Таълим технологияси ва педагогик маҳорат асослари режа



Download 190,96 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi190,96 Kb.
#24873
  1   2   3   4
Bog'liq
Педагогик технология ва пед махорат



ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ ВА ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ АСОСЛАРИ 
Режа: 
1. Педагогик технологиянинг умумий асослари. 
2.Педагогик технологиянинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва унинг таърифлари 
3. Педагогик технологиянинг тавсифий жиҳатлари . 
4. Педагогик технологиянинг манбалари, методологик асослари унинг ва турлари 
5.
 
Таълим технологияси ва унинг тузилиши
Мавзу бўйича таянч тушунчалар: 
Олий таълим - узлуксиз таълимнинг юқори малакали мутахассислар тайёрловчи 
мустақил тури. Олий таълим муассасаларида амалга оширилади. Олий таълим икки 
босқичдан иборат: бакалавриат ва магистратура. 
Педагогик технология — энг қисқа ва умумлаштирилган таърифи: баркамол инсонни 
шакллантириш фаолияти. 
Методологик — методологияга тегишли, назарий асосланиш. Методология — 
билишнинг илмий методи ҳақидаги таълимот. Бирор фанда қўлланадиган методлар 
мажмуаси. 
Таълим – илм-фан ёки касб-ҳунар соҳалари бўйича эгалланиши зарур бўлган маълумот ва 
кўникмалар мажмуи; билим. 
Технология — бирор ишда, маҳоратда, санъатда қўлланадиган йўллар, усуллар 
мажмуаси. 

Педагогик технологиянинг умумий асослари. Бу тушунча XX асрда пайдо бўлди 
ва 1940-1950 йилларда “таълим технологияси” тарзида қўлланилиб, мазмунан ўқув 
жараёнида аудио- визуал техника воситаларидан фойдаланишни англатган. Атама дастлаб 
АҚШда 
қўллана 
бошлади. 
Кейинчалик 
“таълим 
технологияси” 
ўрнига 
“дастурлаштирилган таълим” атамасидан фойдаланиш кенг ёйилди. Сўнгра педагогик 
технология- лойиҳалаштирилган таълим ва аниқ мақсадга қаратилган ўқув жараёнини 
ифода эта бошлади. Ўтган асрнинг 80-йилларида педагогик технология компьютерли ва 
ахборот технологиялари билан синоним тарзда ишлатила бошлади. Кейинги ўн 
йилликларда педагог олимлар ва ўқитувчилар диққатини жалб қилган масалалардан бири 
педагогик технология (ПТ) ҳисобланади. Бу мавзунинг илмий ишларда, ҳисоботларда, 
махсус даврий нашрларда қизғин ўрганилаётганлиги, баҳс-мунозарага сабабчи 
бўлаётганлиги ҳам таълим- тарбияда унинг ўрни нақадар муҳимлигига гувоҳлик беради. 
Мавжуд материалларни жамлаш, унинг назарий ва амалий жиҳатларини Ўзбекистон 
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ҳамда «Кадрлар тайёрлаш миллий 
дастури» талаблари асосида таҳлил қилиш, пировард натижада, қатор 14 концептуал 
технологиянинг эмпирик асосини яратишга ҳаракат қилиш, шунингдек, уни илмий 
билимлар доирасига ўтказиш каби ишлар ҳам жадал давом эттирилмоқда. Аввало, нега 
бугунга келиб педагогик технологияга қизиқиш шунчалик кучайди, деган савол туғилади. 
Айтиш мумкинки, ривожланаётган давлатларда, одатда, биринчи навбатда, педагогик 


технологияга таълим соҳасидаги сиёсатнинг бош вазифаси сифатида қараб келинган. 
Бундай ёндашиш ЮНЕСКО томонидан ҳам маъқулланди ва 1972 йилда «Таълимни 
ривожлантириш масалалари» бўйича Халқаро Комиссия ташкил топди. Бу комиссия 
замонавий технология-таълимни модернизациялашда ҳаракатлантирувчи кучдир, деб 
баҳолади. Муҳими шундаки, Президентимиз И.А.Каримов томонидан миллий дастурни 
рўёбга чиқариш босқичлари ҳар жиҳатдан илмий асослаб берилди ва унинг иккинчи 
босқичида «ўқув-тарбиявий жараёнини илғор педагогик технологиялар билан таъминлаш» 
муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланди. Хўш педагогик технология нима? Уни 
амалиётга қандай жорий қилиш мумкин? Дастлаб «Технология» тушунчасига аниқлик 
киритайлик. Бу сўз фанга 1872 йилда кириб келди ва грекча икки сўздан - «технос» -ҳунар 
ва «логос»- фан, сўзларидан ташкил топиб, «ҳунар фани» маъносини англатади. Бироқ бу 
ифода замонавий технологик жараённи тўлиқ тавсифлаб бера олмайди, технологик жараён 
дейилганда-меҳнат қуроллари билан меҳнат воситаларига таъсир этиш натижасида 
маҳсулот яратиш бўйича қилинган меҳнат ва жараёнлар тушунилади. Демак, бу таърифни 
исталганча шарҳлаш мумкин, бунда: педагогик технология-бу ўқитувчи томонидан 
ўқитиш воситалари ёрдамида ўқувчиларга таъсир кўрсатиш ва бу фаолият маҳсули 
сифатида уларда муайян шахс сифатларини шакллантириш жараёни, деб таърифласак 
хато бўлмайди. Қатор йиллардан бери, педагогик технологияга ўқув жараёнини техник 
воситалар ёрдамида амалга ошириш, деб қараб келинди. Фақат 70-йиллардан бошлаб 
педагогик адабиётларда бу тушунча янгича талқин этила бошланди. Технология деганда, 
субъект томонидан объектга кўрсатилган таъсир натижасида субъектда сифат ўзгаришига 
олиб келувчи жараён тушунилади. Технология ҳар доим зарурий воситалар ва 
шароитлардан фойдаланиб, объектга йўналтирилган мақсадли амалларни муайян кетма-
кетликда бажаришни кўзда тутади. Ушбу тушунчаларни ўқув жараёнига кўчирадиган 
бўлсак, ўқитувчи (педагог)нинг ўқитиш воситалари ёрдамида ўқувчи-талабаларга муайян 
шароитларда кўрсатган тизимли таъсири натижасида уларда жамият учун зарур бўлган ва 
олдиндан белгиланган ижтимоий сифатларни интенсив тарзда шакллантирувчи ижтимоий 
ҳодиса, деб таърифлаш мумкин. Таърифлар назарияси бўйича бундай ижтимоий 
ҳоидисани педагогик технология, деса бўлади. Мустақилликка эришган Ўзбекистон 
олимлари хорижий мамлакатлар билан иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва илмий-маърифий 
алоқалар ўрната 15 бошладилар. Натижада юртимизга илғор ва самарали технологиялар 
кириб кела бошлади. Шулар қаторида, жаҳондаги прогрессив педагогик технология деган 
тушунчалар ҳам кириб, педагогик жамоатчилигимиз фикрини чулғаб олди. Охирги 
йилларда, Россия билан Ўзбекистонда педагогик технологияни ўрганиш йўлида анча 
ишлар қилинди. Шу жумладан, Ўзбекистон олимлари билан ҳамдўстлик давлатлари 
ўртасида ҳам педагогик технологияларнинг лойиҳаларини тузиш бўйича анча ишлар 
қилинди. Педагогик технологияни ўқув жараёнига олиб киришнинг зарурлигини бундай 
мамлакатлар ичида биринчилар қаторида ҳар томонлама илмий асослаб берган россиялик 
олим В.П. Бесьпалконинг фикрича, «Педагогик технология- бу ўқитувчи маҳоратига 
боғлиқ бўлмаган ҳолда педагогик муваффақиятни кафолатлай оладиган ўқувчи шахсини 
шакллантириш жараёнининг лойиҳасидир». 

Download 190,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish