Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Баёний.
Ўшн асари, 213-бет 
Ллиханоя-Лшарский М
Ўша асар, 201 -бет.
55
www.ziyouz.com kutubxonasi


ғазабли қийкириқ-чақириклар билан ларзага келтириб, Россия 
армиясини ўраб-сикиб кела бошладилар... Анчагина отлиқлар 
тўдаси бирданига олдинга ташланиб, отрядимиз сафига ёриб 
кирдилар...»1. Хон отлиқларининг бундай шиддатли хуружлари 
россияликларнинг кудратли куроллари зарбасига дуч келишига 
қарамасдан токи Манғит калъасига кириб борганларига кадар 
бир неча бор такрорланган.
Алиханов-Аварский хивалик ватанпарварларнинг Россия 
армияси даҳшатли куролларини писанд килмасдан, русларни 
койил колдирган ботирликларини ўз кўзи билан кўрган бир 
вокеа мисолида шундай ёзади «... Душманнинг хужуми 
қайтарилиб, уларнинг оркага ташланишига барчанинг эътибори 
жалб килиниб турган бир пайтда каршимиздан, ўт-ўланлар 
панасидан бирданига бир туркман отлиғи чикиб, отряднинот- 
арава ва юк ортилган туялар олдида турган Оренбург 
пехотаси капитани якинига бостириб келиб, унга пистолетини 
такаб, отиб ташлади. Кейин бизнинг арава ва туяларимизни 
оралаб ўтиб, бутун бир пехота взводи олдидан арғумоғини 
намойишкорона чоптириб яланғочланган киличини ҳавода 
силкитиб, ўзиникилар оркасидан «учиб» кетди. Бу довюрак 
кетидан ўнлаб ўклар отдик, бирок у соғ-омон, хеч кандай зиён- 
заҳматсиз отини елдирганича кетаверди»1
*
3.
Верёвкин кўшма отряди Манғитни эгаллаб, боскинчилик 
юришини хонлик пойтахти томон давом қилдирганида ҳам хивалик 
ватанпарварлар уларга қарши курашларини бўшаштирмадилар. 
21-24 майда Яқуббой бошчилигидаги 3 минг сгглик ёвмут 
навкарларининг Манғит калъаси шаркида - Хитой мавзесида 
хон амалдорларидан Инок Абдурахмон, Меҳтар ва Қўшбегилар 
бошчилигидаги ўзбеклардан ва туркманларнинг ёвмут, гўклан 
уруғларидан иборат5 минготлиқнавкарларинингЯнгиёпкишлоғида 
ва Қилич Ниёзбой канали якинида душман билан жангпар қилиб, 
уларга талафот берганликлари3 бунинг далилидир.

Алюанов-Аварский М.
Ўша жпйда, 206-207-6етлар; шунингдек, 
Мак-Гахан.
Ўша асар, 160-бет

Амианов-Аварский М.
Ўша асар, 207-208-бетлар.

Аяиханов-Аварский М.
Ўша асар, 214-233-бетлар.
56
www.ziyouz.com kutubxonasi


Хоразмликларнинг ўз ватани мустақиллигини саклаб колиш 
учун босқинчиларга карши курашлари, уларга берган зарбалари 
тўғрисида яна кўплаб далиллар келтириш мумкин. Юқорида 
келтирилганлардан ҳам шу нарса равшан бўладики, хоразмл икл ар 
Россия армиясини кучокочиб кутиб олмасдан, балки улар билан 
ҳаёт-мамот жангларига кириб, жон олиб, жон берганлар.
Яна шу нарсани кайд килиш жоизки, хивалик ватан- 
парварлар Россия армиясига карши курашда ҳар канча жасорат 
кўрсатсал ар-да улар ду шманнинг ҳарбий кудратига бардош бера 
олмадилар. Токи пойтахтга қадар чекиндилар, чекинганларида 
ҳам шиддатли курашлар билан, жанглар билан чекиндилар, 
кўплаб курбонлар бердилар. 
.
Ихтиёримиздаги маълумотлар шунга гувоҳлик килмокдаки, 
каерда хон навкарлари босқинчиларга жиддий каршилик 
кўрсатган бўлса, ўша жойда босқинчилар фукароларни аёвсиз 
кирғин ва талон-торож килганлар. Жумладан, Баёний асарида 
Мангит якинидаги кишлокда аскарларнинг генерал Верёвкин 
буйруги билан қишлок аҳолисининг эркагу хотин ва ёшу карига 
қарамай каэл этиб, қишлокни ёндириб ер билан яксон килганлиги; 
ондин сўнг Манғит калъасига ҳужум қилиб ундаги эркагу хотин, 
қарию йигит ва бешиқдаги ўғлончаларгача кирганликлари, иту 
эшак ва ҳар турли жондор бўлса ҳам отиб ташлаганликлари; 
Янгиёп кишлогида Ғанибойнинг ҳовлисида душмандан бекиниб 
ўтирган 60 тача кишининг катл килиниши ва мазкур кишлоқда 
бўлиб ўтган жангда хоразмликлардан кўп киши шахид бўлиб, 
кўп уйлар тўпнинг ўкидан ўт олганлиги1 ёзилади. «Манғит 
қалъасн томонидан милтик товушини эшитиб шаҳар томон 
нўл бўйи от чоптириб бораётганимда - деб баён килинади 
полковник Алиханов-Аварский кундалигида, - у тарафдан 
кимдир рангдор гулли кигиз, гилам, кимдир ёстик, кимдир одеял 
ва мис идишлар, кувачада ёғ, жўжа, отнинг анжомлари ва шунга 
ўхшашларни келтираётган солдат ва казакларга дуч келдим 
(бу кандай пасткашлик, очкўзликки, фукаролардан шу каби
Баёний.
Ўша асар, 214-бет.
57
www.ziyouz.com kutubxonasi


арзимаган нарсаларни хам тортиб олсалар - Муҳ.), баъзилари 
туземликларнинг (ерликлар - Муҳ.) отларини миниб олган ёки 
уларнинг отларига ҳар хил майда-чуйда юкларни оргиб етаклаб 
бормоқда. Ҳар биттаси манғитликлардан кўлга киритган 
бойликларини тезрок пуллаш учун учраган ҳар кимсага таклиф 
килмокда эдилар. ... Ҳали ҳам милтик товушлари эшитилиб 
турмоқда ва шаҳар устидан ҳар жой-ҳар жойда ялинг аралаш 
қопқора тутин пағалари буралиб осмонга кўтарилмокда. 
Келаётган казакларнинг биридан шаҳардаги отишмаларнинг 
сабабини сўраганимда, бизникилар турухменларни (туркман - 
Муҳ.) ўққа тутмоқдалар, жаноблари, деб отини чоптириб кетди... 
Туземликпарнинг зотли отларидан биттасини миниб олиб, яна 
иккитасини етаклаб, бошқа казакка учаласига икки монет беракол 
деб савдолашиб кетаётган ёш казак олдимдан чиқди... Мана мен 
Мангитдаман. Кўчаларда ва ҳовлиларда сочиб ташланган мол- 
мулклар орасида ўликлар думалаб ётибди. Умидсиз, чорасиз 
ҳолатга тушган ўзбекнинг кўчадан чопиб ўтаётганига кўзим 
тушди. Уни казак нишонга олаяпти... бечора ерга йиқилди. ... 
Дарвоке, Манғитда шундай воқеа ҳам юз берди: ... Тор кўчадан 
ниҳоятда гандираклаб чопиб ўтаётган баланд бўйли чол якин 
орадаги ҳовлига ўзини урди. Унинг килич билан икки жойидан 
чопилган яланғоч бошидан кон отилиб юзига ва кенг соқолига 
оқиб тушмоқца. Унинг орқасидан қўлида қонга бўялган киличи 
билан оқ фуражка кийган маст ҳолатдаги казак кувиб келмоқда... 
Манғитни айланиб юриб тўсатдан шаҳардан оқиб ўтган ариққа 
тўғри келиб қолдим-у, арик ичида нажот истаб, бўйинларигача 
сувда ботиб турган, кўрқувдан юзлари ўзгариб кетган бир неча 
хотинларни кўриб юрагим шув этиб оркамга тортиб кетди. 
Улардан узок бўлмаган арик бўйидаги дарахтлар тагида ва девор 
оралиғидаги торгина бир жойда анча ёшга кириб колган бир неча 
ўнлаб эркаклар ва хотинлар бекиниб турмоқда эдилар, эҳтимол, 
улар ҳам ўз ўлимлари дакиқаларини кутмокда эдилар... Мени 
кўрган заҳотиёк тиз чўкдилар ва кўп йиғлашдилар...”1.


Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish