Яартозъд В.
Исгориа кулиурной жизии Туркестана Леиинград, 1927, С. 194.
‘
Непесое Г.
Ўша асар, 34-бет.
137
www.ziyouz.com kutubxonasi
келтириш мумкин1. Арзномаларнинг кўпчилиги Хива шаҳри
атрофи, Ҳазорасп, Шовот, Манак, Бешариқ, Қарамон, Қиёт,
Ҳайватбўйи каби қадимдан ҳосилдор ҳудудлар деҳконлари
томонидан битилган бўлиб, бу ерларда пахта билан деҳкончилик
қилиш катта даромад келтирган.
Натижада мамлакатда экин экиладиган ер майдонининг
асосий қисми хонлик аҳолисининг 5 фоизини ташкил қилган
катта ер эгалари, амалдорлар қўлида тўплангани ҳолда ярим
танобдан уч танобгача ери бўлган деҳқон хўжаликлари хонлик
аҳолисининг 30 фоизини ва мутлақо ерсизлари эса 11 фоизини
ташкил киладилар1
2.
Шундай қилиб, мамлакатда ўрта ҳол деҳконлар борган сари
камбағаллашиб, кам ерли ва ерсиз кашшоқ деҳқонлар сафи орта
борди. Хонликда кашшоқлашган деҳконларнинг кўпчилиги катта
ер эгалари асоратига тушишга, яъни улардан ижарага ер олишга
ёки уларга ёлланиб эшигида хизмат килишга мажбур эдилар.
Корандага ер олишлар «яримчи», «шерик», «кесим», «экин
шериги» шаклида амалга оширилади. Корандачилик деҳқон
учун ҳар қанча оғир бўлмасин, хонликда бошқа даромад манбаи
бўлмаганидан камбағалнинг бойга корандачи бўлмасдан иложи
йўк эди. Ерли бўлиш билангина бой зулмидан чиқиш мумкин
бўларди. Бунга ҳатго ўрта ҳол деҳқонларнинг ҳам имконияти
етмасди. Чунки хонликда ирригация тармоғига якин экиладиган
ернинг бир таноби 50 тилладан 100 тиллагача сотилган, шундай
пайтда бир жуфт ҳўкизнинг нархи 10-12 тилладан ошмаган3.
Камбағал деҳқон бойга ёлланишининг яна бир кўриниши
шуки, у бойнинг хўжалигида унинг хизматини қилади. Бундай
1 Ўэбекистон МДА, 125-И-фонд, 1-рўнхат, 318-иш, 228, 230, 244, 236-варақпар; ! 25-И-фонд,
1-рўйхят, 409-иш. 244-варак: 125- И-фонд, 1-рўйхет, 499-иш, 3, 5, 17, 70, 95, 121, 148, 261, 298,
329, 418-вараклар; 125-И-фонд, 1-рўйхат, 501 -иш, 201, 217, 217,222,255, 258, 258, 268-вараклар;
125-И-фонд, 1-рўйхят, 502-иш, 15-варақ; 125-И-фонд, 1-рўйхат, 504-иш, 178, 179,212, 217-варак;
125-И-фонд, 1-рўйхат, 505-иш, 16, 126, 143, 354, 372, 374, 403. 408, 428, 454-вараклар; 125-И-
фонд, 1 -рўйхат. 506-иш. 20,178, 2 0 1, 217,222,229,327, 344,383-вараклар; 125-И-фонд. 1 -рўйхдг,
593-иш! 41, 89, 109-варак
1
Непесов Г.
Ўша асар, 34-бет.
3
Н епесовГ
Ўша асар, 35-бет.
138
www.ziyouz.com kutubxonasi
ёлланма камбағалларга «дийқон» дейилади. «Дийқон»нинг
шериқдан фарқи шуки,
«экин
шерик» бойникида фақат деҳқон-
чиликка тегишли ишларни қилгани ҳолда «дийқон» бойнинг
деҳкончилик ва хўжалигидаги барча хизматини бажаради’.
Бойга «дийқон» бўлиб ёлланган камбағалнинг аҳволи
ҳақиқатан ҳам ниҳоятда оғир эди. Хива хонлигида улар энг
хўрланган ва хукуксизлардан бўлганлар. Уларга бутун йил
давомида қилган хизматлари эвазига бойлар берадиган ҳақлари
5-20 тилладан ошмасди. Бу «дийқон»нинг бой билан келишувига
боғлиқ эди. Бой «дийқон»нинг меҳнатидан тўлик фойдаланиш
мақсадида уни уйида сақларди ва кийимидан йилига бир жуфт
этик, бир чопон, чўгирма, кўйлак, иштон беради. Шу билан бой
уни кишин-ёзин қуёш чиқишидан ботишига кадар, деҳқончилик
мавсуми пайтларида кечалари ҳам ишлашга мажбур қилади.
Хива хонлиги қорақалпоқларида ҳам камбағал деҳконлар
бойлар томонидан эзилишининг энг тарқалган шакли «дийқон»
бўлиб ёлланиш бўлган1
2.
Хива хонлиги худудидан катта ер майдонларини сотиб олган
рус концессионерлари Сафарянц, Андронников ва бошкалар
ҳам хивалик камбағал деҳқонларни корандачилик йўли билан
эксплуатация килганлар. Уларнинг деҳқонларни эксплуатация
қилиш услуби бироз фарқ қилиб, ишчи моллари, меҳнат
куроллари корандачидан, сув билан таъминлаш ер эгасидан
бўлиб, корандачига ҳосилнинг 1/2 кисми тегади3. Шу билан ер-
эгаси корандачига ўз дўконидан кредитга озиқ-овкат, саноат
моллари берган. Ш унингдек,ерэгасикорандачиларгаишчи моли,
иш қуроллари сотиб олишлари учун қарзга пул ва фойдаланиш
учун бир парча ер ҳам берганлар. Рус концессионерларининг
бу мурувватлари камбағаллар учун бир қарашда қизиқарли
бўлиб, аслида уларни ўзларига жалб қилиш, улар меҳнатидан
1
Do'stlaringiz bilan baham: |