Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Миханов-А&зрекий М.
Ўша асар. 285-бет.

Мак-Гахан
Ўша асар, 282-бет.

Алиханов-Аларский М.
Уша асар, 286-бет. 

Атиханов-Абдрский М.
Ўша асар, 286-бет
88
www.ziyouz.com kutubxonasi


Туркман ватанпарварларининг босқинчиларга карши бу 
галги хужуми ва уларнинг жангда кўрсатган жасоратлари 
душман армиясида жиддий хавф туғдирди. Шунинг учун бўлса 
керак, отряд командири Головачёв кўлида яраси боғланган, ок 
китсли конга беланган холда жанг майдонини тарк эта олмади 
Ҳагго шундай пайтда жанг майдонидаги аҳвол Хивага, бош 
кўмондон генерал Кауфмангача бориб етган. Хивада колган рус 
аскарлари орасида ва шахар ахолисида «Головачёв отрядини 
ёвмутларнинг 30 минг армияси куршаб олганмиш», деган гап- 
сўзлар кўпайиб кетди. Бундан Хивадаги россияликлар хавфга 
тушиб ўзларини коровуллаб турган сокчиларни кучайтирдилар. 
Кауфман шошилинч кенгаш чакириб, Хива остонасидаги 
кароргохда ярадорлар ва касаллар ихтиёрида 2 замбарак, 
200 солдат колдириб, 15 июль эрталаб Казалин ва Туркистон 
отрядлари билан Илонли томон йўлга чикди.'
Урта аср куроллари бўлмиш пилтали милтик, килич ва 
чалғи; ўроклар билан куролланган туркман ватанпарварлари 
боскинчиларга карши хар канча мардонавор жанг килмасинлар
Россия аскарларининг кудратли куролларига бардош бера 
олмасдан Илонлини ташлаб, шимоли-ғарб томон чекинишга 
мажбур бўлдилар.
Илонли остонасидаги жангларда томонлар катта талафот 
кўрдилар. Жанг тўхтаб, тонг ёришганда «Қуёш чиқиши аянчли 
бир манзарани ёритди. Жанг майдони расво килинган мурдалар 
билан тўлиб кетган эди»2, - деб таърифланади уруш тўхтаганидан 
кейинги жанг майдонидаги манзара А.Ботт асарида.
Мак-Гахан асарида бу жангда туркман жангчилари 500 
кишисидан3, А.И.Макшеев асарида эса, 800 дан ортикрок 
кишисидан ажраганлиги4 ёзилади. Бу тўғрида Баёний асарида 
«...Ўлганларни санадилар. Россия аскарларидан 240 киши ва
' А.чшанов-Аварский М.
Ўша асар, 286-288-йетлар.

Ботт А
Ўша асар, 115-бет.

Мак-Гаизн.
Ўша 
асар,
282-бе7.
4 А.И.Мокшеев.
Ўша асар, 325-бст.
89
www.ziyouz.com kutubxonasi


ёвмутлардан уч юз киши катлга етган эрдилар»1, - дейилади. 
Боскинчилар чекинаётган туркман отликларини Аннамурод 
ариғи ва ундан Кўк-чук мавзесигача таъқиб қилиб бордилар. 
Кўк-чукдан ўтгандан кейин туркман ватанпарвар отликлари 
ўзларига эргаша олмайдиган хотин-халаж, бола-чақа, кари- 
картанг ва молу мулкларини, араваларини ноилож қолдириб, 
кум томон кетдилар. А.И.Макшеев асарида баён қилинишича, 
Кўк-чук якинида хам туркман отлиқлари билан жанг бўлиб, 
унда туркман ватанпарварлари 500 кишисини йўкотган ва 
босқинчилар уларнинг 3 минг аравасини, 5 мингдан ортикрок 
чорвасини кўлга киритганлар2.
Шундан кейин Головачёв туркманлар жазосини олди, деб 
хисоблаб, уларни таъкиб қилишни тўхтатиб, оркага кайтиш 
ва уларнинг кандай кимматбахо нарсалари бўлса барчасини 
олиб, колганларини эса ёндириб юбориш тўгрисида буйрук 
берди3. Казаклар бу буйрукни хам ортиғи билан бажардилар. 
Босқинчилар Кўк-чукда туркман уруғларининг гиламларию, 
ипак матоларини, хар хил кумуш, тилла безакларини сочиб, 
синдириб, оёк ости килиб ташладилар4. «Ҳар хил уй-рўзғор 
майда-чуйдалари ортилган бир неча минг аравалари ёндириб 
юборилди»5.
Боскинчилар Илонлига кайтиб келганларига кадар хам бош 
қўмондон Кауфман буйруғига содик колиб, йўл бўйи тўғри келган 
ночор халқни таладилар, ёниши мумкин бўлган нарсаларни 
ёндирдилар. «Қайтишда бутун йўлимиз киргин килиш ва 
ёндириш билан ўтди»6, - дейилади Мак-Гахан асарида.
Туркман ватанпарварлари Илонли остонасидабоскинчиларга 
карши олиб борган жангларида зарбага учраб, чекинишга мажбур 
бўлган бўлсалар-да, улар душманни хайратда колдирадиган


Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish