Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Гиршфепьд и Галким М.Н.
Ўша асар. Та6.1. С. 195.
3 Ўэбекнстон МДА, 125-И-фонл, 1-рўйхат, 527-иш, 10-49-вараклар; 125-И-фонд, 424-иш, 
4-варак.
3 Уэбекистон МДА, 2-И фонд, 1-рўйхат, 314-иш, 47-варақ.
122
www.ziyouz.com kutubxonasi


қисмида жойлашган бўлиб, улар қисман деққончилик ва қисман 
чорвачилик билан шуғулланадилар (уларнинг ҳаёти ва машгулоти 
тўгрисида кейинги мавзуларда батафсил баён қилинади).
Хива хонлиги маъмурий жиҳатдан 23 ҳокимликдан иборат 
бўлиб, улар Дарғонота, Садвар, 11итнак, Ҳазорасп, Хива қалъаси, 
Хива қалъаси атрофи, Хонқа, Янги Урганч, Гурлан, Бешариқ, 
Ғозиобод, Кат, Манақ, Қиличбой, Манғит, Қипчоқ, Тошҳовуз, 
Илонли, Хўжаэли, Кўҳна Урганч, Қунғирот, Шуманайлардир. 
Ҳокимликларни хон томонидан тайинланган ҳокимлар бошқа- 
рардилар. Ҳокимликлар масжид қавмликларидан ибораг бўлиб, 
уларнинг бошида ҳокимлар томонидан тайинланган оксоқоллар 
туради. Бундай қоида хонликнинг ўзбек фуқаролари истиқомат 
киладиган қисмида юритилиб, туркман қавмларида уруғларни 
муэсрдор бошқариб, улар хон томонидан уруғларнинг обрўли ва 
бойроқ уруғ бошлиқлари (сардорлар) орасидан тайинланадилар. 
Ҳар бир уруққа уруғ бошлиқлари (сардорлар) бошчилик қилиб, 
уларга катхудо дейнлади. Уруғ ичидаги кичик гуруҳлар бошида 
эса оқсоқоллар туради. Катхудолар ва оксоқоллар муҳрдорларга, 
муҳрдорлар эса хон ҳукуматига бўйсунганлар1.
Туркман қавмлари сон жиҳатидан хонлик аҳолисининг деярли 
1/3 қисмини ташкил қилсалар-да, маъмурий жиҳатдап улар 
ҳокимликлар таркибига киритилмасдан ёки алоҳида ҳокимликка 
бирлаштирилмасдан, хон тайинлаган махсус амалдор томонидан 
бошқарилган.
Хонликдаги қозоқлар ҳокимга, ўз қабиласи ва уруғи ичида 
эса ўзларининг беклар бегисига ва бийларга итоат қилганлар.
Хивахонлигт{дакишдоқоқсоқоли,уруғкагхудоси,бекларбе
1
т<си, 
бийларидан токи униш амалдорларига қадар барча лавозимдагилар 
ўзларини халқ олдида, ҳагтто шариат олдида жавобгар билмасдан, 
ўз манфаати йўлида фуқароларни асвсиз хўрладилар. Бу сохада хон 
ва унинг амалдорлари Россия мустамлакачиларининг кудратига, 
унинг Хивадаш армиясига таянганлар. Шунинг учун хдм улар 
мамлакатни бошқаришда фуқаролар манфаатини кўзлашдан,

Непесов Г.
Из исторни Хорезмсюой революции. 1920*1924 гг. Т., 1962. С. 22.
123
www.ziyouz.com kutubxonasi


шариат йўли билан иш кўришдан кўра Россия империясига хизмат 
килишни афзал кўрганлар.
Хонликнинг иктисодий асосини деҳкончилик ва чорвачилик 
ташкил килиб, мамлакатнинг асосий бойлиги ҳам шулардан 
олинади. 1910 йилда хон маҳкамаси томонидан тайёрланган 
статистик маълумотга кўра, мамлакатда дехкончилик килина- 
диган жами ер майдони 571 минг танобни (бир таноб - 0,4 га), 
экилмасдан ётган ер майдони эса 1 миллион 18 минг танобни 
ташкил килган’. Деҳкончилик қилинадиган ер майдонининг 
197 минг 700 танобига буғдой, 68 минг танобига пахта, 62 
минг 100 танобига беда, 59 минг 600 танобига жўхори, 49 минг 
850 танобига шоли, 25 минг 550 танобига ковун, 11 минг 750 
танобига тариқ, 9 минг 560 танобига арпа, 8 минг 310 танобига 
кунжут, 8 минг 180 танобига мош, 4 минг 500 танобига зиғир ва 
бошқа полиз экинлари экилган. Хонликнинг ўзбеклар яшайдиган 
қисмида эса, пиёз, картошка, тамаки, кизил мурч каби сабзавот 
экинлари экилади1
2. Булардан ташкари, моллар ем-хашаги 
экиладиган ерлар ҳам анча майдонни ташкил килади. Хиваликлар 
турмушида боғдорчилик ҳам муҳим ўринни эгаллаган бўлиб, у 
асосан хонликнинг ўзбеклар яшайдиган қисмида ривожланган.
Юқорида келтирилганлардан кўриниб турибдики, хонликда 
пахта экиладиган ер майдони унинг микдори жиҳатидан 1910 
йилда буғдойдан кейин иккинчи ўринни эгаллаб, деҳқончилик 
килинадиган жами ер майдонининг 12 фоиздан ортиқроғини 
ташкил қилади, 32 фоиздан ортиқрок ерга эса буғдой экилган. 
Хонликнинг баъзи ҳудудларида ғўза ва америка пахтаси 
дехкончилик қилинадиган ер майдонининг 20-25 фоизини 
эгаллаган. Масалан, Хонка, Манғит, Қипчок худудларида 
экиладиган ҳар юз таноб ер майдонииинг 25 танобига, Урганч, 
Тошҳовуз, Илонли, Қиличбой, Гурлан ҳудудларида ҳар юз таноб 
ер майдонининг 20 танобига ғўза ва америка пахтаси экилган3.
1 Ўзбекмстон МДА, 125-И-фонд, I -рўйхет, 527-иш, 93-варак.
2 Ўзбекистон МДА. Ўша жойла
1 Ўэбекистон МДА. Ўша жойда, 10-56-вараклар.
124
www.ziyouz.com kutubxonasi


У даврда экинларнинг унумдорлиги жиҳатидан хонликда 
тубандаги жараённи кузатиш мумкин: ҳар бир таноб ер 
майдонидан жўхоридан ўртача 40 ботмондан, (1 ботмон - 20 
кг), буғдой ва шолидан 30 ботмондан, ғўзадан 20 ботмондан, 
америка пахтасидан 15 ботмондан, кунжутдан 10 ботмондан ва 
беда уруғидан 15 ботмондан йиғиб олинган1.
Хонлик бозорларида 1909 йилда асосий деҳқончилик 
маҳсулотларининг нарх-наволари тахминан тубандагича бўлган: 
бугдойнинг ҳар бир пуди (16 кг) Янги Урганч бозорларида 1 манат 
10 тийиндан; Дарғонота, Ҳазорасп, Питнак, Хива, Шоҳобод, 
Тошҳовуз, Илонли, Кўҳна Урганч, Хўжаэли, Мангит бозоларида
1 манатдан, Қўнғирот бозорида 80 тийиндан;
Жўхорининг ҳар пуди Хива, Хонқа, Янги Урганч бозорларида 
90 тийиндан, Хазорасп, Питнак, Шоҳобод бозорларида 80 
тийнндан, Тошҳовуз, Кўҳна Урганч, Илонли, Хўжаэли, Манғит 
бозорларида 70 тийиндан, Қўнғирот бозорида 50 тийиндак;
Гуручнинг ҳар пуди Шоҳобод, Тошҳовуз, Илонли, Мангит, 
Кўҳна Урганд, Хўжаэли бозорларида 3 манатдаи, Хива, Хонка 
бозорларида 3 чзанат 60 тийиндан, Янги Урганч бозорида 3 
манат 40 тийнндан, Дарғонота, Питнак, Ҳазорасп бозорларида
2 манат 20 тийиндан;
Кунжутнинг ҳар пуди Гурлан, Манғит, Хўжаэли, Илонли 
бозорларида 3 манат 40 тийиндан, Кўҳна Урганч, Қўнғирот 
бозорларида 3 манатдан сотилган2.
Лекин деҳқончиликда ишлатиладиган иш қуроллари тсхник 
жихатдан ниҳоятда паст даражада эди. Улар асосан омоч, 
мола, чиғир (чигир - сув кўтаргич иншоот), бел, кетмон, ўрок 
кабилардан иборат бўлиб, деҳқонлар ҳар канча гайрат билан 
меҳнат қилсалар-да, уларнинг меҳнати кам унумли бўлган.
Хонликда деҳқончилик билан бир каторда унинг ҳайвонот 
дутзёси ҳам асосий бойликларидаи ҳисобланади. Хонлик 
чорвасининг 106 минг 100 тасини от, 171 минг 450 тасини
1 Ўзбекистон МДА. Ўша жобда. 51- варак.
5 Ўабекистон МДА. Ўша жойда. 10-56-вараклар.
125
www.ziyouz.com kutubxonasi


қорамоллар, 69 минг 440 тасини туя, 268 минг 300 тасини қўй 
ва эчкилар ташкил қилади'. Шундан отларнинг деярли 40 фоизи 
(40 минг 500 таси), қорамолларнинг 30 фоизи (50 минг 500 таси), 
туянинг 68,4 фоизи1
2 (47 минг 500 таси), қўй ва эчкиларнинг 95 
фоизи туркмануруғларигатегишли бўлиши уларнингтурмушида 
чорва муҳим ўринни эгаллашини кўрсатади.
Хива хонлиги иқтисодиётида ҳунармандчилик ишлаб 
чиқариши ҳам муҳим ўринни эгаллайди. Хонликдаги деярли 
ҳар бир миллат ўзига хос ҳунарни касб қилиб олган ва шунга 
ихтисослашган. Хивалик ўзбеклар асосан ҳунармандчиликнинг 
ёгочсозлик (арава, чигир, синч уйлар қуриш ва бошкалар), 
металлга ишлов бериш (болта, бел, кетмон, ўроқ, пичок каби уй- 
рўзғор буюмларини ясаш, заргарлик ва бошқалар), этикчилик, 
кўнчилик, тнкувчилик, кулолчилик, ғиштчилик, иморат қуриш 
каби касблар билан шуғулланадилар. Туркман уруғлари эса 
гилам тўқиш, гулдор кигизлар, туя юнгидан чакмон тайёрлашда 
моҳир бўлганлар.
Хонлик иқтисодиётида савдо ҳам катта ўринни эгал- 
лайди. 1873-1917 йиллар давомида савдо анча ривож топиб, у 
мамлакат халқ хўжалиги бошқа соҳаларининг ҳам жонлани- 
шига каггта таъсир кўрсатадн. Бу даврда Хива хонлиги бутун 
Урта Осиёдагидек Россия саноати маҳсулотлари сотиладиган 
даромадпи бозорга айланди. Россия савдогарлари ва саноат- 
чилари Хива бозорларига газлама, чой, қанд, шакар, конфет, 
пахта ипи, кийим тикадиган машина, гугурт, шам, қорамурч, 
занжир, аччиқ тош, бўлгор чарми, тахта, мих, керосин, нефть, 
қалай ва ҳар хил металл маҳсулотлари келтирганлар. Хивадан 
эса пахта, ипакдан қилинган чопон; мол, кўй, тулки ва қоракўл 
терилари; қўй ва туя юнги; гилам, кигиз маҳсулотлари, рўён ва 
бошқалар олиб кетилган3.
1 Узбекистон МДА. Ўша жойда, 69-аарлх.
2
Узбегастон МДА. Уша жойда, 68-ьарақ.
3 Ўзбскистон МДА. 125-И-фонд, 1-рўнхэт, 56-иш, 211-212-варақлар.
126
www.ziyouz.com kutubxonasi


Чоржўй темир йўл узелининг барпо қилиниши ва 1887- 
1888 йилларда Амударёда пароход қатновининг очилиши билан 
хиваликларнинг Бухоро ва Россия билан иктисодий алокалари 
янада кучайди. Шу муносабат билан Хоразм воҳасида савдо- 
саноат маркази қисобланган ва Амударёга яқин жойлашган 
Янги Урганч шаҳрининг мавқеи ортди. Урганчда почта- 
телеграф бўлими, Россия-Осиё банки бўлими, «Каггта Ярослав 
мануфактураси» компанияси пахта заводлари жойлашган. 
Россиялик амалдорлар Хива хонлигининг бошка шаҳарларига 
нисбатан ўзларининг мустамлакачилик сиёсатини айнан Янги 
Урганч оркали ўтказар эдилар. Хўжаэли, Қўнғирот ва Манғит 
шаҳарлари ўзбек, туркман, қорақалпоқ, қозок ва руслар орасида 
айирбошлаш савдоси марказига айланди.
Лекин Хоразм воҳасида алоқа йўлларининг талабга жавоб 
бермаслиги 
савдонинг 
ривожланиши 
ва 
хиваликларнинг 
иқтисодий, маданий ҳаёти юксалишига тўскинлик килмоқца эди. 
Мамлакат ичкарисида бирдан-бир юк ташийдиган воситалардан 
ҳисобланган аравадан ёғингарчилик пайтида фойдаланиш жуда 
огир кечарди. Қумлок ерларда ва қурук пайтларда туялар билан 
юк ташиш самарали бўлган.
Шундай килиб, алока йўлларининг ёмонлиги ва Хоразмнинг 
Закаспий темир йўли билан боғланмаганлиги мамлакат халк 
хўжалиги тараққиётига оғир таъсир қилмоқда эди. Хоразмнинг 
Россия билан темир йўл оркали боғланишидан мустамлакачилар 
хиваликлардан ҳам кўпрок манфаатдор эдилар. Чунки темир йўл 
йўқлиги сабаб Россия ишбилармонлари саноат моллари бозори 
ҳисобланмиш ва хом ашё манбаи бўлмиш Хоразмдек бой ўлкани 
ҳали тўлик ўзлапггирмаган эдилар. Хоразмга темир йўлнинг 
келтирилиши унинг хом ашёсини ташиб кетиш билан бирга 
мустамлакачилар учун уни руслаштирилган ўлкага айлантириш 
учун ҳам зарур эди. Бу тўғрида Амударё бўлими бошлиғи 
Колосовский «Темир йўл билан Хивага ҳакикий рус кишилари 
келади, улар Хивадан хонликда асрлар давомида йиғилиб колган 
табиий бойликларни олиб кетадилар, Россия таъсирини бутунлай
127
www.ziyouz.com kutubxonasi


мустах.камлайдилар»', - деб ёзади. Чор хукумати 1899 йилдаёк 
Хоразм оркали Чоржўй-Александров-Гай темир йўлини қуриш 
масаласини кўриб чикиб, бу тўғрида 1916 йилда бир қарорга 
келган бўлса хам, ҳар хил сабабларга кўра у бу даврда амалга 
ошмасдан колди.
Орол денгизи, Амударё оркали пароход ҳаракатининг 
очилиши билан Россия товарларининг келтирилиши йилдан- 
йилгаортаборди. Масалан, 1897 йилда Россиядан Хивагаумумий 
қиймати 7,5 млн. рубллик 230 минг пуд товар келтирилган бўлса, 
1911-1912 йилларда умумий киймати 18,6 млн. рубллик 2,2 
млн. пуд микдорида товар келтирилган. Шу йилларда Хивадан 
Россияга олиб кетилган товарлар миқдори хам орта борди, яъни 
1897 йилда Хивадан 3,9 млн. рубллик 482 минг пуд товар олиб 
кетилган бўлса, 1911-1912йилларда 14,8млн.рубллик 1,5млн.пуд 
миқдоридаги товар олиб кетилган2. Олиб кетилган товарларнинг 
асосини пахта ва беда уруғи эгаллайди. Масалан, хонликдан 
Россияга 1899 йилда 150 минг пуд, 1900 йилда 320 минг пуд, 
1905 йилда 450 минг пуд, 1910 йилда 600 минг пуд, 1911 йилда 
680 минг пуд, 1912 йилда 700 минг пуд пахта юборилган.
Фақат 1915-1916 йиллар мавсумида Хивадан Россияга 2 млн. 
пуд пахта олиб кетилган. Пахта билан бир каторда хонликда 
етиштириладиган беда уруғи ҳам жахонга машҳур бўлиб, 1912- 
1913 йилларда Россия, Германия, Америка Қўшма Штатларига 
250-300 минг пуд, 1914 йилда 400 минг пуд чикарилган3. 1915 
йилда Хивадан факат Гамбургга юборилган беда уруғи 400 
минг пудни ташкил килади4. Амударё воҳасида ундирилган беда 
уруғининг афзаллиги унинг яхши униб чиқишида эди. Шундай 
қилиб, Хива хонлиги аста-секин халкаро товар муомаласи 
гирдобнга тортила борди.
Россиянинг савдо-саноат, транспорт 
фирмалари Янги
1 Ўэбекистан МДА. 461-И'фонд, 1-рўйхат, 1899'-иш, 103-варак.


Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish