Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси


Хонликда ижтимоий-иктисодий хаётни ислоҳ



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

3. Хонликда ижтимоий-иктисодий хаётни ислоҳ
килиш учун ҳаракатлар (1910-1913 йиллар)
а) Хонликда ислохотга зарурат
Асфандиёрхоннинг 1910 йил сентябрида эълон қилинган 
фармонида ўз халкини уларга оғир тушаётган баъзи солик ва 
мажбуриятлардан озод қилиш, шариатни карор топтириш ва 
адолатли ҳукмдор бўлиш: халкларга кадимдан оғир юк бўлиб 
келаётган тартиб-тузгинларни тугатиш ва халқлар орасида 
роҳат-фароғат, фаровонлик, адолат ўрнатиш, қишлоқ хўжалиги
170
www.ziyouz.com kutubxonasi


ва савдо-сотиқнинг ривож топиши учун бутун ҳаракатларни 
ишга солиш ваъда қилинади'. Бу унинг хонликда ислоҳотлар 
ўтказиш тўғрисидаги фармони эди.
Мамлакатдаги 
ижтимоий-иктисодий 
ахволнинг 
баъзи 
кирраларини ўрганиш хонликда бундай ислоҳотга зарурат 
аллакачон етилганини тасдиклайди.
Хива хонлиги XIX аср охири - XX аср бошларида феодал- 
монархия тузумига асосланган мамлакат бўлиб, унда ерга 
ва сувга эгалик килишда, аҳолидан сон-саноксиз солик ва 
йиғимлар йиғиб олишда, фукаролар давлат олдида турли-туман 
мажбуриятларни бажаришларида, хон ва амалдорларнинг 
мамлакатни бошкариш каби мухим соҳаларда хонликда асрлар 
давомида киритилган тартиб-коидаларга амал килиб келинмокда 
эди. Бу тартиб-коидалар аллакачон ўз даврини ўтаб, жамият 
тарақкиётига тўскинлик қилиб, фукароларга ниҳоятда оғир 
тушиб, ҳатто хонлик жамоалари ичидан бузилишига, халклар 
орасида низолар гуғилишига сабабчи бўлмоқда эди. Буни ер 
эгалиги ва ундан йиғиб олинадиган солик соҳасида хам кўриш 
мумкин эди. Масалан, ёрликли ер мулки эгаларидан ерининг 
миқдори эътиборга олинган ҳолда, ҳар 10 таноби ҳисобидан 
хон хазинасига йилига 4 тилладан ер солиғи йиғилгани ҳолда, 
отаи мулкка эгалик килган ер эгаларидан ер солиғи хўжалик 
(хонадон) ҳисобидан йиғилган. Яъни, отаи ери эгасидан уларнинг 
эгалик килган ер мулки кайси бир гурухга тегишли бўлиши 
назарда тутилиб, отаи мулки эгаларига солнк белгиланган. 
Шу жихатдан отаи ер мулкига эгалик килганлар хонликда 3 
гуруҳга ажратилган бўлиб, 10 ва ундан ортик таноб ерга эгалик 
килган отаи мулк эгалари «аъло» (олий) деб аталиб, уларнинг 
ер миқдори ҳар канча кўп бўлишидан катъи назар улардан 6 
тилладангина (10 рубл 80 тийин), 5 танобдан 10 танобгача ерга 
эгалик килган отаи мулк эгалари «авсат» (ўрта) деб аталиб, 
улардан 4 тилладан (7 рубл 20 тийин), 5 танобгача ери бўлган 
отаи мулк эгалари «адно» (энг паст ёки қуйи) деб аталиб, 1
1 Ўэбекистон МДА. 125-И-фонд, 1-рўйхат, 291-иш. 148-149-аараклар, 152-153-иараклар.
171
www.ziyouz.com kutubxonasi


улардан 2 тилладан (3 рубл 60 тийин) ер солиги йиғиларди1.
Хонликда отаи мулк ери эгаларидан шу тарзда солик йиғиш 
тизгини деярли бир аср давомида - Муҳаммад Рахимхон 1 (1806- 
1825) ҳукмронлиги давридан давом этиб келади2.
Отаи мулкдорерэгаларинингбундай гурухларгаажратилиши 
кам ерли деҳқонларнинг янада камбағаллашувига олиб келар эди. 
Чунки отаи мулкдор ер эгаларининг аъло гуруҳидаги баъзилар 
юзлаб ва минглаб таноб ерга эга бўлган бўлсалар-да, улар 6 
тилла микдорида солиқ тулаганлар, 5 танобгача (чорак таноб) 
ери бўлган аднолардан эса 2 тилладан солик йигилган.
Шундай килиб, ер солиғи ер эгалари ўртасида баравар 
тақсимланмаган 
бўлиб, 
унинг асосий 
оғирлиги 
қишлоқ 
аҳолисининг камбағал қисми елкасига юклатилган.
Хонликда илгаридан давом этиб келаётган қоида, яъни ҳар 
20 йилда хўжаликларни рўйхатга олиш коидасининг бузилиши 
ҳам камбағал деҳқонлар аҳволини янада оғирлаштирди. 
Хўжаликларнинг янгидан рўйхатга олиниши натижасида улар 
эгалигидаги ер миқдорида юз берган ўзгаришлар эътиборга 
олиниб, отаи мулк эгалари бир гуруҳдан бошқа бир гуруҳга 
ўтказилар ва шу асосда улардан йигиладиган солиқ миқдорига 
ҳам ўзгариш киритиларди. Масалан, агарда 6 тилла тўлайдиган 
ер эгаси охирги рўйхатдан кейин ўтган даврда камбағаллашган 
бўлса, кам солиқ тўлайдиган гуруҳ сафига ўтказиларди ва 
аксинча, агар 4 тилла солиқ тўлайдиган деҳқон бойиган бўлса, у 
юқори гуруҳга ўтказилиб, солик миқдори ошириларди3.
XIX аср охиридан хонлик хўжаликларида бундай рўйхат 
мунтазам ўтказилмаганлиги4 натижасида бир неча ўн йил 




' Ўэбекнстон МДА 2-И-фонд, 1-рўнхат, 291-иш, 116-варах


Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish