Ситников флоти билан Қазалидан
Орол денгизи оркали
Амударёнинг куйилиш жойига қадар боради. Унга дарё оқими
бўйлаб иложи борича юқорирок кутарилиш, вазият талаб қилса
қуруқликдаги армия билан бирга ҳаракат қилиш топширилади.
Флот Амударёнинг тармоқларидан Улкундарё (Улкан Дарё)
бўйидаги анча мустаҳкам Оққалъа фортига ҳужум қилиб, уни
вайрон қилади. Жангда тўрт кишисидан ажрайди ва уч-тўрггтаси
яраланади. Шундан кейин флот Амударё бўйлаб 60 вёрстгача
юкори сузиб боради. Шундай пайтда капитан Ситников ҳузурига
бир козок келиб, генерал Верёвкин ҳарбий кисмини кўрганини
ва у билан хабарлашишнн истаса кузатиб бориши мумкинлигини
билдиради. Қозоққа ишониб, бир зобит ва ўн битта матросни
унга қўшиб, хат билан генерал Верёвкинга юборадилар,
5
май эрталаб Оренбург отряди Қўнғиротдан 10 вёрстча
узоқликда қириб ташланган ҳолда ётган 12 та
рус матроси
жасадига дуч келди. Чамаси уларни кузатувчи козоқ русларни
тузоққа илинтириш учун хиваликлар томонидан юборилган.
Шу билан капитан Ситников кемаси куруқликдаги армиясига
ёрдам бериш учун Амударё бўйлаб юкори
суза олмасдан оркага
кайтишга мажбур бўлди'.
Полковник
Маркозов
бошчилигидаги
Красноводский
отряди Атрек воҳасидаги Чакишлар деган жойдан йўлга
чиқиб, Қ орақумнинг табиий офатларига бера олмасдан, кўп
талафотлар билан 22 апрелда Хивага 3 80 вёрст қолганида
орқага қайтиш га мажбур бўлди2.
Ш ундай қилиб, Россия истилочиларининг Хива хонлигига
унинг тўрт томонидан - ҳам куруқликдан, ҳам сувдан ҳужуми
бошланиб кетди. Истилочилар
майнинг охирида хонлик
пойтахти Хива остонасида бирлашишлари тўғрисида буйруқ
олган эдилар. Ҳар қайси отряд шу муддатга улгуриши учун ўз
боскинчилик харакатларини шиддат билан бошлаб юбордилар. 1
1
Мак-Гахан.
Ўша асар, 157-158-бетлар; шунингдек,
Чиёев Ҳ.,
Ўша асар, 320-бет; шунингдек.
Макшеев А .И .
Ўш аасар, 319-320-бетлар.
1
Мак-Гахан.
Ўша асар, 148-бет.
44
www.ziyouz.com kutubxonasi
Отрядлар Америка ва Англия каби мамлакатлардан кел-
тирилган \а р хил системадаги
янги нусха куроллар билан
қуролланган бўлиб, уларга хизмат кўрсатадиган мухандислик
парки, сапёрлар батальони ҳам бор эди.
Россия ҳукумати Хива хонлиги устига боскинчилик
юришини режалаштирганида
Хоразмнинг табиий, ашёвий ва
бошқа барча бойликларини забт этиш ниятида иш кўрди. Шунинг
учун хонликка армия билан бирга турли соҳа мутахассислари
ҳам келтирилади. Улар сафида шарқшунос-археолог А.Л.Кун,
профессор зоолог М.Н.Богданов, фармацевт И.Краузе, топограф
майор Адеркас’ ва бошқалар бор эди. Улар таркибидаги
подпоручик Снрвацкий томонидан даштда астрономик
кузатиш
ишлари олиб бориш кўзда тутилади.
Россия армиясида уларнинг барча босқинчилик ҳаракатла-
рига гувоҳ бўлган чет элликлар ҳам бор эди. Улардан «Нью-Иорк
Геральд» газетаси мухбири америкалик Мак Гахан Туркистон
отрядида бўлиб, отряднинг хиваликлар билан бўлган бутун
жангларида, Хива қалъасининг эгалланиши ва
хон саройининг
талон-торож қилиниши жараёнларида, туркман уруғларига
қарши олиб борилган қирғинбарот жангларда мухбир сифатида
иштирок қилди. У гувоҳ бўлган воқеалар 1875 йилда Москвада
нашр қилинган «Военнме действия на Оксусе и падение Хивм»
номли (304 бетлик) асарида батафсил баён қилинади.
Оренбург
қўшма отряди сафида бўлиб, унинг ҳаракатларини кузатиб ёзиб
борган поручик (кичик зобит) Штумм ҳам чет эллик бўлган2.
Шунингдек, генерал Кауфманнинг (хонлик пойтахти истило
қилинган пайтда) Гандимиёндаги қароргохида турган Бухоро
амири ва Қўкон хони элчилари хам
хиваликлар бошига тушган
кора кунларнинг гувохдари бўладилар3.
Шундай қилиб, замонавий ҳарбий қудратга ва жуда пухта 1
1
Do'stlaringiz bilan baham: