Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси


Хива хонлигида қулликни тугатган фармон



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

5. Хива хонлигида қулликни тугатган фармон
Хива хони Сайид Муҳаммад Раҳимхоннинг мамлакатдаги 
барча кулларни озод қилиш тўғрисида 1873 йилнинг 12 
июнида эьлон килган фармони билан хонликда куллик батамом 
тугатилди'. Хоннинг бу фармонини жарчилар Хива кўчаларида 
ва хонликнинг бошка калъаларида, бозорларида ўкиб, дарҳол 
хапкка етказдилар1
2.
Шундан кейин хонликдаги қулларнинг асосий кисми 
ватанларига кетиб, хонликда колганлари эса уйли, ерли, мулкли 
бўлиб, мамлакатнинг ерли фукаролари бўлиб колдилар.
Жаҳон жамияти тараккиётида катта ўзгаришлар юз бериб, 
барча соҳаларда юксалиш бораётган бир вактда Хива хонлигида 
инсонни сотиш, сотиб олиш ва ундан қул сифатида фойдаланиш 
ҳоллари давом этмоқда эди.
Уша даврда Хива хонлигида куллик азобини тортганларнинг 
сони тўғрисида ягона бир аник маълумотга эга эмасмиз. Бу 
тўғрида манбалардатурлича маълумотлар келтирилган. Масалан, 
Мак-Гахан асарида Хива хонлигида 30 мингтача эронлик бўлиб, 
уларнинг 27 минги куллардир3, деб кўрсатилади.

Бартапьд В.В.
Сочинение. Т. 2. Москва, 1963. С. 413.

Мак-Гахан
Военние действия на Оксусс и паление Хиви. М., 1875, С. 228.

Мак-Гахан
. Ўша жойда, 228-бет
102
www.ziyouz.com kutubxonasi


Полковник 
Алиханов-Аварскийнинг 
йўл 
дафтарида 
эронликларга мансуб куллар 20 ёки 25 мингдан кам бўлмаган- 
лиги таъкидланади. Яна ўша ерда эронлик тутқин Аббос билан 
килган суҳбатида у охирги 30 йил мобайнида хонликка сотилган 
эронликлар 40 мингдан ошиб кетганлиги тўғрисида айтган- 
лигини ёзади1.
Баёний асарида хоннинг 1873 йил 12 июндаги фармони 
билан озод бўлган эронлик асирларнинг «Ҳаммапари... йигирма 
етти мингга етган эрканлар»1
2, - деб кўрсатилади.
Шундай экан, Хоразмда XIX аср ўрталарида ҳам кул 
меҳнатидан фойдаланилган. Балки бунга сабаб кисман мамлакат 
дехкончилиги билан боғлик бўлган меҳнатнинг ниҳоятда кўп 
талаб қилиниши ва унинг огирлиги бўлгандир. Чунки Хоразм 
азалдан деҳкончилик билан шуғулланган мамлакат бўлиб, 
хоразмлик деҳконлар жуда ҳам машаккатли меҳнат эвазига 
ҳосил кўтарганлар. Буни шундай изоҳлаш мумкинки, Хоразмда 
деҳқончилик сунъий суғоришга асосланган бўлганлиги сабабли 
дехкончиликнинг, дехконларнинг ва деярли барча хоразм- 
ликларнинг тақдири сунъий сугоришнинг аҳволига юз фоиз 
боғлик эди. Мамлакатда сунъий суғориш тизимини ярокли 
даражада тутиб туриш эса кўп ва машаккатли меҳнат талаб 
қиларди.
1830 йилларда Хива хонлиги асирлигида бўлган Россия 
фукаросининг Шоҳобод, Полвон ариқларини тозалашнинг хар 
бирида 40 мингтадан казувчи иштирок килганлигининг гувоҳи 
бўлиши3 ва фақат Полвон, Ғозиобод, Шоҳобод ариқларини 
ярокли ҳолатда сақпаб туриш учунгина йилига 2 миллион иш 
куни сарф4 қилинганлигининг ўзи бунга дапилдир. Катта ер 
эгалари, амалдорлар бу ишларнинг ҳаммасида ўз қарамоғидаги 
қулларни ишлатганликлари шубҳасиздир.
1717 йили Бекович-Черкасскийнинг Хивага қилган ҳарбий

Алиханов-Аеарский М.
Поход я Хиву. 1873. С.Пб.. 1899. С. 217-218, 280.

Ваёний.
Шажэраби хоряпмшохий. Т., 1991. 224-бе-т.

Иванин М.И.
Хива и река Амуларья. /Туркестанский сборник, Т. 50, С. 3 11.
' Хоразм вилояти даклвт архиви, 1-фонд, 52-нш, 99-варак.
103
www.ziyouz.com kutubxonasi


экспедицияси иштирокчиларидан асирликда бўлган ёйиқлик 
казак Андрей Бородиннинг Хива хонлигида хар йили баҳорда 
қулларнинг ариқларни 
тозалаш 
ишларига ҳайдалганлиги 
тўғрисидаги баёни1, М.И.Иваниннинг «Хива и река Амударья» 
асарида қайд қилинганидек, 1830 йилларда хиваликлар кўлида 
қуллик азобини тортган казак Пётр Масловнинг Шоҳобод 
қазувида бўлиб, қазув қазганлиги1
2 ва ҳар йили кўкламда икки 
ҳафта давомида Хива хонлигидаги ариқларни тоза.чаш ишларига 
жалб қилинган 100 минг қазувчининг сафида эронлик ва 
россиялик асирларнинг ҳам бўлганликлари тўғрисида «Русский 
инвалид» газетасида3 ёзилиши фикримиз далилидир.
Хон амалдорларининг ва к а л а ер эгаларининг деҳқончилик 
ишларида куллардан фойдаланмасдан иложлари йўк эди. Чунки 
Хоразм воҳаси шароитида деҳқончиликнинг ниҳоятда оғир ва 
магпаққатли бўлиши сабабли деҳқоннинг битта ўзи бир қўш 
ҳўкизи ва оти билан икки ярим, кўпи билан 5 таноб ердан 
ортиғига дехкончилик қилишга кучи етмасди4. Шунинг учун ҳам 
О.Шкапскийнинг «Аму-Дарьинские очерки» асарида хонл икда ер 
эгалари 1873 йилгакадар катта-катг а ермайдонларида қулларнинг 
кучи билан деҳкончилик қилганлар5, - деб ёзишида асос бор эди. 
Хоннинг ўнг кўли ва катга ер майдонлари эгаси хисобланган 
Муҳаммадмурод девонбеги қарамлигида 400 қул6 тутқинликда 
бўлиб, деҳкончилик ишларида меҳнат қилганликлари маълум. 
1870-1873 йилларда Хива хонлигида қулликда бўлган ураллик 
аскар 
Илья Иличковнинг ўз бошидан кечирганлари
тўғрисида килган ҳикоясида кирғизлар (козоклар - Муҳ.) 
томонидан уларнинг бир нечтаси Каспий денгизининг Шарташ 
кўрфазидан асир олиниб, хон амалдорларига сотилганлиги, казак 
унтер-офицери Сухорцев ва казак Черновлар билан хоннинг


Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish