Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Баёний
Ўша асар, 216-217-бетлар
7Баёний
Ўша асар, 217-бет.
3 Боёний
Ўша асар, 217-бет.

Биёний
Ўша асар, 217-бет.
72
www.ziyouz.com kutubxonasi


келиб кўрди. Фалаки шуъбадабознинг(найрангбоз) носозлигидин 
хумой бу ашёндин парвоз уруб ўрнида бир чуғз чуғзи ҳакикий 
била ҳамовоз бўлуб ўлтурубди. Иноқбекнинг хуши бошидан 
учиб. ноилож кириб амирга салом берди»1, - деб тасвирланади 
шу паитда сароида юз берган манзара Ьаении асарида. Амир 
тўра Мухаммад Раҳимхонни тахтдан бутунлай маҳрум қилиш 
ниятида иш кўрди. «Эмди биродарингни келтирганимиз яхши 
эрмас. Икковимиз бориб Кауфманни кўриб ... улар била сулҳ 
қилиб, икковимиз биргаликда вилоятни забт этсак яхши эрди»*
2, 
- дейди Амир тўра саройга чакириб келтирилган Отажонга 
юзланиб. Шундан кейин икковлари генерал Кауфман хузурига 
бориб, Муҳаммад Раҳимхон шаънига иғволар килиб юртни 
ўзларига топширишни илтимос киладилар. Кауфман улардан 
Муҳаммад Раҳимхонни чакиртириб келтиришларини, келмаган 
тақцирда Отажон тўрани хон тахтига ўтқазиб, у билан сулҳ 
тузажагини билдиради3.
29 май куни эрталаб соат 10 ларда шаҳарга 2 вёрстгача 
масофада жойлашган Полвон ота ариғининг Сари кўприги 
якинида Оренбург кўшма отряди ва Туркистон отрядлари 
бирлашдилар4. Шу билан душман хиваликлар учун янада 
даҳшатлироқ кучга айланди.
Кауфман ўша пайтда хон амалдорларидан ва хузурига келган 
элчилардан шаҳарни ва ундаги одамларни, уларнинг молу 
мулкларини саклаб колишни истасалар тезда Ҳазорасп дарвоза- 
сининг очиб берилишини талаб қилди. У Хивага шу дарвозадан 
кирмоқчи эканлигини билдириб, хнваликларнинг кулли курол- 
аслаҳалари ўша ерга келтирилиши ва хон саройига борадиган 
йўлни ҳар қандай тўсиқ ва хавф-хатарлардан тозалашлари, буни 
икки соат муддатида пажаришлари т)трисида буйрук берди\ 
Шундай килиб, Россия армияси пойтахтни эгалламасданок

Баёпий
Ўша асар, 
218-бет.
7 Баёний.
Уша асар, 218-бет.
л 
Мак-Гахан
Уша асар, 167-бет; 
Баёний.
Ўша асар, 218-219-бетлар.

Мак-Гахан
уша асар, 167-!68-бет; 
Алиханов-Аварский М.
Ўша асар, 270-бет.

Алиханов-Аварский М.
Ўша асар, 272-бет.
73
www.ziyouz.com kutubxonasi


унинг бош кўмондони хиваликларга буйруқ бера бошлади.
Шуни хам кайд килиш жоизки, бир томонда Амир тўра ва 
Отажон тўра одамлари бош кўмондон буйруғини бажаришга 
дархол киришган бўлсалар, иккинчи томонда, калъа ҳимоячилари 
ҳали ҳам душманга карши курашни бўшаштирмаган эдилар. 
Генерал Кауфманнинг буйруғидан хабар топганларидан кейин 
эса ҳимоячилар курашни янада кучайтирдилар. Бу курашда 
айникса туркман навкарлари жасорат кўрсатмокда эдилар. Мак- 
Гахан туркман навкарларининг пойтахтни химоя килишдаги 
довюраклигига койил колиб: «... Агар бошка хиваликлар ҳам 
туркманлардек жасорат, сабот-матонат кўрсатганларида эди, 
компания (уруш) якуни бутунлай бошкача бўларди, руслар 
шаҳарни албатта эгаллар, лекин улар шундай зарар кўрардики, 
бу мамлакатда уларнинг ахволи нихоятда ишончсиз вазиятда 
бўларди»*
1, - деб ёзади.
Пойтахтга осонликча кириб бўлмаслигини пайкаган бос- 
кинчилар уни ҳужум билан ишғол килиш тадбирларини кўра 
бошладилар.
Туркистон отряди калъага шаркдан - Ҳазорасп дарвозасига 
якинлашаётган бир пайтда, Оренбург қўшма отряди калъага 
ғарбдан- Ғозиобод дарвозасидан кириб бориш учун хужум олди 
тўп отиш тайёргарлигини амалга ошириб, армияни ҳал килувчи 
ҳужумга тайёрлади.
Ғозиобод дарвозасига тинимсиз отилиб турган тўплар 
ва гранаталар зарбидан қалъа девори дарз кетиб ўпирилди. 
Уша ердан соат 11 ларда (29 май) полковник Скобелев билан 
граф Шуваловлар бошчилигидаги 1000 та солдат шаҳар 
ҳимоячиларининг девор устидан ёмғирдек ёғдириб турган 
ўклари остида ҳужум билан қалъага кирдилар2.
Скобелев ва Шувалов конхўрлари «дуч келган хиваликларни 
отиб, чопиб кела бердилар»3. Ватанпарьаолар том тепасида

Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish