шу тартибда бўлиб, ҳар бир уруғ ўзига канал, ёп, солма ўтказган
ва улар ўша уруғ номи билан юритилган1. Хоразмлик туркманлар
илгаридан яшаётган ҳудудларнинг кўпчилигида ариқларнинг
ўша даврдаги номлари ҳозирда ҳам сақланиб колган.
Хива хонлигидаги коракалпок ва козоқларнинг ердан
фойдаланиши ва унга эгалик килиши хонликдаги бошка
халкларга нисбатан бироз фарк килади. Бу халкларга ер асосан
Амударёнинг қуйи окимидан ажратилган бўлиб, дарёнинг
ўзани ўзгариб туриши натижасида улар деҳқончилик қиладиган
ҳудудларини тез-тез ўзгартириб туришларига ва
бошка ерларга
кўчишларига тўғри келарди. Бундай вазият корақалпоқ ва
козокларда дехкончилик хўжалиги ривожланишига салбий
таъсир кўрсатди. Натижада бу халкларда деҳкончилик хўжалиги
ривожи ва кўчманчи чорвачилиқдан дехкончиликкаўтиш жарасни
секинлик билан юксалди. Бунинг устига, уларда уруғларга
бўлиниш тартибининг сакланиб қолиши хам алоҳида деҳкон
хўжалигинингергахусусиймулкчилиги ўрнатилишигатўскинлик
килади. Архив манбаларида хонликда яшайдиган корақалпок
ва козокларга ҳам давлат томонидан берилган майдонларнинг
уруғлар ихтиёрида бўлиши кайд килинади. Масалан, 1895
йилда
Хива ҳукуматининг кўнғиротлик қоракалпокларга таркатган
146 минг 220 таноб ер майдони деҳкон хўжаликларига эмас,
оталиклар (уруғ бошликлари) номига берилган1
2.
Яна архив манбаларида Кўхна Урганч худудида яшовчи 13
та козок уруғи бошликлари ва улар ихтиёридаги ер майдонлари
рўйхати келтирилган бўлиб, булар ҳам ўша уруғлар номига
берилган ер майдонлари эди3.
Шундай килиб, Хива хонлигидаги
коракалпок ва козоқларнинг ерга эгалик килиши эволюцияси
уларга ижтимоий-иктисодий ва иклим омилларининг салбий
таъсир кўрсатиши оқибатида секин ривожланди.
1
Брегель Ю 3
Ўша асар, 98-99-бетлар.
3 Ўзбекистон МДА. 125-И-фоцд, 1-рўйхат, 565-иш, 13, 64, 70, 71-вараклар.
3 Ўзбекистон МДА. 125-И-фонд. 1-рўйхат, 380-иш, 190-варак
133
www.ziyouz.com kutubxonasi
Хива хонлигида давлат ва мулк эгалигидан ташқари вакф
ер эгалиги хам мавжуд эди. Бундай ер майдонлари мадраса,
масжид ва муқаддас авлиёларга тегишли бўлиб,
давлат еридан
тортик килинган, кишилар томонидан хайр-эхсон килинган ва
диний муассасалар томонидан сотиб олинган ерлардан таркиб
топганди. Вакфга тегишли ер майдони ҳажми тўғрисида
манбаларда турлича ракамлар келтирилади.
Хива хони архивида
сақланаётган вакф дафтарига асосан хонликда 59 та мадраса
бўлиб, уларнинг эгалигида 282 минг 152 таноб ер майдони
бўлган*
1. Хива музейида сақланаётган А.Болтаевга мансуб
қўлёзмада хонликда 64 та мадраса бўлиб, улар ихтиёрида
284 минг 326 таноб ер бўлганлиги кайд қилинади2. Вакф
ерлари деҳқонларга
ижарага берилиб, ижара ҳақи миқдори
белгиланишида ернинг ҳосилдорлиги ва унинг сув билан қай
даражада таъминланиши эътиборга олинган. Шунингдек, ижара
хаки микдори белгиланиши ижарачининг мутавалли билан
шахсий келишишига ҳам боғлик бўлади. Мутавалли ижарачини
ижара ҳакидан озод қилиши ҳам мумкин бўлган.
Шундай килиб, вакф ерларининг ижара ҳаки белгиланишида
ягона
тариф
бўлмагани
мутавалли
томонидан
ижарачи
деҳқонларга нисбатан суиистеъмол килиш имконини беради.
Вакф ерини ижарага берншда ягона тариф бўлмаганидан
баъзи амалдорлар ва
бойлар фойдаланиб, вакф еридан юзлаб,
минглаб таноб ер майдонларини ижарага олиб, уни кам ерли ва
ерсиз деҳконларга
суб-ижара тартибида таркатиб, вакф ерини
ўзларининг катта даромад манбаига айлантирдилар. Шу билан
улар вакф еридан камбағал деҳқонларни эзишда фойдаландилар.
Масалан, Муҳаммад Раҳимхон мадрасасига тегишли Манғит
ҳудудидаги ердан Карим Сариғ 2500 таноб ерини3, Эшниёзбой 4
мингтаноб ерини4, шу мадрасанинг Манакхудудидаги ерларидан
Муҳаммад Али девон 100 таноб, Муҳаммад Юсуф ясовулбоши
1 125-И-фонд, I-рўйхат, 483-нш, 189-1-варак; 125-И -фонд, 1-рўйхат, 484-иш, 366-1-варак
Do'stlaringiz bilan baham: