Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Весеповский Н.
Ўша асар, 312-316-бетлар.
2 Алиханов-Аварский М.
Ўша асар, 281-бег.

Веселовский Н.
Ўша асар, 320-322-бетлар.
108
www.ziyouz.com kutubxonasi


ёши, куч-қуввати, эпчиллиги ва ҳунари эътиборга олинган ҳолда 
белгиланган. Масалан: хонликда асирликда бўлганларнинг қол- 
дирган маълумотларига кўра, 1838 йилда мамлакатда россиялик 
фукароларга 30 тилладан 90 тиллагача, эронликларга эса 15 
тилладан 30 тиллагача тўлаганлар*
1. Айни бир вақтда хонлик 
бозорларида туя 4 тилладан 12 тиллагача, буғдойнинг ботмони 
60 тийиндан 1 сўмгача, жўхорининг бир ботмони эса 40 
тийиндан 80 тийингача сотилган2. Кауфманнинг Хивага юриши 
арафасида хонлик бозорларида Россия асирлари 100 тилладан 
200 тиллагача, Эрондан келтирилганлар эса 70 тилладан, 
эронликларнинг хотинлари ва 14 ёшгача бўлган болалари 60 
тилладан 300 тиллагача баҳоланганлар3.
Кўриниб турибдики, келтирилган иккала ҳолатда ҳам рос- 
сиялик асирларга юқорироқ тўланган. Ўйлаймизки, бу жойда 
асирларнинг қай даражада ишбилармонлнги ва бирор ҳунарга 
қобилияти эътиборга олинган бўлса керак. Чунки баъзи бир 
россиялик асирларга фахрлироқ ишлар ҳам буюрилганки, ҳатто 
улардан баъзиларига айрим холларда хон армияси кисмларига 
бошчилик қилиш, навкарларга замбараклардан ўт очишни 
ўргатиш каби вазифалар ишонилган4. 1838 йилда хоннинг 
тўпчилар бошлиғи бўлиб хизмат қилган Василий Лаврентьев 
Каспий бўйидан асир олиниб, Хивага сотилган Россия фуқароси 
эди5. Оллоқулихоннинг 1842 йилги Бухорога юришида ҳам хон 
навкарларининг тўпчиларига Сергей исмли россиялик асир 
бошчилик килган6.
Хива хонлигида кулларнинг ахволи қадимий кулдорлик 
замонасидаги кулларникидан фарк қилган. Манбаларда кўрса- 
тилишича, уларни занжирбанд қилиб туткинликда сақлаш ва 
назоратчилар томонидан калтаклаб «шлатиш ҳоллари мутлако
Иванич М.Н
Ўша асар, 305-бет.

Иванин М.Н
Ўша асар. 305-бет 
’ 
Мак-Гахан.
Ўша асар, 226-бет.

Мак-Гахан.
226-бет.
’ 
Иванин М.Н.
Уша асар, 3 15-бет.
‘ 
Весеяовский Н.
Ўша асар, 321-бет.
109
www.ziyouz.com kutubxonasi


бўлмаган. Ҳатго баъзи бойларникида қуллар анча эркин 
бўлганлар, ейишда, кийинишда бой оиласидагилардан уларнинг 
фарқи ҳам катта бўлмаган. Баъзи куллар ўзларини сотиб олиб, 
озод бўлиш учун маблағ йиғиш имкониятига ҳам эга бўлганлар1. 
Озод бўлиб хонликда колиб кетганлари эса 2-3 йил муддатга 
барча солиқ ва мажбуриятлардан озод қилинганлар1
2. Улардан 
оилали бўлиб ўз ватанларига кетмасдан колиб кетганлари хонлик 
қишлок ва шаҳарларида анча бўлиб, ораларидан ишбилармон, 
бой, мулкдор табакалари, ҳунарманд, ижодкор, илм-фан 
арбоблари, давлат хизматчилари ҳам чиккан. Асирликка олиб 
келтирилган қизларни сотиб олиб, оила курган хиваликлар ҳам
03 бўлмаган. Ҳатто Муҳаммад Раҳимхоннинг хотинларидан бири 
эронлик бўлган3.
Лекин барибир хон ҳукумати томонидан катьий назоратсиз 
бир неча ўн минглаб кишиларни туткинликда сақлаб туриш 
осон эмас эди, албатта. Хонликда туткинликда бўлиб кайтган 
россияликпар хиваликларнинг асирларга нисбатан яхши муно- 
сабатда бўлганликларини қайд қилиш билан бирга, туткинлик- 
дан 
кочганларга 
нисбатан 
аёвсиз 
бўлганликлари, 
яъни 
дарҳол жарчи чақиртирилиб, уларнинг белгилари бозорларда 
бутун мамлакатга маълум қилиниб, кочганларни тутиб олиб 
келишлари учун чегараларга махсус изловчиларнинг итлар билан 
юборилишлари тўғрисида гапирганлар4. Қўлга тушганларнинг 
кулоғини, бурнини кесганлар, баъзан ўлимга ҳукм қилганлар5.
Ю корида кайд қилганимиздек, хоннинг 1873 йил 12 июндаги 
фармони билан Хива хонлигида узок ўтмишдан саркит бўлиб 
келаётган инсонни тутқинликда сақлаш каби шармандали бир 
асоратга чек қўйилди. Уша кунданоқ хонлиқдаги барча куллар 
ватанларига кайтишнинг * тараддудини кўра бошладилар ва 
кўп ўтмасданоқ минг-минглаб эронлик тутқинлар ўз она юрти

Мак-Гахан
Ўша асар, 226-бет.
г 
Иванин Н.
Уша асар, 3 13-бет.
1 Расскази пленних иа Хиви. / Туркестанский сборник. Т. 46, С. 266.

Иванин И.
Ўша асар, 318-бет.
5 Расскази пленних и ч Хиви. //Туркестанский сборник. Т.46, С. 266.
110
www.ziyouz.com kutubxonasi


томон йўлга тушдилар. Улар йўли учун озиқ-овкат билан 
таъминланганлар. Бирок уларнинг хаммаси хам кўпдан 
интизорлик билан кутаётган она ватанига етиб боришга 
муяссар бўла олмадилар. Асирларнинг катта бир гуруқи 
Қоракумнинг сувсиз саҳроларида кароқчи товламачиларга 
дуч келиб, кирилиб кетди. Бу тўғрида Баёнийнинг «Ш ажарайи 
хоразмшоҳий» 
асарида, 
М .Алиханов-Аварскийнинг 
йўл 
дафтарида далиллар келтирилган.
Шундай килиб, Ўрта Осиё худудида қулдорлик жамияти 
IV-V асрлардаёк тугалланиб кетган бўлса ҳам, Хива хонлигида 
қул кучидан фойдаланиш XIX асрнинг иккинчи ярмигача давом 
этиб келди. Бу, албатга, хонликнинг ижтимоий-иқгисодий 
ҳаётида узок ўтмишдан сақланиб қолган сарқит эди, холос.
Шуни ҳам қайд қилиш жоизки, хонликда қул кучидан 
фойдаланишнинг хон фармони билан тугатилишида Хиванинг 
Россия томонидан бўйсундирилишининг маълум даражада 
таъсири бўлишига карамасдан, XIX асрнинг иккинчи ярмига 
келганда, бу
1
ун Ўрта Осиёда бўлганидек, хонликда ҳам юз 
бераётган ижтимоий-иқгисодий ўзгаришлар натижасида қул 
кучидан фойдаланишнинг зарурати тугаган эди. Бу даврга келиб 
ишлатиладиган катта-катта майдонларни эгаллаган давлат 
ерлари деҳқонларнинг ёрлиқли мулк, отлик ерлари деб аталган ер 
мулкларига ва бошқа кўринишдаги ер мулкларига айлантирилган 
эди. Бу мулкларнинг эгалари эндиликда кул меҳнатисиз ўз 
кучи билан деҳқончилик қиладилар. Катга ер эгалари учун ҳам 
эндиликда ўз ерларида қулларни ишлатишдан кўра уларни ерсиз 
ва кам ерли деҳқонларга ижарага бериш афзалроқ бўлиб қолди. 
Шу билан ер эгаси қулни овқатлантириш, кийинтириш, уни 
уйли қилиш ташвишидан, ер, сув учун йиғиладиган хилма-хил 
солиқлардан, ер майдонларини суғориш учун бўладиган қазув- 
қочув мажбуриятларидан қисман озод бўлади.
Шундай қилиб, хонликда қул меҳнатидан фойдаланишни 
тугатишга ташқаридан бўлган таъсирдан кўра мамлакат 
ичкарисидаги вазият ҳал қилувчи ўрин эгаллади.
Ш
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish