Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

ШкапскийО.
Уша асар, ! 3! -бет

КосЬерганое Р.
Полоягеяме каракаллакского маселения в Хивннском ханстве в кониеХ1Х - начале 
XX ви Трудм Хивинской археолого-зтнографической экспедиции, Т. III. М., 1955. С. 250.
3 Кондрашев С.К.
Орошаемое хоэяйство и водопользпвание Хивннского оазиса. Огчет о гидро* 
модульних работах нэискамий в бассейне р. Аму Дарья эа 1914 г., М. 1916, С 6.
139
www.ziyouz.com kutubxonasi


унумли ва тўлик фойдаланиш мақсадида қилинаётган оврупоча 
эксплуатация услубининг бир шакли эди, холос-Берган бир парча 
ерлари эса корандачилар бошка бойга кетиб колишларининг 
олдини олиш максадида уларни ўзларига қарам килиш учун 
ҳийла-найранг эди, холос. Аслида корандачилар улар дўкондан 
олган озик-овкатлари ва ишчи моллари, иш куроллари сотиб 
олиш учун ср эгалари берган кредитлар эвазига карздор бўлиб 
колмоқда эдилар.
Шундай килиб, мустамлака даврида истибдод зулми янада 
кучайиб, махаллий бойлар, рус концессионерлари камбағал 
деҳконларни аёвсиз эзиб катта фойда олганлар. Хива хонлиги 
шароитида камбағал дехконларнинг бойлар зулмига чидашдан 
бўлак иложлари йўк эди. Камбағаллашиб, иложсиз колган 
кўплаб деҳконларнинг бир кисми Амударёда бурлакчилик 
(солдовчилик) килдилар, бошка бир кисми эса иш ахтариб 
Туркистон 
вилоятларидаги ишчилар сафига кўшилдилар. 
Туркистон генерал-губернаторлигига иш ахтариб борганларнинг 
хам иш топишлари осон кечмаган. Улар бир бурда нон учун 
кун бўйи мехнат килишга мажбур бўлганлар. Подшо Россияси 
амалдорларидан бирининг тасвирлашича, баҳор мавсумида иш 
куроли ва озик-овкати ўзидан бўлган ер ковловчи бир кеча- 
кундуз килган меҳнат ҳаки учун 25-30 тийин олган, холос. 
Хоразмда, бутун Шарқда бўлгани каби, деҳкончиликнинг 
тақдири сунъий суғоришга боғлик эканлиги ва ирригация 
тизимининг кўп меҳнат ва маблағ талаб қилиши хонликда 
дехкончиликнинг интенсив ривожланишига, деҳкончиликка 
яроқли ерлардан тўлик фойдаланилишига тўскинлик килади. 
Хоразм аҳолисининг бу соҳадаги меҳнати фарғоналикларникига 
нисбатан 8,1 баробар, мирзачўлликларникига нисбатан 9,4 
баробар ортик эди1. Бу ўз навбатида камбағал деҳконларнинг 
аҳволини янада оғирлаштирарди.
1 Материали по районированию Срелней Аэии. Хорезм. Кн. 2, часть 2, Ташкент, 1926, С. 16 
(Хонлик каналларининг 1912 йил бахоридаги калувн ахолига 500 минг рублга тушган. Каранг: 
Гржееоржевский.
Иэвестия в бассейне реки Аму-Дарья в свяэи с нрригационньш эначением 
этой реки. 1912 г. Ежелодник отдела эемельних улучшений, С.Пб. 1913).
140
www.ziyouz.com kutubxonasi


Хонликда ирригация тизимини ярокли аҳволда тутиш 
учун зарур бўлган қазув ва бошқа барча ишлар, қазув пайтида 
амалдорлар 
томонидан 
йиғиб 
олинадиган 
сон-саноксиз 
йигимларнинг юки хам асосан камбағаллар зиммасига тушади. 
Деҳқонлар меҳнати билан келтирилган сувни бойлар биринчи 
навбатда ўзларига олиб, қазувнинг оғирлигини тортган деҳқон 
охирида улардан ортган сувни олишга мажбур эди. Амалдорлар 
қазувчилардан йиғилган турли-туман йиғимлар ва пул эвазига 
казувдан озод қилиш йўли билан ҳам бойлик орттирганлар.
Хива хонлигида жами суғориладиган ер майдонининг 
30 фоиздан ортиқроғи чиғир ёрдамида суғорилиши’ ҳам 
деҳқончилик ривожини секинлаштирар ва деҳконлар аҳволини 
янада оғирлаштирарди. Бу даврда хон хукумати ва бойлар 
томонидан ерга эгалик муносабати юзасидан ҳам, суғориш 
муносабати юзасидан ҳам, шунингдек, солиқтизими муносабати 
юзасидан ҳам деҳконларга нисбатан зулм, ижтимоий тенгсизлик 
орзиб борди. 1916-1917 йилларда Хива хонлигида расмий 
равишда 24 та солиқ тури мавжуд бўлган бўлса, амалда улар 
70 таии гашкил килган2. Зулм ҳукм сурган бундай мамлакагда 
камбағал деҳқонларнинг кун кечириши жуда оғир эди. Унда 
солик тизими шундай ташкил килинганки, соликнинг оғирлиги 
меҳнаткаш деҳқон елкасига юклатилган бир пайтда бойлар
катта ер эгалари ундан бутунлай озод қилинган ёки эгалла
1
ан ер 
майдони миқдорига нисбатан улардан жуда кам миқдорда солиқ 
йиғилган. Ярим таноб ери бўлган камбағал дехкондан 2 гилла 
солиқ олингани ҳолда унинг юзлаб ва минглаб таноб срга эгалик 
килган бой кўшниси 6 тиллагина солиқ тўлаган, холос. Камбагал 
деҳқонларга зулм ўтказишда хон ҳукуматининг шери! и бўлмиш 
мусзамлакачи мансабдорлардан б и п а с и , хон ҳукумати солик

Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish