Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

2. Хива хонлигининг забт этилиши.
Босқинчиларга карши халқ кураши
Россия ҳукмдорларини Пётр I замонасидан бери Хива 
хонлигини босиб олиш тўғрисидаги фикртарк килмасдан келмокда 
эди. Россия империяси 1865 йилда Тошкентни, 1868 йилда Бухоро 
амирлигини истило килганидан кейин Хива устига юришга кизғин 
тайёргарлик кўра бошлади. Бунинг учун Россия хукумати Хива
Туркестанский сборник, Т. 150т. С 110. 
ТуркестанскиЙ сборник. Т. 150 т. С. 110.
37
www.ziyouz.com kutubxonasi


хонлигига нисбатан турли-туман баҳоналар туқишга, тухматлар 
уюштиришга киришди. Шу билан Хива хонлигини Россия давлати 
олдида гуноҳкор қилиб кўрсатишга уринди.
Туркистон 
генерал-губернатори 
ва 
Туркистон 
ҳарбий 
округи бош қўмондони Фон Кауфманнинг 1870 йил 25 
мартда Хива хонига Давлат Бушаев элчилиги орқали юборган 
мактубида «Уруш учун охирги вақтларда кўплаб баҳоналар 
йиғилиб қолган»*
1, деб таъкидланади. Шу билан генералнинг 
мактубида Хива хонлиги устига босқинчилик юришини 
бошлаши учун кифоя қиладиган баҳоналар қайд қилинади. Бу 
баҳоналар Россия империясининг қозоқлардан ва Урта Осие 
ерларидан истило килинган янги ҳудудлари билан Хива хонлиги 
ерлари оралиғидаги чегараси ва карвон йўллари юзасидан 
тушунмовчиликлари тўғрисидаги генерал-губернаторнинг, Хива 
хонини рус ҳукмдорлигига карши курашга отланган козокларга 
ёрдам беришида ва уларни бу курашга чақиришда айблаши 
тўғрисидаги, Манғишлоқ бебошлари томонидан асир қилиниб, 
Хива хонлигига элтиб сотилган Россия фуқароларининг озод 
килиниб кайтарилмаганлиги, Россиядан қочган ҳар хил исёнкор, 
қароқчиларнинг Хива хонлигида бекиниб, бошпана топиши гумон 
қилиниши тўғрисидаги, Россиядан Бухорога борадиган савдо 
йўлида хиваликлар закот ундириш баҳонаси билан уларни талон- 
торож қилаёттанликлари тўғрисидаги даъволаридан иборатдир3.
Хива хонлигида асирликдаги рус фукаролари тўғрисида 
Муҳаммад Юсуф Баёний асарида, «Ҳижратнинг минг икки юз 
саксон бешланчисида (1868) Баҳри Ҳазар (Каспий) конарида 
балиқчилик этиб юрган Россия фукароларидан баъзиларини 
Манғишлок козокларидан бир жамоа асир этиб келтуруб, 
'вақца сотмок бошладилар. Икки йил орадан ўтиб, асирлар 
... ирма бирга етди»3, деб ёзилади.
Кауфман юкорида қайд килинган мактубида асирларнинг
: Ўэбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви, 125-И-фонд, 2-рўйхат, 313-нш.,4-варак. 
2Ўша аркнв. 4-5-варвклар

Муҳаммад Юсуф Ваёний.
Шажарайи хоразмшохий. Т: Камалак, 9991.202-203-бетлар.
38
www.ziyouz.com kutubxonasi


кайтарилишитўғрисидагиталабида,«М енингбуюкдавлатимнинг 
бакунват қуллари гуноҳкорларни кидириб топади ва гуноҳи учун 
уларни каттикжазолайди... Бу талаб ижросинингкечиктирилиши 
бизнинг тинч кўшничилик муносабатимизга узок муддатга путур 
етказади»2, деб хонга тахдид қилади. Бу Россия хукуматининг 
яқин келажақца Хива хонлигига босқинчилик юришидан дарак 
ва баҳона зди. Шундай ҳам бўлди.
Туҳмату таҳдидларга тўлиб-тошган Кауфманнинг бу мактуби 
хон ҳазратлари ҳузурида йиғилган кенгашда барча уламою 
умароларга маълум килинди. Кенгашда «Баъзилари, - деб ёзади 
Баёний, - асирларни бериб юборишни хушладилар. Баъзилари 
дедилар: «Агар асирларни бериб юборсак, бизларни хавфнок 
(кўркок) бўлди, деб бизга далер (дадил) бўлурл ар. Бас, они бермаган 
авлодур (маъкул)». Хон ҳазратларига... соний (иккинчиси) маъқул 
тушуб асирларни бермай элчини... кайтариб юбордилар»3.
Россия ҳукмдорлари Хива хонига тахдид солувчи мактублар 
йўллашлари билан бир вактда, яъни 1860 йиллар охири - 1870 
йиллар бошларида уларнинг ўзлари Каспийнинг шаркий 
томонларигахонликхудудинингтурлижойларигахавфтуғдирувчи 
ҳарбий экспедициялар ҳам уюштирди. Россия аскарлари 
Қандарли қудуғи, Шоҳкадам деган жойга4, Ҳакимота авлиёси 
атрофларига, Кўктўфа, Оқбулоқ деган жойларга ва хонликнинг 
бошка шимоли-гарбий сарҳадларига кириб келиб қорақалпоқ, 
қозок фукароларига, савдо карвонларига кўпгина жабр- 
ситамлар, ҳакоратлар кўрсатганликпари тўғрисида Ўзбекистон 
Республикаси Марказий Давлат архиви фондларида мамлакат 
фукароларидан хон ҳазратларига мадад сўраб битилган юзтача 
арзнома сақланмоқда4. Россия ҳукмдорлари томонидан Хива 
хонлигига тахдид солувчи бундай ҳаракатлар тўғрисида тарихчи 
олнм Ҳамид Зиёев асарида ҳам кўплаб далиллар келтирилган. 
Жумладан, Россия ҳукумати 1869 йили ҳозирги Туркманбоши

Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish