Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Каяокальцев.
Уша асар. 35-бет) Бошка бир 
манбада ёэилишича, Холотада Матмуроа деяанбегига козок ватанпарварлари Содик Кенесари 
угли бошчилигнла келиб қўшилган. Амма у душман кучларининг устунлигини англаб, жангга 
киришмай, Хивага кайтган. Бу ерда у шахдр мулофааскга каратилган ишларга бошчилик қилган 
(Санкт-Петербургские ведомости, 1874, № 115).
1 Баёний.
Ўша асар, 209-210-бетлар; шунингдек, 
Мак-Гахан.
Ўша асар, 125-126-бетлар; шу- 
нингдек. 
Коюкальцев
Ўша асар, 3 1-34-бетлар.

Качакольцев
Ўша асар, 38-44-бетлар.
49
www.ziyouz.com kutubxonasi


тўрт тарафидан от кувиб уруш бошладилар. Россиядан кўп 
оту тева ва одам ҳалок бўлди»1, деб ёзади. Лекин хиваликлар 
душманнинг қудратли куролларига ва босқинчиликда чиниққан 
кўп сонли кўшинига бардош бера олмасдан чекинишга мажбур 
бўладилар. Баёний асарида қайд килинишича, шундан кейин 
«... Россия аскари... Жайхун кенорига чиқдилар... Девонбеги 
оларни кўриб тамоми лашкари билан оҳиста-оҳиста Жайхунни 
ёкалаб кайтаберди. 
Кауфман ҳам 
изларидин 
нарм-нарм 
(секин-аста) келаберди. Девонбеги Тошсоқо тушига келганида 
Жайхуннинг жануб тарафига ўтуб буюрди: тўпчилар Россия 
аскарларининг тарафларига кўп тўп отдилар»1
2. Кауфман 
кўшини полковниги Колокольцев кундалигида баён кили- 
нишига кўра, хиваликлар Туркистон отрядини дарёдан ўтказиш 
учун тайёрланган (15 та кема ва 3 та понтондан иборат) Зубов 
бошчилигидаги эшкакчилар отрядини 2 та тўпдан ўқка тутиб, 
23 та ядро (тўп ўки) отганлар. Хивалик тўпчилар дарёнинг ўнг 
кенорига жойлашган рус аскарларини ҳам ўққа тутиб, унга хавф 
солади. Бу ҳақда полковник Колокольцев: «...Бизни ниҳоятда 
ҳайратга солган нарса шу бўлдики, бу жойда Амударёнинг 
кенглиги 800 саженча, бундан ташкари душман тўпи дарё 
кирғоғидан бир оз нарироқда ўрнатилган бўлишига қарамасдан, 
тўпдан отилган ядролар дарёнинг ўнг кирғоғидан ҳам анча 
нарирокка бориб тушмоқца. Биз дарё бўйига борганимизда 
душман тўпининг бир неча ядроси, бизга анча яқин жойдан 
визилл аб учиб ўтиб турди... л агерь томон йўл ол ган и м изда эса, тўп 
ўқлари бошимиз устидан учиб ўтиб, шу жойда сайр килиб юрган 
отлиқлар якинига тушмоқца эди. Тўпдан отилган битта ядро 
менинг ва мен билан бирга кетаётган топограф зобит ва майор 
Деркасларнингўн кадамча якинига шалоп этибтуш ди... Душман 
тўпидан учиб келаётган ядролар бизнинг тўпчиларимизга ҳам 
хавф сола бошлади... Хивалик тўпчилар қўшин кўмондони ва 
отряд бошлиғи, уларнинг мулозимлари ва кўрикчилари турган

Баёний.
Ўша асар, 210-бет.

Баёний.
Ўша асар, 210-бет.
50
www.ziyouz.com kutubxonasi


манзилни хам ўкка тутди. Уларга отилган 30 та ядродан биттаси 
князь Евгений Максимиллианович яқинига бирданига дўп этиб 
тушиб, унинг ҳамма ерини балчиқ ва қум қилиб ташлади. Князь 
якинида отда турган доктор Морев тўп ўқи зарбидан оти билан 
икки айланиб ерга ағанаб туш ди»', - деб ёзади.
Шундай қилиб, хивалик ватанпарварлар тўплардан ўк узиб, 
дарёнинг ўнг томонидаги босқинчиларга анча хавф солдилар.
18 майда Россия аскарларининг Оққамиш деган жойда 
дарёдан чап томонга ўтиши бошланди. Лекин, ҳайратланарли 
жойи шундаки, улар хиваликлар томонидан хеч қандай шикаст 
етказилмасдан осудалик билан дарёдан ўтдилар. Душман хали 
дарёнинг ўнг киргоғида эканлигида уларга карши ишлатилган 
тўплар хиваликлар томонидан босқинчилар дарёдан кечаётган 
пайтда ишга солинганда эди, босқинчиларга анча кучли, ҳатто 
ҳал қилувчи зарба берилган бўларди.
Генерал Кауфман дарёдан ўтиши билан варақа тарқатиб, 
хонлик аҳолисини уйларида тинчгина ўтиришга чақирди. 
Шундай қилганларида уларнинг мол-мулки ва оиласининг 
дахлсизлиги сақланиши, руслар лагерига сотишга келтирган 
ем-хашак ва бошқа барча озиқ-овкатлари учун русларнинг пул 
тўлашлари қайд қилинади. Шу билан бош қўмондон хонлик 
аҳолисини огоҳлантирадики, рус аскарлари ем-хашак учун ўзлари 
борган тақдирда, улар ўзларига зарурат бўлган барча нарсани 
пулсиз оладилар, эгалари ташлаб кетган уйларга ўт қўядилар1
2, 
деб кўркитади. Душманнинг дўк-пўписасидан ваҳимага тушган 
хиваликлар «наилож бўлиб арабаларга нону арпа ва алафу (ем- 
хашак), кўй ва товуқу юмурта (тухум) ва тутдек нарсаларни 
юклаб келтура бердилар»\
Шундан 
кейин 
ҳам 
бош 
кўмондон 
буйруғи 
билан 
хиваликлардан ем-хашак ва озик-овқат талон-торож қилишга 
полковник Чайковский бошчилигида 300 аскардан иборат 2 та


Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish