Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Весеяовский Н
Очерк историко географических свелений о Хивинском хапстве пт рсннейших 
времен до настояшего. С.Пб., 1877. С. 20Я.

Иванин М И.
Уша асар, 311-бет.
] Очеркн хивннского ханства Туркестанскнн сборник. Т. 72. С. 4.
4 Иванин М И
Ўша асар, 311-бет.

Шкапский О.
Аму-Дарьинские очерки. Т., 1900. С. 194.
6 Мак-Гахан.
Ўша асар, 228-бет
104
www.ziyouz.com kutubxonasi


Гандимиён боғида қишин-ёзин эрталабдан кечқурунгача ер 
казиш ва аравада ерга гўнг чикариш ишларида ишлаганликлари 
баён қилинади*
1.
Шундай 
килиб, Хоразм 
азалдан дехкончилик билан 
шуғулланган мамлакатбўлганлигидан хон амалдорлари ва йирик- 
йирик ер эгалари қарамлигидаги қуллардан асосан деккончилик 
билан боғлик бўлган юмушларда фойдаланилди.
Бу ўринда шуни хам кайд килиш жоизки, Хоразм 
вохасида амалдорлар ва мулкдор бойлар худди калъадек 
баланд-баланд мудофаа вазифасини хам ўтовчи ва ю злаб 
чорва моллари сакланиш и мумкин бўлган кўрғонлар, катта- 
катта иморатлар курганлар. Бундан таш қари, мамлакатни 
душ м ан таж овузидан қимоя килиш максадида хам калъалар, 
истехкомлар курилган. Бу инш оотларни куриш да куллар 
асосий ишчи кучи бўлганлиги ш убхасиздир.
Хива хонлигига Россия хукумати томонидан кетма-кетига 
харбий ва бошка мақсаддаги зкспедициялар ташкил килиниб, 
борган сари улар томонидан хавф кучаяётган бир даврда, яъни 
XIX асрнинг 30-йилларида мудофаа мақсадида Тошҳовуз 
калъаси курилган.
Россия томонидан Каспийнинг шаркий кирғоғи қисмида 
мустаҳкамрок ўрнашиб олиш учун 1834 йилда денгизнинг 
«Мергв-кўлтиқ» деб аталган кўрфазида курилган Ново- 
Александровский истеҳкомига жавобан Хива хони Оллокулихон 
Тошховузнинг хозирги жойлашган ўрнида 1835 йилда истеҳком 
куради. Хиваликларуни муҳимхарбий пунктдеб ҳисоблаганлар2, 
- деб ёзади Н.Веселовский. Бу истеҳком курилишида бўлган 
россиялик асирларнинг баён килишларича, Тошховуз (улар 
Ташгауз, деб талаффуз қилганлар) девори лойдан кўтарилган 
калин пахса девор бўлиб, калъанинг катталиги жиҳатидан Хива 
шаҳри билан баробар бўлган '.
’ Расскази пленних из Хини. //Туркестанский сблрник. Т. 46, С 265. 

Веселовский Н
Уша асар, 3 11-6 , 
Иванин М И
Уша асар. 36-бет.

Иванин М.И.
Ўша асар, 297-бет.
105
www.ziyouz.com kutubxonasi


Қалъани ўраб олган деворнинг баландлиги 4 саржин, 
пойдеворининг калинлиги 3 саржин бўлган (1 саржин - 2,134 м 
га тенг)1. Демак, куллар калъа ва истеҳком қурилишларида ҳам 
ишлатилганлар.
Хонликда кулларнинг сафи турлича йўллар билан кенгаярди. 
Бу асосан кўшни давлатлар билан бўлган урушларда асир 
олинтанлар ҳисобига, туркман отлиқларининг Эроннинг чегара 
яқинидаги фукароларига хужум килиб, зўравонлик билан уларни 
асирликка олиб Хивага келтириб сотишлари ҳисобига; мамлакат 
ғарбида - Орол бўйлари ва Каспий денгизи яқинларидаги қир ва 
адирлардаги кўчманчи туркман карокчи отликдарнинг ва козок 
(адай уруғи) карокчиларининг Каспийнинг шарқий қирғоқларига 
баликчилик ва бошқа юмушлар билан келиб қолган Россия 
фуқароларига ҳужум қилиб, кўлга тушганларини асир олиб 
Хивага келтириб сотишлари ҳисобига амалга ошарди.
Бунга жуда кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Жумладан, 
Абулгозихоннинг ҳукмронлик даври Бухоро амирлигининг 
Тажан, Чоржўй ва бошка қўшни халқлар ҳудудларига килган 
юришларида кўплаб асирлар билан Хивага кайтганликлари1

тўгрисида ёзилади. Бекович-Черкасский бошчилигида 1717 
йилда Хива хонлигига ташкил килинган ҳарбий зкспедициянинг 
Шерғозихон томонидан кирилганидан колганларининг ҳаммаси 
қуллар сафига кўшилди3. Натижада 1717-1720 йилларда хонликда 
Россия фуқароларининг сони 1 500 кишига етди4. Ўша вактда 
асирликда бўлган Андрей Бородиннинг гувоҳлик қилишича, 
Хива шаҳрининг ўзидаги рус ва бошка ажнабий асирлар сони 
тахминан 3 мингкиш иниташ кил қилган5. Н.Веселовский асарида 
кайд қилинишича, Хива хонлигида россиялик асирлар сони 2-3 
мингтагача бориб етган вақтлари кўп бўлганлиги6 ёзилади.
Каспий бўйларида Россиянинг балиқчилик қилиб юрувчи
1 Гаэета «Русскнй инвалнд», №76-77.


Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish