Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Макшеев А.И.
Историческим обзор Туркестана и наступательного движення в него русских. 
С.Пб.. 1890. 324-бет.

Мак-Гахан.
Ўша асар, 260-бет.
82
www.ziyouz.com kutubxonasi


Головачёв отряди ёвмутлар билан жанг килиш мақсадида 
Хиванинг 12 вёрст ғарбида жойлашган Ғозиобод мавзесида 
икки кун турганидан кейин ўз элатлари ичкарисига чекиниб 
кетган туркманлар оркасидан Замахшар усти билан Илонли 
қалъаси томон юриш бошлади. Бу отряд туркманлар устига 
юриши олдидан 5 июлда бош қўмондон генерал Кауфмандан 
«Кўчманчи ёвмутларни ва уларнинг оила аъзоларини батамом 
қириб ташлаб, уларни хонавайрон қилиш»' тўғрисида буйрук 
олган эди. Россия аскарлари туркман элатлари устига бостириб 
кириб борганлариданок Кауфман буйруғига мувофик, ҳатто унда 
кўрсатилганидан х.ам ортикроқ даражада иш кўра бошладилар. 
Боскинчиларнинг келиши биланоқ бирданига туркманларнинг 
бутун уйлари, элатлари, далада пишиб турган буғдой бошоқлари, 
хирмонлари ёндирила бошланди. Ён атрофни ёнғин, тутун 
қоплаб олди. «Казаклар худди иблиснинг ўзгинаси экан... улар 
ёниб турган олиштирикларни чакконлик билан сомон босилган 
томлар, 
бугдой 
хирмонларига 
олиштириб 
кетавердилар, 
беш дакика ўтар-ўтмас бутун элат ёнаётган оловга айланди. 
... Бунингдек урушни мен шу пайтга кадар кўрмаган эдим. 
... Бизнинг давримизда бундайларни жуда ҳам кам учратиш 
мумкин. Бу урушнинг жуда ҳам кайғули манзараси ва унинг 
ҳалокатли иши эди»1
2, - деб ёзади бу мудҳиш вокеалар гувоҳи 
бўлган Мак-Гахан.
Боскинчилар ўтган бутун йўли давомида ана шундай 
даҳшатли ва хунук бир манзара қолмокда эди. Туркман 
отлиқлари эса бостириб келаётган душманга қарши вақти- 
вакти билан кисқа жангларга кириб Замахшар ва ундан Илонли 
томон чекина бордилар.
Бироқ чекинаётган, асосий қисмидан ажралиб, мол- 
ҳолларини ҳаидаш ва кўч-кўронлари билан уралашиб орқада 
қолиб кетаётган қари-қартан
1
, хозин-халаж ва бола-чақаларга 
казак отлиқлари кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган даражада

Барто.чьд В.
Ўша асар, 414-бет.

Мак-Гахан.
Ўша асар, 263-бет.
83
www.ziyouz.com kutubxonasi


зулмлар қилдилар. Бу тўғрида Баёний: Казак отлиқпари 
уларнинг орқасидан етиб бориб, кўзга кўринганини отиб, қари 
ва аёлу атфолларни тиг билан чопиб, сут эматурган ўғлонларни 
найза билан санчиб ўтга отар эдилар ва нарсаларини торож этар 
эдилар1, - деб ёзади.
Мак-Гахан ва рус армияси зобити В.Тихменовнинг бу 
воқеаларни ўз кўзлари билан кўриб ёзиб қолдир! ан асарларида 
қайд қилинишига кўра ва Баёний асарида тасвирланишича, 
генерал Головачёв отряди солдатлари туркман жангчиларидан 
кўра кўпрок тинч фукароларни шафкатсиз хўрлаганлар. 
Боскинчиларнинг туркман уруғлари элатлари ичкарисига кириб 
боргани сари курол-аслаҳасиз ночор ахолига ўтказган зулми 
орта боради, уларга нисбатан ҳайвонга ҳам раво кўрмайдиган 
ваҳшийликларни кўлладилар. Бунга юкорида келтирганлардан 
ташкари тубандаги далиллар ҳам гувоҳлик беради. «Йўлда 
кетаётганимда, - деб баён килинади Мак-Гахан асарида, - ...бир 
тўда аравалар, гиламлар ва кўрпа-тўшаклар, дон тўлдирилган 
қоплар билан аралаш-куралаш бўлиб сочилиб ётганлигини 
кўрдик... Ботқокликда 2-3 кишининг жасадига ва камишлар 
орасидан паноҳ излаётган, бўйинларигача сувга кириб олган 
20-30 нафардан ортикрок аёллар ва болаларга кўзимиз тушди. 
Улар раҳм-шафкат сўраб ялиниб-ёлвормокда ва кишининг 
жуда ҳам раҳми келадиган даражада мунгли охангда бакириб 
йиғлашмокда эдилар. Шундай бир пайтда... бир солдат 
милтиғини кўтариб йиғлаетганларни нишонга олди. Бориб уни 
тўхтатғанимча у тепкини босишга улгурди.... Биз олдимизда дуч 
келган ва ёниши мумкин бўлган ҳамма нарсани ёкиб, жондор 
бўлса кириб, йўлимизни давом килдирдик, орқамизда (ўтган 
йўлимизда) 3 милча кенгликдаги яланғоч бурқсиб турган кул 
уюмлари қоларди, холос... Умуман шу кунга (12 июлга, 5 кун 
ичида - Муҳ.) кадар ёвмутларнинг 150 кв вёрст келадиган бутун 
юртини вайрон килдик...»5. 1
2


Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish