинг олдини олишда тарбиянинг усул ва услубларидан мақсадга
эришиш учун фойдаланилади.
Ички ишлар идоралари ходимлари тарбиявий-профилактик ишларни
амалга оширишда аҳоли ўртасида маърузалар ўқийдилар, очиқ суҳбатлар олиб
борадилар. Улар ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб боришда ўзлари фаолият
олиб бораѐтган ҳудуддаги вазиятга тўғри баҳо берадилар.
Тарбиявий-
35
профилактик ишларни олиб боришда ҳар бир ходим аҳолини қизиқтирадиган
жонли мулоқот олиб бориши уларнинг ишончига кириши ҳуқуқий, тарбиявий-
профилактик ишларнинг элементларидан биридир.
Тарбиявий профилактиканинг яна бир ўзига хос томони шундаки, у
оғзаки тарғибот ва ташвиқот, ҳуқуқий билимларни ѐтишга асосланади. Шу
маънода ҳуқуқбузарликларни олдини олишнинг таркибий қисмлари (вояга
етмаган шахслар жиноятчилиги, аѐллар жиноятчилиги, рецидив жиноятчилик
ва бошқа жиноят турлари)га
назар ташласак, уларга қарши курашишнинг
махсус усул ва услублари мавжуд эканлигини кўриш мумкин. Бунда
ҳуқуқбузарликни юзага кетирувчи холатларни ҳисобга олиб, ҳуқуқбузар
шахсларга нисбатан ишонтириш, мажбурлаш ва рағбатлантириш усуллари
қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: