Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

В Гиршфелъд
ва 
М.Галкин
асарнда кайд килннишича, 18Я6 йилгачд ер эг&лари рўйхати Хива 
хонлигида умуман ўткаэилмаган. (Қаранг: 
В.Гиршфеяъд
и 
М.Галкин.
Военно-статистическое 
описание Хивинского оаэиса Часть 1,11. Ташкент, 1903. С‘ 36).
' Хонликлаги «бепатан солгути» ва «дўгма солгут»лари хакида хонлик канцелярияси архиви 
фондида сакланабтган хужжатда 1313 хлжрий (1897 мелодий) йилида Шоҳобод хокимлиги 
Бобонибэ Қатлама масжиди фукаролари бўлган Қушок ўгли Рахимберди, Аваэмурод угли 
Тангриберди, Ражаб ўғли Рўтимухаммад, Дўсчан ўгли Худойберган, Яхшимурод ўгли 
Султонмурод каллардан 20 тангадан «беватан солгути» йигиб олинганлиги кайд килинади 
(Қаранг: Узбекистон МДА 125-И-фонд, 1-рўйхат, 409-иш, 215-варак). Хоннинг солик дафтарида 
«дўгма солгути» нннг хисоби келтнрилган бўлиб, унда 750 дўғманинг хар биттасндан 2 тиллидан 
жами 1500 тилла дўғма солғути йигилганлиги қайд килннади (Қаранг: Ўша архив, 125-И-фонд, 
1-рўйхат, 473-иш, 5-варак); Хнвада хон хукмронлиги даврида дўгмалик ситамини тортган. 1889 
йилда тугилган Жабборов Матмурод бобонимг айтишича, купнинг ўгил фарзанлига «лўғма». киэ 
фарэандига «чўри» деганлар (Матмурод бобо 1950-1990 йилларда Тошкент шахри, Мажндий тор 
кўчасн, 463-хонадонда яшаган).
’ 
Иваное П П
Архив Хивинских ханов XIX в. Ленинград, 1940, С 67; Ўэбекистон МДА. 125-И- 
фонд, 1-рўйхат, 470-варақ. 
.
1 Ўэбекистон МДА. 125-И-фонд, 1-рўйкат, 441-иш, 174, 145, 128, 106, 97, 92-варак
155
www.ziyouz.com kutubxonasi


Деҳкончиликнинг асосий қисмини кундалик х.аёт ва қисман 
бозор учун ҳам зарур бўлган буғдой, беда, пахта, жўхори 
каби экинлар ташкил қилган. Буғдой туркман уруғлари жами 
экиладиган ер майдонининг 38 минг 500 танобини ёки 23,3 
фоиэини, беда - 31 минг танобини ёки 18,8 фоизини, пахта - 23 
минг танобини ёки 13,8 фоизини, жўхори - 20 минг 750 танобини 
ёки 12,5 фоизини ташкил қилган. Туркманлар ер майдонининг 
қолган 52 минг 250 танобига тарик (10350 таноб), шоли (10 минг 
таноб), қовун (7 минг таноб), кунжут (6 минг 500 таноб), мош 
(6 минг 600 таноб), зиғир (5 минг 800 таноб), арпа (5 минг 500 
таноб) каби экинлар экканлар1.
XIX аср охири - XX аср бошлари халқаро бозорда пахтага 
ва беда уруғига тапабнинг ортиб бориши билан хонлиқцаги 
туркман дехқонларининг ҳам пахта ва беда экишга эътибори 
кучайган. Бу эса улар хам бозор учун маҳсулот ишлаб чиқара 
бошлаганига 
далилдир. 
Тахта 
ёвмутлари 
ва 
имралилар 
деҳқончилик қиладиган ер майдонининг 20 фоизини пахта, 
20 фоизини беда; қарадашлилар деҳқончилик қиладиган ер 
майдонининг 15 фоизини пахта, 20 фоизини беда; қарайилгинли 
ёвмутлар деҳқончилик қиладиган ер майдонининг 15 фоизини 
пахта, 20 фоизини беда; чавдурлар деҳқончилик қиладиган ер 
майдонининг 25 фоизини беда ва 10 фоизини пахта1
2 3
ташкил 
қилганининг ўзи бунинг гувоҳидир.
Таъкидлаш жоизки, Хоразмда етиштирилган беда уруғи 
нави жаҳонга машҳур бўлиб, савдогарлар уни Америка Қўшма 
Штатларигача олиб борганлар.
Шундай қилиб, баъзи ҳудудларда туркман деҳқонлари бозор 
учун маҳсулот етиштирадиган бўлдилар. Шу билан туркман 
уруғлари қишлокларига ҳам товар-пул муносабатлари кириб 
кела бошлади.
Кўҳна Урганч ҳудудидаги туркман уруғлари сувга бўлган
1 Хива хоилигида сакд ва хўжаларнинг ўалари 4 минг хўжаликнн ташкил килганлар (Қараиг:
Гиршфелъд ва Галкин,
ўша асар, 39-6ет).
3Ўзбекистон МДА. 125-И-фонд. 1-рўйхяг, 411-нш, 7, 8, 45-вараклар.
156
www.ziyouz.com kutubxonasi


қийинчилик туфайли ерларига асосан сувни кам талаб киладиган 
буғдой, арпа, тариқ, мош, кунжут, зиғир каби экинлар экиб, 
кўпрок чорва билан шуғулланганлар. Уларда 500, ҳатто 1000 
бошга қадар туяга эгалик қилган хужаликлар бўлган1.
Шундай қилиб, хивалик туркман уруғлари хонликнинг 
иктисодий ҳаётида сезиларли ўрин эгалладилар.
ТуркмануруғлариХивахонлигинингсиёсийҳаётидаҳамўзига 
хос ўринда бўлган. Улар ХУИ-ХVIII асрлардаёк Хива хонлари 
ва
султонларининг ҳокимият учун олиб борган курашларига, 
кейинчалик «Ўзбек зодагонларининг, биринчи навбатда йирик 
ўзбек кабилалари- манғит ва қўнғирот зодагонларининг тинимсиз 
ўзаро урушларига тортилдилар»1
2. Туркманлар мамлакатда 
қўнғиротларнинг 
марказлашган 
давлат 
барпо 
қилишига 
ёрдам бердилар. Ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаб олган Хива 
ҳукмдорлари эса йирик суғориш ишларини амалга ошириш 
имконига эга бўлди, натижада Хоразмнинг ғарби ва шимоли- 
ғарбида суғориладиган янги к а п а ер майдонлари юзага келди. 
Бу ерларга асосан туркман уруғлари кўчирилди3.
Тарихий манбаларда кўрсатилишича, XIX асрнинг биринчи 
чорагидан Хива хонлигидаги туркман уруғлари хонликнинг 
навкарлик хизматига тортиладилар. Навкарликда хизмат қилиш 
туркман уруғларининг хонлик олдидаги асосий ҳарбий бурчига 
айлана борди. 1825 йилда хонлик навкарлиги хизматидаги 
туркман уруғлари сони 2989 нафарни ташкил қилган бўлса, 
1827 йилда 4108, 1832-1833 йилларда 5898, 1848 йилда 8360 
нафарни ташкил қилган4. Улар хонлик навкарларининг жанговар 
қисми ҳисобланганлар. Хонларнинг ҳарбий юришларида ва чет 
эл босқинчиларига карши олиб борган курашларида мамлакат 
қўшини баъзан деярли туркман навкарларидан тузилган ёки улар 
жангчиларнинг кўпчилик кисмини ташкил килган.
Хиваликларнинг 
1873 
йшша 
Россия 
босқинчиларига
1 Ўша архнв, 125-И-фонд, 1-рўЙхат, 106-нт. 6-варах.
] Ўш аархив, !25-И-фонд, 1-рўЙхат, 367-иш. 17-варак: 2-И-фоцп, 1-рўйхат, 352-иш. 31-аарах.
’ Ўшвархии, 125-И-фонд, Грўйхагг, 314-иш, 32-варак.

Ўша архив, 125-И-фонд, 1-рўйхат, 475-иш, 8 варак.
157
www.ziyouz.com kutubxonasi


карши курашларида хон кўшинининг асосий қисмини туркман 
уругларининг навкарлари ташкил килган. Улар Қипчок ва 
Манғит калъалари, Хива шаҳри остоналарида ва Хива шаҳрининг 
душман қамали пайтида шаҳар ичкарисида бўлиб, истилочиларга 
карши олиб борилган жангларда жасурлик кўрсатишган1. Хива 
шаҳрини мудофаа килишда жанг қилган 6 минг хон навкарининг 
4 минги ёвмут уруғидан эди1
2
3.
Россия босқинчиларига карши Чандир яқинида олиб 
борилган ҳаёт-мамот жангида эса туркман уруғларидан 16 минг 
жангчи иштирок килди3.
Қайд қилиш керакки, хон навкарлари навкарлик хизматини 
ўз от-уловларида ва қурол-аслаҳаларида адо этганлар, шунинг 
учун хонликдан уларга навкарлик эвазига ер берилиб, бу 
ерлар «отлиқ» ери деб аталган. Отлиқ ерларига эгалик килган 
туркман навкарлари ер солиғидан ва ерларга сув чиқариш учун 
олиб борилган арик қазиш ва уни тозалаш мажбуриятидан 
озод қилинган4.
Архив 
манбаларида туркман 
навкарларига 
берилган 
отлик ер майдони кўп ҳолларда 30 таноб микдорида кайд 
килинган бўлса ҳам, туркман уруғларининг баъзи ҳудудларида 
у 50 танобни ташкил килганлигига дуч келамиз. Масалан, 
Тахта ёвмутларидан хон кўшини хизматидаги бир минг 
нафар навкар 50 минг таноб ерга эгалик қилган5. Манғит 
ҳудудининг Кубадоғ мавзеидаги ёвмутларнинг «отлик» ерлари 
майдони 50 таноб хисобланган6. Ю.Э. Брегельнинг асарида 
кўрсатилишича, XIX асрнинг 20-70-йилларида отлик ерларнинг 
кўпчилигини, яъни 2/3 қисмини 50 танобдан иборат бўлган 
«отликлар» ташкил килган. Шу билан отлик ер майдонининг


Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish