Гулистон давлат университети тузилмасидаги қатағон қурбонлари хотираси музейи директори



Download 23,2 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi23,2 Kb.
#42524
Bog'liq
Алиқулов


Мирзачўлда дастлабки ирригация ва милиорация ишларининг амалга оширилиши
Гулистон давлат университети тузилмасидаги
қатағон қурбонлари хотираси музейи директори
Ў.Эрбўтаева, тарих йўналиши 1 босқич талабаси А.Алиқулов
1890 йилнинг 24 сентябрида Мирзачўлга чор Россиясининг молия вазири Вишнеградский ташриф буюриб, князнинг Бухорариқ бўйича ишларини кўздан кечирди ва унинг шахсий ҳаражатларига қўшимча давлат ғазнасидан 100 минг рубль ажратишни лозим топди. Бу маблағ ишларнинг қисман бўлса-да, тезлашиб кетишида муҳим омил бўлди.
Сиртдан ўта халқпарвар кўрингани билан ботинан ўта руспараст бўлган буюк князь ўзининг Мирзачўлга сув чиқариш борасидаги фаолияти чоризмнинг Туркистон ҳудудидаги колонизация сиёсатига хизмат қилажагини яширмасди ҳам Туркистоннинг ўзида ишчи кучлари ошиб-тошиб ётганини, уларга қилинадиган харажат ҳам жуда кам бўлишини кўра-била туриб, у Россиянинг турли гўшаларидан хизматини тугатган аскар ва казакларни, тирикчилиги юришмаган рус деҳқонларини бу ишга жалб қила бошлади. Натижада чўл бағрида бирин-кетин рус қўрғонлари пайдо бўлди.
1885-1890 йилларда Мирзачўлда 28 чақирим масофадаги “Бухоро” номли канал қурилди, лекин кейин маблағ етишмаслиги натижасида иш тўхтатилди. Бухорариқ қурилиши бошланган жойда русларнинг биринчи аҳоли пункти - Запорожье шаҳарчаси шу тариқа вужудга келди. Кейинчалик 1886 йилда Надажда, 1887 йилда Романов, 1891 йилда Никольское қўрғонлари ташкил этилди. 1896-1897 йилларда чўлнинг шимолий қисмида, Сирдарё соҳилига яқин жойларда, эски почта йўли ёқаларида яна тўртта аҳоли пункти - Обетованний, Верхневолинск, Нижневолинск ва Конногвардейск қўрғонлари барпо қилинди. Ушбу қўрғонларга кўчирма қилинган руслар дастлаб канал қазишда, кейинчалик қимматбаҳо хом ашё ҳисобланмиш пахта етиштиришда асосий ишчи кучи бўлиб хизмат қилишлари, аста - секин Мирзачўлнинг чинакам эгаси, туб аҳолиси бўлиб қолишлари лозим эди.
Н. К. Романовский 1891 йилда Мирзачўлда «Хетва» ариғини қурди. Бу 90 чақирим узунликдаги канал 1895 йилда ишга туширилди. Бироқ, бу сувнинг маълум қисмигина туб аҳолига берилган холос. Чунончи, у ўзбек ва қирғизларга тегишли 750 десятина ерни суғорган бўлса, русларнинг 2000 десятина, Н.К.Романовскийнинг 2000 десятина, давлат мулкчилигининг 4000 десятина ерлари суғорилган[1;275]. 1899 йилда Н.К. Романовский томонидан Мирзачўлда қурилган барча каналлар хукуматнинг ихтиёрига ўтказилди. Бунинг учун унга хазинадан пул тўланди. Мирзачўлда сунъий суғоришнинг бирмунча жонлантирилиши орқасида бир нечта рус қўрғонлари ташкил топиб, 1919 йилда улар 2827 десятина ерга эгалик қилдилар.
Каналларни қазиш машаққати эса, асосан, туб аҳоли зиммасига тушди ва улар хонавайронликка учрадилар. Айниқса, тошкентликлар ва хўжандликларга оғир бўлди[2;18].
Умуман айтганда, Мирзачўлда сунъий суғоришни ривожлантиришдан мақсад, рус қўрғонлари сонини тобора кўпайтириб бориш ва пахтачиликдан олинадиган даромадни кучайтиришдан иборат эди. Ҳатто деҳқончилик вазири А.В. Кривошеин давлат Думасида сўзлаган нутқида «Русларнинг ўлкадаги мавқеини кўтариш нуқтаи назаридан Мирзачўлга ўрнашадиган руслардан олинадиган ер учун ҳақ туб аҳолига нисбатан оз бўлишини» уқтирди[3;220].
1900 йилда рус ҳукумати Мирзачўлнинг шимоли-шарқий тарафида 45 минг десятина ерни ўзлаштириш ҳақида қарор қабул қилиб, 2 миллион рублдан ортиқ маблағ ажратди. Бироқ, бу ишлар ўта секинлик билан олиб борилиб, маблағ ва қурилиш жиҳозлари етишмади. Шу боис 1911 йилда Мирзачўлдаги сунъий суғориш ишларини тугаллаш учун хазинадан 4.856.500 сўм ажратилди. Қурилишларни 1915 йилгача тугатиш режалаштирилди. Бироқ, бу пул ҳам кўрсатилган миқдорда берилмади. Ниҳоят, 1916 йилнинг бошларига келиб, «Николай II» канали қурилиши тугалланиб, 35 минг гектар ерни суғориш кўзда тутилди. Бу ернинг 80-90 фоизида пахта етиштириш режалаштирилди. Амалда эса 1914 йилда Мирзачўлда етиштирилган пахта бутун ўлкада етиштирилган пахтанинг бир фоизини ташкил қилган. 1913 йилда Мирзачўлда 50 минг десятина ерни суғоришга мўлжалланган Н. Романовский канали битказилган эди. Амалда эса, 34 минг десятина ерни суғориш имкони туғилган.
Шу равишда чорак аср мобайнида Мирзачўлда магистрал сув канали битказилди. Бундан руҳланган рус маъмурияти Мирзачўлда 500 минг десятина ерни ўзлаштириш масаласини ўртага ташлади. Бунга кўра, у ерда «Бешта шаҳар, 200 савдо ва жамоат майдонлари ҳамда 45 мингдан 57 минггача кишини ўз ичига олган рус қўрғонлари бунёд этилиши лозим эди. Мирзачўлда сунъий суғоришнинг тўла йўлга қўйилиши Россияга ярим миллион аҳоли яшайдиган турар жойларнинг берарди. Бу ердан Россияга 130 миллион сўмга яқин баҳода 8-9 миллион пуд пахтани олиб кетиш имкони туғиларди»[4;22].
Қишлоқ хўжалигида катта ўзгаришлар юз берди. Суғориладиган майдонлар кенгайди. Шунинг ҳисобига қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўпайди. Айниқса, пахтачиликнинг ривожланишига катта аҳамият берилди. Рус тўқимачилик саноати асосан Америка пахтасига мослашганлиги туфайли, Ўрта Осиёга Америкага пахтанинг янги навлари келтирилиб, экила бошлади. Россия Туркистонда пахтачиликни ривожлантириш ҳисобига чет эл пахтасига муҳтожликдан озод бўлиб, ўзининг хом ашёга бўлган мустақиллигини таъминлади.
Чор Россияси истилоси даврида Мирзачўл кимсасиз саҳрони эслатарди. Шу боисдан ҳам дастлаб “Қирғиз чўли” деб аталиб келган чўлни руслар “Голодная степь”, яъни “Очофат чўл” деб атай бошладилар. Рус олимларидан чўлни биринчилар қатори тадқиқ этган ўлкашунос олим Семёнов-Тяншанский “Туркистон ўлкаси” номли китобида Мирзачўл ҳақида қуйидагиларни ёзган эди: “Ёз пайтида Очофат чўл қуёшда куйдирилган сап-сариқ текисликдан иборат бўлади, жазирама иссиқ ва юзада ҳаёт асоратларининг бутунлай йўқлиги чўлнинг номи топиб қўйилганлигидан далолат беради. Май ойидаёқ ўт-ўланлар сарғая бошлайди, ранглар хиралашади, қушлар учиб кетади, хатто тошбақалар инларига кириб кетади ва чўл яна қуёшда қовурилган, жонсиз кенглик қиёфасига киради”.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки Суғориш иншоотларини ташкил этиш ва Мирзачўлни яни чўлни боғу бўстонга айлантиришнинг биринчи босқичи захматкаш халқимизнинг ўша даврдаги ташлаган биринчи қадамлари юўлган десак муболаға бўлмайди. Бу канал ва ариқларнинг бугунги кунда ҳам ишлаб турганини кўрганимизда беихтиёр қалбимизга ўша давр захматкаш ҳалқимиз ёдимизга тушади.


Адабиётлар рўйхати:
1.Отчёт по ревизии Туркестанского края произведенный сенатором графом К .К.Паленом. Вып: 3. с 275.
2. «Туркестанские ведомости», 1912, № 18.
3. «Туркестанские ведомости», 1913, № 220.
4. «Туркестанские ведомости», 1913, № 22.
Download 23,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish