Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Гуламов Я
Ўша асар, 248-бет.
3 Ўша архип, 125-И-фонд, 1-рақам, 19-иш, 27-варак.
‘ Ўша архив, 2 -И-фонд. I -рўйхат. 343-иш, 9, 10-вараклар.
3 Ўша архив. 2-Й-фонд, 1-рўйхат, 133-иш, 28-варак
167
www.ziyouz.com kutubxonasi


1912 йилнинг мартида эса Тахтадан Пўрсига борадиган йўлга 
юзтача туркман тўпланиб, йўловчи карвон ва тинч чавдур, 
карадашли, имрал и каби туркман уруғлари ва ўзбек фуқароларини 
талаш билан шуғулланганлар'.
Шундай қилиб, хонликдаги туркман уруғлари ўртасида 
вазият оғирлашиб, тинчликка путур етди. Баъзи туркман 
уруғлари орасида ўз ерларига сув чикаришни ўз қўлларига олиш, 
арикларни ўзлари тозалаш ҳаракати юзага чика бошлади.
Хон 
хукмдорларининг 
туркман 
уруғларига 
нисбатан 
муносабатида яна шу нарсани ҳам таъкидлаш жоизки, гарчи 
хонликдаги туркманлар мамлакат аҳолисининг сони жиҳатидан 
ҳам, иктисодиётидаги салмоғи жиҳатидан ҳам маълум даражада 
ўрин эгаллаған бўлсалар-да, хон саройига - амалдорлар сафига 
улардан бирорта вакил тортилмасди. Бунинг устига, туркман 
уруғларини бошкарувчи ҳокимлар Хивадан юбориларди.
Туркманлар ўз уруғларини бошкаришда ўзларидан вакил 
иштирок килишини орзу килардилар. Уларнинг бу орзулари 1902 
йилда Омонберди Кўмаковнинг хон валиаҳди Асфандиёр тўрага 
ва Нуржонбекнинг Муҳаммад Раҳимхонга ёзган хатларида баён 
қилинади. Кўмаков хатида Асфандиёр тўрага туркманларни 
бошкаришда унга ўзини маслаҳатчи ва ёрдамчи қилиб олишни 
таклиф килади ва туркман уругларида баркарорликни батамом 
ўрнатишни ваъда қилади2.
Дарёликдаги 
туркман 
уруғлари 
деҳкончилигига 
сув 
етишмаётган бир пайтда, туркманларнинг Янгиёп (Уруссп) 
канали бўйларидаги амалдорларнинг ва хон кариндошларининг3 
ерларини ижарага олиб деҳкончилик килаётган Адай козоклари 
(Россия фукаролари) каналнинг юкори кисмига ўзларининг 
кўплаб чиғирларини ўрнатиб, туркман экинзорларига сув 
ўтказмай кўйдилар, сувнинг деярли ҳаммасини козокларнинг *
1
Уша архив, 2-И-фонд, 1-рўйхат, 3 14-иш, 26, 28-вараклар.
! Ўша архив, 2-И-фонд, 1-рўйхат, 151-иш, 1-варақ.
1 Ьу жойда Тўрамурод ва Отажон тўраларнинг. Юнус махрам, Жуманиёт Девон, Шихнатарбой- 
ларнннг ерлари бўлиб, бу ерлар Янгиёп бўйпаб пастга ёки Дарёликка кадар чўлилиб кетган тди 
(Қаранг: Ўзбекистон МДА. 2-И-фонд, 1-рўйхат, 3 14-иш, 43-варак)
168
www.ziyouz.com kutubxonasi


чиғирлари тортиб олмоқда эди. Бундай зўравонликка чидай 
олмаган туркманлар козоқларнинг чиғирларини синдириб 
ташладилар. Бу эса 1911-1912 йилларда Лаузон бўйидаги 
туркманлар билан козоқларнинг ўзаро уруш-жанжаллари 
кучайишига олиб келади1. Бу хон хукмдорлари ва мустамлакачи 
амалдорлар, туркманларни бошкариш осон бўлиши учун 
уларнинг хонликдаги бошка халклар ораларидаги низо ва уруш- 
жанжаллар билан доимо банд бўлишларига ҳаракат килишлари 
натижасидир. Бундай сиёсат эса туркман уруғларида хон 
хукмдорларига ва мустамлакачиларга нисбатан каҳр-ғазабнинг 
янада ортиб боришига сабабчи бўлмоқда эди.
Шундайпайтдаер-суввасоликтизиминиислоҳқилишюзасидан 
хонликда кўрилаётган тайёргарликлар барча туркманлар ва 
уларнинг катхудолари томонидан бир хилда кабул қилинмаганлиги 
ҳам хон билан туркман уруғлари ораларидаги муносабатларнинг 
янада кескинлашувига таъсир килди. Маҳмудхон Абдалхонов 
бошчилигидаги кўлли ёвмут катхудоларига ислоҳотнинг ер-сув 
ва солик тўғрисидаги банди жуда маъкул тушиб, хон саройидаги 
кенгашда уни кувватладилар ва хонлик томонидан деҳқончилик 
килаётган ерлари майдонининг ўлчови ўтказилишига розилик 
бердилар. Чунки жорий қилиниши кўзда тутилаётган янги тартиб- 
коидалар кўлли ёвмутларнинг истакларига мос эди. Улар хон 
амалдорларидан ўз ариқларини тозалаш ўзларининг ихтиёрларига 
берилишини илгаридан талаб килиб келмокда эдилар. Улар 
кенгашда ўзлари сув оладиган ариқларини тозалашни хон 
амалдорлари бошчилигисиз ўзлари хоҳлаган мавсумда (куз ёки 
баҳорда) мустакил равишда ўтказишга рухсат берилишини ва 
Лаузоннинг бошидан токи Оккапъа сарҳадига кадар унинг бўйида 
хон амалдорлари ерлари ижарачиларн чиғирлари ўрнатилишининг 
бутунлай бекор килинишини катьий талаб килдилар1. Лекин 
туркманларнинг юкори свмут (Тахта) уруғлари катхудолари эса 
кенгашда бу тадбирни пайсалга солдилар.
’ Ўзбекистон МДА. 2-И-фонд, I -ракам, 3 И -иш , 2 9 ,40-вараклар.
: Ўша архив, 2-И-фонл, 1-рўйхат, 314-иш, 51 -иарак
169
www.ziyouz.com kutubxonasi


Юкорида кайд килинган барча ҳолатлар, яъни хон ва 
амалдорларнинг «ярим оч туркман хавфсиз бўлади» сиёсати; 
туркманларнинг ўз ораларида ва улар билан козок, хонликдаги 
бошқа халклар ораларида низолар келтириб чикарилиши 
сиёсати; Дарёликда туркманларга тегишли бўлган ва уларнинг 
сувдан камситилиши натижасида экилмасдан колган кўплаб 
ер майдонларининг Россия концессионерларига сотилиши ёки 
уларга узок муддатга ижарага берилиши; хон саройи хизматига 
туркман 
уруғларидан тортилмаслик, хатто туркманларни 
бошқарувчи амалдорларнинг Хивадан юборилиши сиёсати ва 
шу кабилар хонликдаги асосан юқори ёвмут туркман уруғларида 
1910 йилларнинг ўрталарида ҳар хил англашилмовчиликлар, 
норозиликлар, ғалаёнлар ортишига олиб келди.
Катта йўл бўйларида ва хонликнинг баъзи шаҳарларида 
талончиликлар бўлиб, туркманларнинг хон навкарлари билан 
куролли тўкнашувлари содир бўлиб турди. Бундай ғаразли 
муносабатлар, куролли тукнашувлар, зиддиятлар асосан 1913 ва
1915 йилларда юз берди.
Шундай килиб, туркман уруғлари ва хон ҳукмдорлари ўзаро 
муносабатларида оқилона сиёсат юргизмаганларидан туркман 
уруғлари фукаролари ҳам, ўзбек фукаролари ҳам ва бутун 
мамлакат халки ҳам бирдек азият тортганлар. Бундай вазият
1916 йилги Хива кўзғолонини яқинлаштирган бўлиши эҳтимол.

Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish