Болтаек А
Хива тарих муэейи. 39-дафтар, 45-бет.
1
Ўзбекистон МДА. 125-И-фонд, 1-рўйхат, 483-иш, 93-варак.
* Ўтбекистон МДА. 125-И-фонд, 1-рўйхат, 483-иш, 92-варак.
134
www.ziyouz.com kutubxonasi
100 таноб, Нуржон Баходур 138 таноб ер майдонларини ижарага
олиб, кайта ижарага таркатганлар1. Жумладан, Нуржон Баҳодур
мадрасадан ижарага олган 138 таноб ерини камбағал деҳқонларга
кайта ижарага бсриши бадалига ундап йилига 1395 тилла соф
даромад олади2. Бундай мисолларни жуда кўплаб келтириш
мумкин1.
Хива хонлиги ер эгалигида мулк шакли, яъни мулк ерлари
унинг асосини ташкил килади. Бу даврда Хива хонлигидаги
мулк ер эгалиги Бухоро амирлигида ерга бўлган мулк эгалигидан
фарк қилади. Хива хонлигида, Бухоро амирлигида бўлганидек,
мулки ҳурри-холис (соликдан озод) ер эгапиги шакли бўлмаган.
Бундан ташкари, мулк ер эгаларидан олинадиган солик миқцори
жиҳатидан ҳам фарк килади.
Хива хонлигида мулк ер эгалиги отаи мулк ва ёрлиқли
мулкларга бўлинган. Отаи мулк ҳуқуқий жихатдан ёрлиқли
мулкдан жуда кам фарқ қилади.
Ёрлиқли мулкдорлардан уларнинг эгаллаган ер майдони
миқдорига, яъни ҳар 10 таноб ер майдонидан 4 тилла ҳисобидан
солик йиғилгани ҳолда, отаи мулкдорлар хон ғазнасига хўжалик
ҳисобидан солик тўлаганлар. Хўжалик солиғининг миқдори
эса мазкур хўжаликнинг мулки аҳволи (эгаллаган ер майдони)
жиҳатидан отаи мулкдорларнинг қай бир гуруҳига тегишли
бўлиши билан белгиланади. Бошка фарқи шундаки, отаи мулк
ерлари авлоддан-авлодга мерос колдирилган ер бўлиб, ёрлиқли
мулк ери эса хар хил даврда бирор шахсга унинг давлат олдидаги
хизмати ёки бошқа сабабларга кўра хон ёрлиғи билан унга давлат
1 Ўэбекистон МДА. 125-И-фонд, 1-рўйхат., 483-иш, 90-варақ.
1 Ўзбекистон МДА. 125-И-фонд, 1 -рўйхат , 484-иш, 294-варак
' Матнда кайд кнлинганлардан ташкари (£ки кушнмча): Мухаммад Аминжон мадрасасинннг
Киет-Қўнгнрот худудидаги ерндан Шихназар асовулбоши 100 таноб, Окмурод полвон 300 таноб,
Ёкубхўжа 630 таноб, Иброхнм мутаналли 200 таноб, кози калон Эшон 100 таноб, Қобул махрам
ва Мухаммад Латнф максум 300 таноб, шу мадрасанннг Туямўйнндагн еридан Саъдулла хўжа
600 таноб, Ширшали хуаудндаги еридан Ибодулла тура 1000 таноб, Саидахмад мадрасасннинг
Уйгур худудидаги еридан Огажонбек ва Сафарбеклар 1000 таноб ва бошкаларнинг вакф еридан
кўплаб ер майдонларини ижарагаолганликпарини кўрсатиш мумкин (Қаранг: Ўзбекнстон МДА,
125-И-фонд, 1-рўйхат, 483-иш, 90, 92, 97, 98-101-вараклар).
135
www.ziyouz.com kutubxonasi
еридан доимий эгалик қилиш ва мерос колдириш ҳукуки билан
берилган ер майдони ҳисобланади. Шу жиҳатдан ёрликли мулк
хусусий мулкка жуда яқин туради. Лекин барибир уни тўлиғича
хусусий мулк, деб бўлмасди, чунки бундай ерлар у ёки бу шахсга
давлат эгалиги шаклидаги ер майдонидан меросий фойдаланиш
учун берилган эди.
Хива хонлиги шароитида (дехкончилик сунъий суғоришга
қарам бўлгани учун) ерга эгалик шаклининг ривожланиш
эволюциясисекинўтади.Чункихонликдаергахусусийэгаликнинг
кучайиши ва мустаҳкамланиши давлат ҳокимиятининг жиддий
таъсири остида эканлиги сабабли бу жараён маълум жиҳатдан
хон ҳукуматига боғлик бўлиб колган эди. Шундай килиб, ёрликли
мулк давлат ерининг хусусий мулкка тўлик (тамомила) ўтиши
шаклидаги бир кўринишдир.
Хонликда ёрлиқли мулк баьзан деҳконларнинг давлатнинг
партоверидан очган ерларидан ҳам юзага келади. Бундай такдирда
у ерни экиладиган ҳолатга келтирган деҳкон хон хукуматидан
ёрлик олиб, уни ўз мулкига ўтказишга ҳаракат килади ва ёрлиқ
олиши билан у ёрлиқли мулк, мулкдор эса, ёрликли мулкдор
деб аталади. Ёрлиққа эга бўлиш маълум миқдорда сарф-
харажат билан боглик бўлгани сабабли давлат еридан ер олиб
эккан кўплаб деҳқонлар хон ёрлиғини ололмасдан, у ерни
солик рўйхатига киритадилар. Бундай ҳолда улар ҳам мулкдор
деб аталарди ва у ер эса «оддий мулк» ҳисобига киритиларди.
Шундай қилиб, хонликда «оддий мулк» юзага келади. Бундай
мулкка эга бўлганлардан ҳам худди ёрликли мулкдорлар билан
баробар микдорда солиқ йиғилади.
Ёрлиқли мулк туркумига кирувчи ерлар хонликнинг асосан
шимоли-ғарбий ҳудудида: Анбар-Манак, Тошҳовуз, Илонли,
Қилич-Ниёзбой, Мангит, Қипчоқ ва Кўҳна Урганч ерларида
жойлашган1.
Отаи мулк туркумига кирувчи ерлар асосан анча ҳосилдор
ва эскидан сугориладиган Питнак, Ҳазорасп, Бешарик, Хонка,
1 Ўша архив, 2-И-фонл, 1-рўЯхат, 291-иш. П 7 нарак
136
www.ziyouz.com kutubxonasi
Янги Урганч, Хива, Шовот, Ғозовот, Қиёт, Гурлан ва Хўжаэли
удудларида жойлашган1. Отаи мулк эгалари эгаллаган ер май-
дони миқдори жиҳатидан «аъло», «авсат» ва «адно» гурухдарига
бўлипгаштар. Отаи мулкдорлардан ўн ва ундан ортиқ таноб ерга
эгалик қилганлар «аъло» гуруҳига, беш танобдан ўн танобгача ер
эгалари «авсат»га, беш танобгача бўлган ерга эгалик килганлар
эса, «адно» гуруҳига киритилганлар.
Бу даврда Россия саноат ва савдо-молия капиталининг кириб
келиши, Ўрта Осиёга Закаспий темир йўли ўтказилиши, Орол
ва Амударё флотилияларининг юзага келиши, Хива бозорининг
умумроссия бозорига тортилиши билан Хива пахтасига талаб
кучая борди. Шу асосда ҳосилдор ерларнинг товар аҳамияти
ортиб, уларнинг амалдор ва бойлар қўлида тўпланиши жараёни
авж олди. Масалан, 1901 йилда Якуб Ибрагимов 800 таноб,
Бобожон Максум Сафаев 1800 таноб1
2; 1912 йилда Юсуф
ясовулбоши, Юнус ясовулбоши, Ибрагимберди ноибларнинг
хар бири 1000 танобдан; Ибодулла Хўжа вориси 360 таноб ерга
эгалик килганлар3. ИсҳоқХўжанинг Қўнғиротда 25000 таноб ери
бўлган4, Матниезбой 3420 таноб ерга эгалик қилган5. 1900-1913
йилларда хон амалдорлари Омонгелди 2000 танобдан ортиқрок,
Ислом Хўжа 2,5 минг танобдан ортиқрок, Матмурод девонбеги
ва Шихназарбой ясовулбошиларнинг хар бири 2-2,5 минг
танобдан, Муҳаммад Ниёз девонбеги 3 минг таноб ерга эгалик
қилган6. Уларнинг кўлида тўпланган ерларнинг асосий кисми
деҳқонларни ерсизлантиришлари эвазига ҳам амалга оширилди.
Деҳқонларнинг кўлидаги ерларнинг катта ер эгалари, турли
даражадаги амалдорлар томонидан зўрлаб тортиб олинишлари
тўгрисида хон маҳкамасига нажот истаб 1911-1917 йилларда
битилган юзлаб ерсизланган деҳконларнинг арзномаларини
1 'Ўтиа архив, 116-варак.
2 Ўш аархив, 125-И-фонд. I-рўйхат. 106-иш, 6-варак
] Ўзбскистон МДА, 2-И-фонд, 1-рўйхат, 314-иш, 32-парак
* Уша архив, 2-И-фонд, 1-рўйхат, 475-нш. 8-варак.
'
Do'stlaringiz bilan baham: |