"ТАСДИҚЛАЙМАН"
Хазорасп тумани ”Камолот”МФЙ раиси
______З.Жуманиёзов.
7 март 2022 йил
Хазорасп тумани ”Камолот”маҳалла фуқаролар йиғини Кенгашининг
БАЁНИ
№
07 март 2022 й Камолот МФЙ
Раислик қилувчи:
|
|
З.Жуманиёзов ”Камолот”МФЙ раиси
|
Иштирок этганлар:
|
-
|
Маҳалла кенгаши аъзолари қатнашди.
|
КУН ТАРТИБИ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-81-сон Фармони, “Оила ва хотин қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-146 сонли қарори ҳамда "Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-147 сонли қарориижроси тўғрисида.
Йиғилишни маҳалла фуқаролар йиғини раиси З.Жуманиёзов кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда маҳаллабай ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги хусусида тўхталиб ўтди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-81-сон Фармони, “Оила ва хотин қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-146 сонли қарори ҳамда "Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-147 сонли қарорларига асосан ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада маҳалла раисининг Оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари бўйича ўринбосари ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис лавозими ўрнига хотин-қизлар фаоли лавозими маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби сақланган ҳолда бир нафардан жорий этилиши белгиланганлиги бўйича батафсил ахборот берилди.
Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига ходим билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкинлиги, бунда иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт эканлиги бўйича амалдаги қонунчилик талаблари ўқиб эшиттирилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб йиғилиш,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги
ПФ-81-сон Фармони, ПҚ-146-сонли қарори ҳамда ПҚ-147-сонли қарорлари ижро учун қабул қилинсин.
2. ”Камолот”маҳалла фуқаролар йиғини раисининг Оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари бўйича ўринбосари Гулнора Жуманиёзова Ражабовна Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-146 сонли қарори 5-бандига асосан маҳаллалардаги хотин-қизлар лавозимига номзодлар туман ҳокимлари ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари бошчилигида танлов комиссияларини шакллантириш орқали очиқ танлов асосида ишга қабул қилиниши белгиланганлиги кўрсатиб ўтилсин.
3.”Камолот”маҳалла фуқаролар йиғини Кенгашининг мазкур баёни нусхаси Хазорасп тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига юборилсин.
4. Мазкур йиғилиш баёни билан белгиланган вазифалар ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Йиғилишни баёнлаштирди: кенгаш аъзоси .Қ.Сапаев
Do'stlaringiz bilan baham: |