кўра туркман уруғларининг ғарбдан
дехкончиликка мос Хоразм
воҳаси томон ҳаракати XVI аср ўрталарида бошланиб, улар
Хоразмга ХУП-Х1Х асрлар давомида келиб ўрнашганлар ва XIX
аср бошларидаёқ воҳа аҳолиси таркибига мустаҳкам кўшилиб1,
уйлик-эллик, ватанлик бўлиб, асосан ўтроқлашиб колдилар.
Хоразм уларнинг ҳам ватанига айланди. Шунинг учун ҳам ёзма
манбаларда ва сўзлашувларда бу воҳадаги туркман уруғлари
тўғрисида гап кетганида уларни «хоразмлик» ёки «хивалик»
туркманлар деб атайдилар.
Туркманларга асосан Шоҳобод,
Ярмиш ариклари куйи
окимларидан, Шомурод, Хонобод, Лаузон, Сухбат ариқлари
ҳавзаларидан ер берилиб, улар деҳқончилик ва чорвачилик
билан шуғулландилар.
Хоразмлик туркманлар асосан ёвмут, чавдур, имрали,
карадашли уруғларидан иборат бўлиб, улар тармоқларга
бўлинадилар. Масалан: ёвмут уруғи тармокпари - салах ўкиз,
урсукчи (урус-кўшчи), ушок, кужук, така,
кара-чука; чавдур
тармоклари - абдал, карачавдур, бурунжук, бўзачи, иғдир;
қарадашли тармоқлари - сатлиқли, жугаланли деб аталганлар.
1910 йилда Хива хони маҳкамаси томонидан тайёрланган
статистика материаллари ва Амударё бўлими бошлиғи полковник
Льжошиннинг 1912 йилда Туркистон
генерал-губернаторига
юборган «Хива хонлигининг аҳволи» тўғрисидаги маълумотида1
2
хонликдаги туркман уругларининг XIX аср охири - XX аср
бошлари даврига тегишли ижтимоий-иктисодий аҳволи ҳакида
баён килинишига кўра, хонликдаги ёвмут уруғларининг
жойлашган худудлари эътиборга олинган ҳолда улар юкори ва
куйи (ёки кўлли) ёвмутлар деб аталганлар. Ғозиобод ариғининг
куйи окими - Тахта ҳудудида ўтиримли бўлиб қолган ёвмутлар
юкори ёвмут деб аталади ва улар 7
минг уйликдан иборат
1
Ўзбекистон МДА. 2-И-фонд, 1-р5'йкат, 291 -иш, 116-варак
2
Кун А.А.
Заметки шюдатях в Хивинском ханстве. /Туркестанские ведомости. 1873, № 32;
Гиршфелъд и М.Галкин.
Впенно-статистическое описание Хивинского оаэиса. Часгь 1, 11.
Ташкент, 1903, С. 36.
’
О.Шкапский.
Как хивинць! ведут полевос хозяйство на своих безводних землях. Москва. 1900. С. 56.
154
www.ziyouz.com kutubxonasi
бўлиб, экиладиган ер майдони 26 минг 400 танобни3 ташкил
килади. Кўҳна Урганч ҳудудидаги ёвмутлар эса қуйи (ёки кўлли)
ёвмутлар дейилиб, улар 5 минг 500 уйлик, экиладиган ер майдони
10 минг таноб бўлган. Бундан ташқари, Кўҳна Урганч ҳудудида
5 минг таноб деҳқончилик ерига эгалик килувчи 2 минг уйлик
кўлчар ёвмутлари бўлган. Умуман, Кўҳна Урганч ёвмутларининг
кўпчилиги ерларини Хонёп ва Лаузан, Суҳбат ариқларидан
суғорганлар.
Кўҳна Урганч ёвмутларининг яна 2
минг уйлиги Шомурод
ва Ярмиш ариги бўйида 10 минг таноб ерга эгалик килганлар1.
Шохобод ва Ярмиш ариқларининг қуйи кисми - Илонли ҳудудида
1500 таноб ерга Э
1
алик қилган 3 минг уйлик имрали ва 20 минг
таноб ери бўлган 2 минг уйлик карадошлилар ватанли бўлиб
қолганлар2. Туркманларнинг чавдур уруғи Пўрси ҳудудида
жойлашган бўлиб, улар 7 минг уйлик, деҳкончилик қиладиган
ер майдони 30 минг таноб бўлган3.
XX аср бошида хонликдаги
жами 571 минг таноб ер майдонининг 165 минг таноби ёки 29
фоизи ва жами 527 минг 200 бош чорвасининг 308 минг 200
боши ёки 58,5 фоизи туркман уруғларига тегишли бўлганлиги4
хонлик туркманларининг асосан деҳкончилик ва чорва билан
кун кечираётганлигининг далилидир.
1
Do'stlaringiz bilan baham: