Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Баёиий
Уша асар, 226-бст.
2 Мах Гахан
Ўша асар, 265-271-бетлар; шунингдек, 
Иаёний
Ўша асар, 227-бет.
84
www.ziyouz.com kutubxonasi


Босқинчиларнинг туркман ёвмутлари бошига бундан ҳам 
даҳшатлироқ қора кунларни солганлиги тўғрисида хон тарихчиси 
Муҳаммад Юсуф Баёний асарида келтирилганларга эътиборни 
қаратмокчимиз. «Казак... отликлари бир жамоат ёвмутларнинг 
изларидан етдиларким, баъзилари аёлу атфолларига ҳамроҳлик 
этиб ўғлонларин оркаларига кўтармоқ била хориб секин, зўрға... 
борур эрдилар. Казак отлилар аларни кўрган ҳамоно от солиб 
бориб, ҳаммаларин катл этдилар. Ондин ўтиб яна бир жамоа 
ёвмутларнинг изларидин етдиларким, олар ҳам аёлу атфоллари 
била чувалашиб ва бир микдор кўю-эчкиларни суриб аҳволи 
хароб... борур эрдилар. Казак отликлари ҳаё-ҳуй... билан 
қичқиришиб от солиб келиб... катл килабердилар. Ёвмутларнинг 
кўп атфоллари отларнинг оёклари остида колиб, нечалари 
ўлиб, нечалари нимжон била ота-оналарига кичқирур эрдилар. 
Ул ҳолда ёвмутларнинг кўзларига дунё жаҳон коронғу бўлиб, 
Россия аскарларига ҳамла килдилар. Баъзи хотунларнинг ҳам 
чап кўлида боласи, ўнг қўлида тиғ билан Россия отлиларига 
ҳамла килур эрдилар»1 - деб ёзилади Баёний асарида.
Босқинчиларнинг хивалик туркман уруғларига нисбатан 
инсонийлик доирасидан 
чиқиб килган 
бунчалик ситаму 
зўравонликларини баён зтувчи яна кўплаб далиллар келтириш 
мумкин. Лекин бу тўғрида юқорида кайд қилинганларнинг ўзи 
ҳам бир зум кўз олдига келтирилса, киёмат туркманлар элидан 
бошландимикан, деган мулоҳазага боради киши.
Шу билан Россия солдатлари ўзларига берилган буйрукни 
бекаму кўст бажаришга ҳаракат қилмокда эдилар.
Кейинчалик бош кўмондоннинг бу буйруғи ва унинг Россия 
аскарлари томонидан бешафкат ижро килиниши ниҳоятда 
жиддий хато сифатида машҳур шарқшунос олим В.В.Бартольд 
томонидан қаттиқ қораланади1
2. Ўйлаймизки, бош кўмондон 
ва унинг аскарлари инсонийлик қиёфасини йўқотиб, мутлақо 
оқлаб бўлмайдиган даражада иш кўрдилар. Россия империяси

Баёний.
Ўша асар, 227-бет.
2 Бартапьд В.В.
Ўша асар, 414-бет
85
www.ziyouz.com kutubxonasi


армиясининг 
бу 
қилмишлари 
мўғул 
боскинчиларининг 
хоразмликларга берган ситамларини 
эслатар эди. 
«Улар 
(Мўғуллар - Мух.) хеч кимсани аямас эдилар, - деб ёзади бу 
воқеаларни ўз кузи билан кўрган араб тарихчиси Ибн ал-Асир, - 
аёлларни, карияларни, болаларни қатл этдилар... оркада бирон 
шахарни қолдирмай ер билан текислаб ўтар эдилар»1.
Туркман отликларининг душман аскарлари билан каттик 
жанглари 13, 15 ва 16 июл кунлари Илонли якинида бўлиб ўтди. 
Бу жанг кўп минг сонлик туркман отликларининг 13 июлда 
боскинчиларнинг лагерига бирданига уч томонидан шиддатли 
қилинган ҳужуми билан бошланди1
2. Бу ерда туркман отлиқлари 
ҳарбий ҳийла ишлатиш йўли билан душман армиясига зарба 
бермокчи бўлдилар. Уларнинг ҳийласи шундан иборат бўлдики, 
кўплаб туркман отликлари саҳро томондан ўзларини Россия 
лагерига ҳужум қилаётгандек қилиб кўрсатиб, отларини 
намойишкорона чоптириб, ҳамманинг эътиборини ўзига жалб 
килиб, бир вёрстгача якин келиб колди. Душман армиясининг 
чап ва ўнг қанотлари ва отлик аскарлари саф тортиб уларга қарши 
ҳужумга тайёрланаётган бир пайтда, туркман отлиқларининг 
бир кисми боскинчилар лагери оркасидан - Илонли томонидан 
дарахтлар ва девор панасидан бирданига шиддат билан ҳужум 
қилиб келмоқда эдилар.
Лагерга 200 метрча якин келиб колганида уларни душман 
кўриб қолди. Агар уларга бирор дакика душманнинг кўзи 
тушмаганида эди, Россия армияси гафлатда қолиб, оддийгина 
ҳарбий ҳийла йўли билан кўлга тушган бўлар эди3.
Туркман отпиқларининг босқинчиларнинг лагерига нав- 
батцаги шиддатли ҳужуми 15 июль кечқурундан бошланиб, 
туни билан 16 июль эрталабгача давом этиб, Илонли яқннида 
каттик жанглар бўлиб ўгди. Бу жангларда туркманлар жуда ҳам 
донюраклик ва дадиллик билан олишдилар. Бу жанг Россиянинг
1 Каранг: 

Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish