Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Кун Л.Л.
Поездха по хивинскому ханству в 1873 г. Туркестанский сборник, Т. 83. С. 185; 
шунингдек, 
Каюколъцея,
ўша асар, 24, 50, 53-беглар.

Мак-Гахан
Ўш аасар, 149-бет.
’ 
Алиханов-Аварский М.
Поход в Хиву (Кавкатскнх огрядов). 1873, Степь и Оаэис. С.Пб., 1899. 
С. 289-290.
45
www.ziyouz.com kutubxonasi


тайёргарликка эга бўлган кўп сонли Россия армияси Хива томон 
бостириб кела бошлади. Ҳар кайси отряд хонликнинг харитаси 
ва ёлланилган йўл кўрсатувчиларга эга эдилар.
Эълон қилинмасдан бошланган бу мудҳиш воқеадан хабар 
топган Хива хони Саид Муҳаммад Раҳимхон тезда урушнинг 
олдини олиш тадбирларини кўра бошлади. Хон тамомий умаро 
ва амалдорлари билан маслаҳатлашиб, Россия билан уришмаслик 
тўғрисида карорга келди. Бу тўғрида Баёний: «Ҳамма дедилар: 
«Онинг била уруш этмагани яхширокдур». Бу сўз хон ҳазратларига 
маъқул бўлиб буюрдиларким, тамоми Россия асирларини жами 
қилиб келтурдилар. Йигирма бир киши эрди. Уларни Муртазобий 
хўжага (Хўжаэли ҳокими - О.Қ.) топшуруб, амр этдилар: «Буларни 
элтиб губернатурга топшуруб кайтгил».
Муртазобий таъзим қилиб асирларни олиб Қазали тарафига 
юрди. Нуротага борганида Кауфман губернаторга йўликиб, 
мулозамат этиб, асирларни топшириб узр айтди. Кауфман деди: 
«Аввалда элчи юборганда бу сўзни кабул этмадингизлар. Эмди 
императур аъзамнинг амрлари билан лашкар тортиб Хоразм 
устига юриш этдик. Узурингизнинг фойдаси йўқдур». Ва 
Муртазобийга ҳам кайтмоқ рухсатини бермай, ўзи била олиб 
равона бўлди»1, - деб ёзади.
Кауфман ҳузурига юборилган тинчлик элчисидан хабар 
бўлмаганидан ва Россия кўшинининг хонликнинг шарк ва 
ғарб томонидан бостириб келаётганлигидан огоҳ бўлган хон 
«Тамомий умаро ва аркони давлатни жамъ килиб маслаҳат этиб», 
мамлакат ичкарисига кириб келаётган душманни тўхтатиш 
учун аҳолидан (ўзбеклардан, туркманларнинг ёвмут, имрали, 
човдур ва гўклан уругларидан) навкар йиғиб, боскинчи кўшини 
қаршисига юборди. Мухаммадмурод девонбеги чавдур, гўклан 
ва ўзбек навкарларига бош этиб, ёнига Маҳмуд ясовулбоши ва 
Яқуббой калмокни кўшиб Кауфман тарафга юборилди. Элтузар 
инок ёвмут, имрали ва ўзбек лашкарларидан 6 минг киши билан 
ёнига Бобо меҳтарни кўшиб Қўнғирот тарафга юборилди. Амир 1

Баёний.
Уша асар, 208-209-бетлар.
46
www.ziyouz.com kutubxonasi


тўра билан Муҳаммадризо тўра 2 минг навкар билан Хазораспга 
юборилди. Иноқбекэса, навкарларибиланХўжаэлигаюборилди1. 
Улар босқинчиларни ватанига йўлатмаслик учун курашдилар, 
душман билан жангу-жадаллар килиб, жон бериб жон олдилар, 
ватанпарварлик намуналарини кўрсатдилар.
Туркистон отряди ўзининг йўли давомида Учма, Фориш, 
Синтаб, Темиркобуқ, Томди ва Манамжон ерларидан ўтиб, 21 
апрелда Холота деган жойда бошка отрядлар билан генерал 
Головачев бошчилигида ягона отрядга бирлашди. Холота булоқ 
ва кудук сувига мўл, қўшиннинг таянч пункти учун кулай жой 
бўлганидан, бу ерда кўргон куришга киришилди2.
Холотадан Амударёгача 160 вёрст масофа эди. Хивалик 
ҳимоячилар ватани учун курашга отланганликларини душманга 
сездириб, Холотада Туркистон отряди атрофида пайдо бўлиб, 
кутилмаганда ҳужумлар уюштира бошладилар. 23 апрель 
кечаси Туркистон отрядида бирданига ваҳима, кий-чув, тўполон 
бошланиб кетди. Ҳамма палаткаларидан ташкарига сакраб 
чиққан, баъзилар отларига миниб олган, каёкка чопишини 
билмасдан бир-бирлари билан тўқнашиб кетмоқда. Бунинг 
устига шамол, қум, тўзон кўтарилган... Ўқ отилмокда, кимга ва 
қаёққа ҳеч ким билмайди. Генерал Кауфман ҳам оёққа туриб, 
ўк товуши эшитилган жойга етиб келган... Маълум бўлишича, 
отрядга 15 тача туркман ватанпарварлари ҳужум килганлар, 
улар билан соқчи казаклар ораларида отишма бўлиб ўтган. 
Туркманлар кутилмаганда душман устига от чоптириб кел иб, тўс- 
тўполон килиб, кўздан гойиб бўлганлар3. Бу хивалик ватанпар- 
варларнинг душманнинг Туркистондаги ҳарбий қўшинлари 
билан дастлабки тўкнаш уви эди. Шу билан ватанпарварлар 
чакирилмаган меҳмонни қандай кутиб олмоқчи эканлик- 
ларини уларга сездирмоқчи бўлдилар.
26 апрелда истеҳком қурилиши гугатилди, қўшин кўмон-


Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish