Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Мпк-Гахам
Ўш аасар, 163-бет.

Баёмий
Уша асар, 2М-215-бетлар.
62
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ш ундай бир пайтда, пойтахтга яқинлашиб келаётган 
генерал Кауфман ва Хива остонасидатурган генерал Верёвкин 
қузурларига тинчлик сўраб кетма-кетига юборилган элчилар 
рад жавоблари билан қайтиб келаверганларидан кейин хон 
бор кучини сафарбар қилиб, душ манни пойтахт остонасида 
тўхтатиш харакатини қила бошлади. Хон шундай ниятда иш 
кўриб Худоёр қўшбеги, Рақматулла ясовулбоши ва Абдулла 
М аҳрамларни ёвмут, имрали 
навкарларига бош 
қилиб 
Ғозиобод йўли томон; Маҳмуд ясавулбошини чавдур, гўклан, 
қарадаш ли, ота ва алиэли навкарларига бош қилиб Гавик 
томон; Яқуббой бошчилигида бир неча тўп ва тўпчилар ҳам 
мадад тариқасида улар орқасидан генерал Верёвкин армияси 
қарш исига юборилди. Хива шахар аҳолисидан ҳам кўп киши 
қўлларига таёқ кўтариб тўпчилар билан бирга душманга 
қарши йўлга чикдилар'.
Шундай қилиб, қуролли ва қуролсиз хиваликлар ватан 
ҳимояси йўлида душманга қарши курашга отландилар. Минг- 
минглаб ҳимоячиларнинг 28 май эрталабдан Россия армиясига 
қарши бошланган ҳужумлари тинимсиз такрорланиб турди ва 
душман лагерига хавф сола бошлади. Шундай вазиятда ўша 
куни эрталаб соат 12 ларда генерал Верёвкин бошчилигидаги 
бутун колоннанинг хон лашкарларига қарши шаҳар томон 
юриши бошланди1
2. Душман Хивага яқинлашиб боргани 
сари ватанпарварларнинг қаршилиги кучая бориб, улар ҳаёт- 
мамот жангига кирдилар. Пойтахт яқинида ва унинг девори 
остоналарида 
босқинчиларга 
қарши 
шиддатли 
жанглар, 
отишмалар олиб бордилар, ватанпарварларга хос жасорат 
кўрсатдилар, оғир тўплардан тортиб токи оддий таёкдаргача 
бисотида бор курол-аслаҳапарини душманга қарши ишга 
солдилар. Баёнийватанпарварларнингайримжанговарликларини 
«Рамик халифа Ғозиобод отлиси билан от солиб бир тарафдан 
бориб, Россия аскарларидан бир калла олиб, ўттиз тевасин ўлжа

Баёний
Ўша асар, 215-бет.

Алиханов-Аварский М.
Ўша асар, 248-249-бетлар
63
www.ziyouz.com kutubxonasi


қилиб суруб кетди. Ондин сўнг ёвмут лашкари от солдилар... Хон 
ҳазратлари уларнинг изларидан Якуббойни бир неча туп билан 
юборар эрди»1, - деб тасвирлайди. Лекин, хиваликларнинг эски 
нусхадаги куролларидан отилган ўқлар душман аскарларига етиб 
бормасди. Шу сабабли улар Россия аскарлари янги нусхадаги 
куролларидан ёмғирдек ёғдирилган ўкларига бардош бера 
олмадилар. Верёвкин Қиёт ичидан ўтиб, Ғовик йўли билан Тўра 
Муроджон тўранинг боғига келиб етади2.
Бу ердаги жанг майдонига хон ҳазратлари ҳам лашкарга бош 
бўлиб, душманга карши отланган эди. Душманнинг замбарак ўки 
хон минган от бўйнини узиб ташлаган бўлишига карамасдан, 
тезда келтирилган бошка отга миниб, жанг майдонини тарк 
этмаган3. Бу эса унинг ватан мустақиллиги йўлига жонини ҳам 
фидо килишга тайёр эканлигидан гувоҳ эди.
Хивалик ватанпарварларнинг тенгсиз ва шиддатли ҳужум- 
лари туфайли душман пойтахт остонасида жиддий қаршиликка 
учради. У тўғрида Алиханов-Аварский йўл дафтарида: «Бир оз 
олдинга силжидик. Яна олдимизда отилаётган куролларнинг 
касир-қусурлари эшитилди, замбарак товушлари гумбурлади 
ва бошимиз устидан замбаракдан отилган ядро визиллаб учиб 
ўта бошлади... Айниқса Полвон ота кўприги атрофида жанглар 
зўрайиб кетди. Ариқни кесиб ўтган йўл тўғри қалъа деворига 
бориб тақалади, кўприкдан калъа хакрасига қадар тахминан 400 
кадамча бўлиб, хакра шинакларидан (мерган тешик - Муҳ.) ва 
данданалари (тишлари - Муҳ.) орасидан отилаётган милтик ва 
замбарак ўқлари арикни кесиб ўтган йўлга келиб қадалмоқда...»4, 
- деб таърифланади. Қалъа ҳимоячилари калъа ичкарисида 
ва қалъанинг душман ҳужуми кутилган девори ташқарисида 
тўсикдар курганлар. Шундай бир вазиятда генерал Верёвкин 
қалъани штурм билан эгаллашга карор килиб, бир неча рогани 
ҳужумга тайёрлади ва унинг буйруғи билан майор Буровцев

Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish