калъанинг шу йўсинда бомбардимон килиниши 28
май кун
бўйи ва кечкурунгача давом килиб турди1.
Россия кўшини калъани аёвсиз вайрон қилмоқда эди.
Снарядлар зарбаси ва замбарак гумбур-гумбурларидан вах,имага
тушган калъа камалидаги минг-минглаб хоразмликларнинг кий-
чувлари кўкларга кўтарилмоқда, киёмат худди ўша ерда содир
бўлгандек эди.
Шундай бир оғир пайтда Хива хонидан генерал Верёвкин
ҳузурига яна элчи бориб хонликнинг Россия ҳукуматига
таслим бўлишини билдириб, шаҳарга тинимсиз сггилиб турган
замбаракларни тўхтатишни сўраган эди.
Лекин замбараклардан
ўк отишлар бир неча соатга тўхтаб, душманнинг бомбардимон
килиши яна бошланиб кетди1
2
3 Чунки пойтахтни ҳимоя килаётган
туркманлар хон ҳазратларининг отишмани тўхтатиш тўғрисидап
буйруғини эътиборга олмасдан, Россия аскарларига карши яна ўк
отмокда эдилар. Улар душманга таслим бўлишни истамадилар.
Шундай бир вазиятда, хон ҳазратлари Муҳаммад Латиф
козини элчи килиб мактуб билан шаҳардан 15-16 вёрстча масофа-
даги Янгиариққа келиб кўнган генерал Кауфман ҳузурига юбор-
дилар. Мазмуни бу эрдиким: «Кауфман
генерал-губернаторнинг
маълумлари бўлсинким, бизлар бурундан сиз жамоа билан
дўст эрдик, ... Бу бўлган бир миқдор урушлар ҳам бизнинг-
хоҳишимиз била бўлган эрмасдир. Туркман жамоаси бир гаюр
халқдир.
Уларга дахл этманг, десак ҳам қабул қилмай, мундоғ
ҳодисаларни барпо қилдилар. ... мундоғ ишларни эътибор этмай
бурунги дўстликни душманликға мубаддал этмагайлар, токим,
уларнинг шонларига лойик зиёфат... қилгаймиз ...вассалом»3.
Кауфман хоннинг мактубини эътиборга олмади ва пойтахтни
бомбардимонқилишдантўхтамади.Уэсапойтахтнингякинроғига
келиб ўрнашди. Шундай бир пайтда пойтахтдаги манзара Баёний
асарида шундай тасвирланади: «Вактеким, Головачев шаҳарга
1
Мак-Гахан.
Ўша асар, 165-бет.
2
Апаанов-Аварекий М.
Ўша асар, 263-бет: шунингдек
Мак-Гахан.
Ўш аасар. 165-бет.
1
Баёний
Уша асар. 2 16-бет.
68
www.ziyouz.com kutubxonasi
тўп отмок бошлади, шахар ахли ҳам калъанинг ҳакрасида туриб
Россия аскарига тўп ва милтик отар эдилар. Россия тўпининг
кунфоралари калъанинг устида ёрилиб, баъзи жойлари ўт
олаберди.
Муҳаммадмурод девонбегининг Қутлимуродбой
отлиғ ўгли ҳам ўк тегиб шаҳид бўлди. Хон ҳазратлари саросима
бўлиб, Амир тўра ва Инокбек ва Муҳаммадмурод девонбеги ва
Якуббойни ... чақириб маслаҳат этиб,
юртни Россияга таслим
этиб, сулҳ килмокга карор бердилар. Ондин сўнг бу мазмунда
нома ёзиб, Элтузар инокни элчи килиб Кауфман тарафига
юбордилар»1. Шу пайтда калъаташкарисида бирлашган Оренбург
отряди калъа остонасидан бир оз оркага - кўрғон якинидаги
иккита бокка чекинган бўлса ҳам, Скобелев бошчилигидаги бир
кисми пиёда ва тўпчилар гуруҳи Полвон ота ариғи бўйида колиб
28 май кечаси ва 29 май эрталабгача замбаракларни гумбурлатиб
калъага бомбалар ёғдириб турдилар2.
Уша кечаси Скобелев
гуруҳи хон саройини ҳам бомбардимон килди.
Натижада Россия каби каттабир давлатқудратли армиясининг
хонлик пойтахтига ғарб ва шарк томонларидан бостириб келиб,
калъа остонасида туриб ўзининг ҳарбий кудратини намойиш
килиши, бу ҳам етмагандай кечаси билан тун коронғусида
замбаракларнинг гумбурлаб отилиб,
калъа устида замбарак
ўклари ва гранаталарнинг тенгсиз ёрилиб туришлари калъа
ҳимоячиларини ва калъа камалидаги хиваликларни каттик
ваҳимага солди. Бундай вазият хиваликлар ва хон ҳукумати
амалдору
уламоларида
турлича
ўй-фикрларни
келтириб
чикармасдан иложи йўк эди, албатта. Шундай бўлди ҳам.
Мамлакатнинг такдири ҳал бўлаётган бир пайтда хон
ҳукмдорлигига путур етди. 29
май эрталаб тонгда Мухаммад
Рахимхоннинг Хивадан чикиб кетганлиги маълум бўлди. Уни Ок
Салох сардорнинг ўғли Сари сардор ўз ёвмут эли - Замахшарга
олиб кетди. Тамоми замахшар кабилалари ул ҳазратга эъзозу-
I
1
Do'stlaringiz bilan baham: