Баёний.
Ўша асар, 229-6ет.
г А И.Макшеев.
Ўша асар, 325-бет.
]
Ботт А.
Ўша асар, 116-бет.
‘
Мак-Гахан
Ўша асар. 283-284-бетлар
’
Ботт А.
Ўша асар, 116-бет.
‘
Мак-Гахан
Ўша асяр, 284-285-бетлар.
90
www.ziyouz.com kutubxonasi
даражада ўзларининг довюрак эканликларини, жасоратини
кўрсатдилар. Жумладан, ажойиб кора отга минган бир туркман
жангчиси Россия аскарлари томон арғумоғини чоптириб 20
саженча якин келиб тухтаб, киличини бош узра ўйнатиб,
солдатларга карата ҳар хил намойишкоропа ҳаракатлар килиб,
ҳеч кандай ҳайикишни билмасдан, отини улар сафи бўйлаб
елдириб ўтди. Унга карата ўк отган казаклар унинг соғ-саломат
ўзлари томон отини ўйнатиб келаётганлигини кўриб, мардликда
тенги йўк бу халкда интизом хам бўлганида эди, улардан бундан
ҳам даҳшатлироқ жангчи чикишига имонлари комил бўлиб,
унинг ботирлигига койил колдилар1.
Головачёвга ёрдамга шошилган бош қўмондон Ғозиобод,
Замахшар усти билан 19 июлда Илонлига етиб келди ва улар
кўшилдилар. Кауфман дарҳол барча гуркман уруғларига варака
юбориб, унда урушнинг тўхтатилганлиги, улар икки ҳафта
муддатда Россияга 418 минг 500 рубл микдорида товон тўлаши
зарурлиги баён килинади. Варакада буни истамаганларнинг
бошига худди ёвмутларнинг куни тушажаги. ҳам
огоҳ-
лантирилади2. Мазкур товон гуркман уруғлари: имраликлар
учун 67 минг 500 рубл, чавдурлар учун 94 минг 500 рубл,
карайилғинлилар учун 54 минг рубл, алиглилар ва гўкланлар
учун 4 минг 500 рубл, карадашлилар учун 54 минг рубл ва
ёвмутлар учун 108 минг рубл миқдорида белгиланади3.
Аслида туркман уруғларининг боскинчилар томонидан
бешафкат таланишлари натижасида кўрсатилган товоннн ўз
вактида тўлаш учун уларда маблаг ҳам колмаган эди. Айникса
ёвмутларнинг куч-қудрати яксон килинди, мол-мулкларининг
душман назари тушган қисми тортиб олинди, жамғарилгак док-
дунлари ва уйлари ёндириб юборилди. Шунинг учун туркман
уруғларининг Кауфманга товон йиғиб беришлари жуда огир
кечди. Россия аскарлари бу ишга катъий киришди. Илгари Кўҳна
Мак-Гахан.
Ўша асар. 27й-бет.
1
Ўзбекистои МДА. 2-И-фонд, 1-руйхат, 67-иш,
3-4-
варак.
' Ўша архив. Ўша варак.
91
www.ziyouz.com kutubxonasi
Урганч томонга юборилган Оренбург отряди Илонлидан 23
вёрст бўлган Қизилтакирда, Туркистон отряди Илонлида туриб
зўравонлик билан товон йиғишга киришдилар'.
Белгиланган миқдордаги товонни кўрсатилган муддатда
йиғиб беришлари учун туркман уруғларида тайёр пул
бўлмаганидан улар туяларини, отларини, гиламларини Россия
зобитларига арзон-гаровга беришга мажбур бўлдилар (Уларнинг
отларига 120 рублдан 300 рублгача берсалар, узунлиги 20,
эни 6 фунтлик гиламларига 25-30 рублдан ортик бермадилар).
Товоннинг аскарияти хотин-кизларнинг тилладан, кумушдан
қилинган хилма-хил безаклари бадалига тўланади2.
Босқинчиларнинг товон йиғиши белгиланган муддатда
тугалланмаганлиги сабабли Кауфман унинг муддатини яна бир
йилга чўзишга карор килди ва колганини йиғиб беришни Хива
хони зиммасига юклади. Шу билан боскинчилар армияси 6
августда Хивага кайтиб келди.
1873 йил охирига кадар туркман уруғларидан йиғиб олинган
товон микдори 368. 573 рубл 42 тийинни ташкил килди1. Шуни
кайд килиш жоизки, туркман уруғлари учун юқорида кўрсатилган
товонга кўшимча яна 15 минг рубл микдорида товон белгиланади.
Ундан 7 минг рубли Туркистон генерал-губернаторлиги Амударё
харбий округининг 1873-1874 йиллар кишида, 8 минг рубли эса
1874-1875 йиллар қишида туркман уруғлари устига қилган янги
ҳарбий экспедициялари харажатларини қоплаш учун эди4.
Бу тадбирларнинг барчаси Россия ҳукуматининг Хива
хонлигидаги туркман уруғлари тизгинини доимо ўз кўлида
тутиб туриш максадида қилинди. Россия карамлигида бўлишни
истамаган туркман уруғларининг бир қисми така уруғи
туркманлари юртига, Атрек дарёси бўйларига, Эронга ва
Афғонистонга кўчиб кетдилар5. *
3
' Алшитол-Аварский М.
Уша асар, 295-бет.
г Мак-Гяхан.
Ўша асар, 287-бет; шунннгдех,
Алиханов-Аварский М.
Ўша асар, 296-бет.
3 Ўэбекистон МДА. 2-И-фонд, 1 -рўйхат, 67-иш, 3-4-варак
* Ўша архив, 1-варак
3 Ўша архив, Я-9-варақлар; шунин|дек,
Мак-Гахан.
Ўша асар, 286-бет.
92
www.ziyouz.com kutubxonasi
Шундай қилиб, Россияҳукмронлигинитан олишни истамаган
туркман уруғлари мустамлакачиларнинг кудратли куролли кучи
билан бостирилдилар ва шафкатсиз жазоландилар. Ўз эркинлиги
учун курашган инсонлар эса молу мулкидан ажрадилар, кирғин
килиндилар.
Шундай қилиб, Хива хонлигининг барча ҳудудлари Россия
боскинчилари ихтиёрига ўтди. Улар аҳолини шафқатсизларча
кирғин ва талон-торож қилдилар. Хон саройида сақпанаётган
осори-атика ёдгорликлари, қўлёзмалардан тортиб ғазнадаги
бутун тилла бойликларигача бари талаб олиб кетилди.
Хивалик ватанпарварлар ҳамма жойда боскинчиларга карши
шиддатли жанглар олиб бордилар, жасорат кўрсатдилар, уларга
кўплаб талафотлар бердилар. Бироқ, улар душманга карши
курашда ҳар қанча жасорат кўрсатмасинлар, асосан пилта
милтиклар, эски нусхадаги куроллар ва таёққа боғланган ўроқлар
билан куролланган бўлиб, душманнинг янги нусхадаги милтиқ
ва замбаракларига бардош бера олмадилар.
Боскинчилар Ўрта Осиё хонликларининг умумий душманга
карши бирлаша олмаганларидан фойдаланиб, уларни бирин-
кетин босиб олдилар. Қўшни хонлик бошига кулфат тушганида
одатда улар душманга хайрихоҳ бўлдилар. Россия кўшини Хива
хонлиги пойтахтини эгаллаганидан кўп ўтмасданок Бухоро ва
Қўкон хонликлари элчилари Кауфман кароргоҳига келиб уни
ғалаба билан табриклашга' шошилдилар. Улар бирлашганларида
бирортасининг бошига бундай кора кунлар тушмаган бўларди.
Баёнийнинг «Агар тамоми Хоразм аҳолилари якдилу якжиҳат
бўлиб, иттифоқ билан Россия аскарига мукобил бўлуб, уруш
этсалар эрди, эҳтимоли йўк эрдиким, Россия аскари оларга зафар
топа олгайдилар, мунднн бурун беш навбат келиб асло зафар
топа олган эрмасдурлар...»2, - дейиши ҳам эьтиборга лойикдир.
Мамлакат мудофааси ишлари хон ҳукумати томонидан
эътиборсиз колдирилган эди. Хонликда мунтазам кўшинга эга *
3
1
Алиханов-Лварасий М.
Уша асар, 289-290-бетлар
3
Баёний
Ўша асар, 219-бет
93
www.ziyouz.com kutubxonasi
бўлиш тартиби бўлмаган, навкар ҳисобидагилар ўз хўжалик
ишлари билан машғул бўлиб, улар фақат уруш пайтида
чакирилганлар. Навкарларнинг жанг куроллари ярамаслигидан
ташкари, улар билан душманга карши жанг килиш коида ва
тактикалари тўғрисида машқлар ўтказиш тартиби ҳам бўлмаган.
Шунинг учун ҳам улар душман билан жанг олиб боришнинг
хар қандай тактик усулларидан бехабар эдилар. Қаршисида эса
босқинчилик жангларида тажриба орттирган, командирлари
ҳарбий академиялар таълимини олган қудратли бир давлатнинг
кўшини бостириб келмоқда эди.
Бундан ташкари, Туркистон отрядининг Амударёдан ҳеч
кандай каршиликсиз ўтиб келишига йўл берилиши; Ҳазорасп
калъаси ичидаги уруш анжомлари, озик-овкат захирапари билан
душман ихтиёрига колдирилиши; мамлакат ғарбида Оренбург
ва Кавказ отрядларига Қўнғирот калъасининг мудофаасиз
колдирилиши; Хўжаэли калъасининг катхудолари томонидан
душманга топширилиши; Россия армиясининг Қилич-Ниёзбой,
Ярмиш, Шохобод, Ғозиобод каби катта каналлардан хеч кандай
тўсиқсиз ўтиб пойтахтгача етиб келишлари хам, хон ҳукумати
ва унинг кўшини укувсизлиги, душманга карши жанг қилиш
тактикаларидан бехабарлиги енгилиш сабабларидандир.
Хон ва унинг амалдорлари ўз вактида мамлакатни ташки
душмандан
химоя
килишнинг барча тадбир-чораларини
кўрганларида эди, бундай ахволга тушмаган бўлардилар.
Ҳакикатдан хам, хоразмликлар ташки душманга қарши
билимдон ва тадбиркор давлат арбоби ва лашкарбошилар
томонидан бош қарилмаган1.
Босқинчиларга
карши
курашда
хон
амалдорларида
бирдамликнинг етишмаганлиги ҳам боскинчилар учун кўл
келди. Уйлаймизки, юкорида қайд қилинган нуксонларга йўл
кўйилмаганида эди, мустамлакачилар Хивада шундай зарбага
учраган бўлардиларки, уни бир умр эслаб юрган бўлардилар.
1
ЗиёевҲ.
Ўша асар, 328-329-беглар.
94
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |