шунингдек, Амударё сувининг эски ўзанига
юборилиши
натижасида дарё дельталарида куриган ботқоқликлар ўрнида
деҳқончилик учун минг десятина ер майдони юзага келиши
мумкинлиги тўғрисида баён қилганлар'.
Россия ирригатор-инженер мутахассислари дарёликка сув
чиқариш билан подшо ҳукумати хазинасига йилига 20 минг рубль
ёки бир миллион танга соф даромад келтириши мумкинлигини
режалаштирган эдилар2. Бу билан Россия ишбилармонлари
Хива хонлигида янги суғориладиган ҳосилдор ерларга русларни
кўчиришниваш уйўлбиланхонликдаги ҳосилдор ерларни кўчмас
мулкка айлантиришни ўйлаган эдилар. Бу билан боскинчилар
хонликда мустаҳкамрок ўрнашиб,
мустамлакачилик занжири
тугунини янада маҳкамрок тугишни кўзлаган эдилар. Улар
ўзларининг бундай максадларини ошкора баён килдилар.
Буюк князь Николай Константиновичнинг 1890 йил ёзида
Ўзбойга қилган сафари хисоботида Тошбўғат ва Сарикамиш
оралиғидаги саҳрода, катталиги жиҳатидан Хива хонлигига тенг
келадиган ҳудудда янги рус воҳасини барпо қилиш мумкинлиги
баён килинади. Хива хонлигида рус кишлоқларини барпо қилиш
тўғрисидаги унинг бу фикри Амударё сувини эски ўзанига
йўналтириш бўйича иш олиб борган генерал-лейтенант Иванов
бошчилигидаги гурухнинг 1900 йилги ҳисоботида ҳам кайд
қилинади Унда Кўҳна дарё ҳавзасининг руслар томонидан
ўзлаштирилиши Россия хазинасига
катта бойлик келтириши ва
янги суғориладиган ерларга русларнинг кўчириб келтирилиши
мумкинлиги3 баён қилинади.
Шундай килиб, мустамлакачиларнинг Амударёнинг эски
ўзанини ўзлаштириш юзасидан кўраётган барча чора-тадбирлари
хонликни руслаштириш, ҳосилдор ерлардан унадиган пахта ва
бошка кимматлн хом ашё ва бойликларни олиб кетиш максадида
амалга оширилган эди. 1
2
*
1
Петров И
Культурная плошаль Туркестанского края и аозможное развитие ее в булушем //
Туркестанскне ведомости. №53, 1894.
ГелъманХ.
Уша асар, 12-6.
2
Гельман X
Ўша асар. 40-бет.
5 Ўзбекистон МДА. !-И-фокд, 12-руйхат, 2102-иш, 21-вярак.
118
www.ziyouz.com kutubxonasi
Россия ҳукумати Хива хонига 1888 йил январида қилган
мурожаатида пахта экиш ва
пахта тозалаш заводлари, бошка
хилдаги корхоналарни куришлари учун хонлик еридан ер
майдони ажратиб беришини сўраган' эди.
Россиянинг баъзи бир тадбиркор, амалдор ва бойлари
хар хил йўллар
билан хонликда минглаб, юз минглаб таноб
ер
майдонларини эгаллашга,
сув чикарадиган насослар,
пахта, ёғ, тери, совун заводлари, савдо ва бошқа кўплаб хар
хил корхоналар қуришга,
банклар барпо килишга эришиб,
Хивада россиялик мулкдорлар мулкини барпо килдилар.
Янги Урганчдаги почта-телеграф махкамаси1
2, Катта Ярослав
савдо-саноат
ширкатлик
мануфактураси
бошкармасининг
Янги Урганч шаҳридаги пахта тозалаш ва ёғ заводлари,
Тошховуздаги пахта тозалаш заводи3, П.А.Мануиловнинг Хонка
ва Гурландаги пахта тозалаш заводлари, унинг Хонкадаги тери
заводи4, К.А.Мануиловнинг
Янги Урганчдаги пахта тозалаш,
совун кайнатиш, Манғитдаги пахта тозалаш заводлари5, ака-
ука Черниковларнинг Тошҳовуздаги пахта тозалаш заводи6 *
,
А.И.Пиликиннинг Хонкадаги пахта тозалаш ва тери заводлари1,
А.С.Сафарянцнинг Хўжаэли якинида эгалик қилган катта ер
майдони, сув чикарадиган насоси ва пахта тозалаш эаводи8,
Князь Андронниковнинг Лаудон бўйидан 20 минг десятина
ва Кўҳна Урганч ҳудудида 300 минг таноб, Хива темир йўл
курилишини лойиҳалаштирувчи корхона ходимларининг Кўҳна
Урганч билан Октепа оралиғидан хондан сотиб олган 500 минг
таноб ерлари9 ва бошкалар шулар жумласидандир.
Буларнинг
барчаси мустамлакачиларнинг кўчмас мулкларига айланиб, улар
бунга Гандимиён битими асосида эришдилар.
1 Ўша жойда, 125-И-фонд, 1-рўйхат, 32-иш, 142-варак.
1 Ўша жойда, 1-И-фонд. 12-рўйхат, 2015-иш. 8-в.
3 Каспийско-Ардльскаа желеэнах дорога. Под. ред Рума Л Л . С.П6. 1914. С. 96.
‘
Ўэбекнстон МДА. 2-И-фонд, 1-рўйхап, 314-иш. 1-варак.
’ Каслнйско-Аральская желеэная дорога... С. 96.
‘ Ўша жойда.
’ Ўэбехистон МДА. 1-И-фонд, 1-рўйхат, 314-иш, 1-варак
1 Ўша жойда. 907-И-фонд, 1-рўйхат, 565-иш. 51-52-вараклар.
0 Ўша жойда. 2-И-фонд, 1-рўйхат, 352-иш, 45-варак.
119
www.ziyouz.com kutubxonasi
Шундай қилиб, мустамлакачилар хонлик фуқароларини
аёвсиз таладилар. Бу жараён ўз навбатида хонликка русларнинг
кўчиб келиши оқими кучайишига ҳам олиб келган эди. 1910
йилга келиб хонликдаги россияликлар тахминан 1507 нафарга
етди*
1. Хонликда россияликларнинг алохида манзилгохдари
юзага кела бошлади. Улардан Янги Урганчдаги ва Амударёнинг
Оролга куйилиши жойидаги Тўкмок ота ороли якинида
жойлашган поселениеларни3 келтириш мумкин.
Русларнинг бу
поселениелари Буюк князь Николай Константинович ва бошка
рус амалдорларининг хонликда руслар вохасини барпо килиш
нияти йўлидаги режаларининг дастлабки кадами эди. Россиянинг
Биринчи жахон урушига тортилиши ва ундаги тўнтаришлар
мустамлакачиларнинг режалари ўша пайтда амалга ошиши учун
имкониятларни киркиб кўйган эди.
Бирок ок подшо хонликда амалга ошира олмаган ишлар
кейинчалик коммунистлар ҳукмронлиги даврида шўролар
Россияси томонидан амалга оширилди. Шўрол ар даврида ўл камиз
руслашди. Мусулмон динига, ахлокига, кадриятларимизга,
тилимизга тажовуз килинди. Бундан ҳам баттаррок хатарлардан
бизни мустакиллигимиз асраб қолди.
1 Ўша жойаа, 1 И-фсид, 25-рўйхат, 183-ти, 4-варак
1 Ўша жонда, 125-И-фонд, 1-рўйхат, 527-иш, 10-49-нараклар.
120
www.ziyouz.com kutubxonasi