Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Галкин М.Н
Ўша асар, 157-161-бетлар; Шунинглек, Веселовский Н.И. Ўша асар, 313-314- 
бетлар.
1 Ўэбекистоннинг янги тарихи, 1-китоб, 56- бет.
33 

www.ziyouz.com kutubxonasi


УларХивахонлиги бош(генерал)харитаси,Амударёғарбийқисми 
аҳолиси харитаси, Хива хонлиги аҳолиси, орогидрографик (ер 
юзи тузилиши рельефи) харитаси, элчининг хонлик бўйлаб ўтган 
йўли кўз билан чамалиб чизилган харитасининг тайёрланиши ва 
бошқалардан иборатдир. Булардан ташқари, Г.И.Данилевский 
хонликда бўлган пайтида хонликнинг ижтимоий-иқтисодий 
ҳаётига тегишли кўпгина материал йиғиб, шу асосда икки 
китобдан иборат «Описание хивинского хансгва» асарини 
яратди1. Бу ҳам ҳарбий аҳамиятга эга бўлиб, Хива хонлигини 
ўрганишда россиялик истилочилар учун муҳим кўлланма бўлиб 
ҳизмат қилди.
Аммо Данилевский ташқи ишлар вазирлигидан зиммасига 
юклатилган вазифа - Россиянинг Хивага нисбатан беғараз 
дўстлигига хонни ишонтириш ва ўзбек хонликларида фаол 
иш кўраётган Англиянинг таъсирини синдириш2 каби муҳим 
вазифаларнинг уддасидан чика олмади.
Россиянинг Хива ва Бухоро хонликларига навбатдаги 
элчилик миссияси 1858 йил 15 майда полковник Н.П.Игнатьев 
бошчилигида Оренбургдан Устьюрт оркали йўлга чиқади. Унинг 
таркибида 
Оренбург генерал-губернаторининг дипломатик 
чиновниги 
Галкин, 
Фанлар 
Академиясидан 
ориенталист 
(шаркшунос) Лерх, фотограф ва миссия учун бошқа зарур 
кишилар бор эди.
Элчилик миссияси ихтиёрига яна кўплаб казак отлиқларидан 
нборат ҳарбий отряд ва икки пароход берилган бўлиб, бундан 
кўзланган максад Амударё бўйлаб элчилар хавфсизлигини 
таъминлаш эди. Уларнинг 500 туяси хам бўлиб, Хивага куруқ- 
ликданҳам бориш имкониятигаэгаэдилар. Игнатьевнингэлчилик 
миссияси ҳам, таркибидан кўриниб турибдики, асосан ҳарбий 
мақсадни кўзлаган. Хивага қуруқликдан ҳам, Орол денгизи 
ва Амударё оркали ҳам бориш мумкинлигини янада яхширок *
5

Веселовский И И
Ўша асар, 320-324-бетлар.
5 Ўзбисистопникг янги тарихи, 1-кнтоб, 56-бет.
34
www.ziyouz.com kutubxonasi


и
м 
_

I
урганиш, зарур жоиларини расмга тушириш режалаштирилган .
Игнатьев миссияси 28-29 июнларда Қўнғиротга ва ундан 
Амударёда 7 та катта кема билан Нукус, Хўжаэли, Қипчок, 
Гурлан, Урганч қалъаларидан ўтиб, Полвонёп билан 18-19 
июлларда хонлик пойтахти Хивага етиб келдилар. Йўл-йўлакай 
қалъалар билан танишиб, стратегик аҳамиятга эга жойларни 
расмга олдилар. Буларнинг ҳаммаси генерал Кауфманнинг 1873 
йили Хивага юриши пайтида улар учун қўлланма бўлди.
Н.П.Игнатьев 
экспедициясининг 
Орол 
денгизидан 
Амударёга ўтиб Қўнғиротгача етиб келган пароходларида 
ҳарбий юк бўлганлиги сабабли уларнинг Хива ҳукмдорлари 
томонидан Амударёдан чиқариб юборилганлиги бу миссиянинг 
Хивага страгетик мақсадда келаётганлигининг яна бир далили 
эди. Игнатьев миссиясининг рус кемалари Амударёда эркин 
сузишига, Хивада Россия савдо агентининг бўлишига рухсат 
берилиши ва Россия савдогарларидан хонликда фақат бир марта 
мамлакатга товар олиб киритилишида 2,5 фоиздан ортиқ бож 
ундирмаслик тўғрисидаги каби талаблари хон томонидан рад 
қилинган бўлса ҳам, улар Амударёнинг Оролга қуйиладиган 
жойларини, Орол денгизининг жануби-шарқий кирғоқларини 
жиддий ўрганишга эришдилар. Шунингдек, Хивага Орол ва 
Амударё орқали бориш мумкинлигини билиб олдилар. Шундай 
қилиб, Веселовский асарида таъкидланганидек, «Россия Хивага 
юриш қилиши учун ўзига янги ва қулай йўл топиб олган»’ эди. 
Буларнинг ҳаммаси Россиянинг Хива хонлигинн босиб олиш 
йўлидаги тайёргарликлари бўлиб, улар элчилик ниқобида олиб 
борилди. Бу гуруҳнинг асл мақсади жосуслик қилиш эканлигига 
полковник Игнатьевнинг ўзи ҳам икрор бўлган эди3.
Бу даврда «Россия дипломатияси Бухоро, Хива ва Қўкон 
хонликларини 
бнр-бирига 
қарши 
гиж-гижлаб, 
ўзининг *
2

Гаякин М.Н.
Ўша асар, 164-189-бетлар; Шунингдек, 
Веселавский Н.И.
Уша асар, 346-348- 
бетлар.

Веселовский Н.И.
Ўша асар, 348-бет.
2 Ўтбекистоннинг янги тарики, 1-китоб. 57-бет.
35
www.ziyouz.com kutubxonasi


иғвогарона сиёсатини изчиллик билан юритар эди. Россия бу 
йўлда собит туриб, Тўрғай вилоятини, 1846 йилнинг кузига 
келиб, Сирдарёнинг Орол денгизига куйиладиган еридаги 
Қазалини ишғол этди ва 1847 йилда Раим, 1848 йилда Казалинск 
истеҳкомларини қурди. Бу аҳвол Хиваии ташвишга солди... Хива 
хони бу истеҳкомл арни йўккил и ш га ҳаракат килди, лекин Си рдарё 
ва Орол бўйидаги қозоқлар рус истеҳкомларидаги кўшинларни 
йўқотиш хусусидаги Хива ҳукуматининг маслахатларига кулок 
солмадилар»1. Энг муҳими, Ўрта Осиё хонликлари ғарбдан 
хавф солиб келаётган Россия боскинчиларига қарши бирлаша 
олмадилар.
Бу даврда Англия билан Туркия ҳамкорликда Ўрта Осиё 
давлатларининг ҳарбий иттифокини вужудга келтиришга кўп 
уринган бўлса-да, Туркия ҳам, Англия ҳам Россия хуружига 
қарши ўзбек хонлари бирлигини вужудга келтиришни таъмин- 
лашнинг уддасидан чиқа олмади2.
Россия ҳукумати элчилар билан бир каторда 1850 йиллардан 
бошлаб Хива хонлиги чегараларига қатор махсус ҳарбий 
экспедициялар юбориб, улар оркали кўплаб ҳарбий максаддаги 
разведка ва текширув ишларини амалга ошира борди. 1869 
йилдан эса Россиянинг Хива хонлигига юришига тўғридан- 
тўғри тайёргарликлар бошланган эди. Ўша йили полковник 
Столетов бошчилигидаги отряд Красноводск кўрфази соҳилидан 
Хива томон олиб борадиган йўлларни хавф-хатардан тозалашга 
киришган эди. У Красноводск, Таш-Арват-қалъа, Михайловск 
ва Мулла-қара фортларини барпо қилади. Полковник Скобелев 
бошчилигидаги экспедиция Хива хонлиги чегараларигача 
бўлган саҳро йўлларини стратегик жиҳатдан ўрганиш ишларини 
олиб борди. 
1870-1871 
йилларда Макрозов ва Столетов 
бошчиликларидаги ҳарбий экспедицияларнинг Сариқамишгача 
бўлган масофада олиб борган ҳарбий разведкалари материал- 
лари на 1872 йили полковник Ломакин отряди томонидан 1
2
1 Ўчбекиетоининг янги тарихи, 1-китоб, 55-бет.
2
Ўзбекистпннинг янги тарнхн, 1-кятоб, 54-бет.
36
www.ziyouz.com kutubxonasi


Манғишлок ярим оролида катта кўламда ўтказилган ҳарбий 
разведка ишлари уларнинг Хива юришида саҳро операцияларини 
амалга оширишларида қўл келган'.
Шундай қилиб, юкорида келтирилганлардан шак-шубҳасиз 
равшан бўлиб турибдики, Россиянинг Хива хонлигига уруш 
эълон қилиши учун сабаб (баҳона) излашга ҳожат ҳам колмаган 
эди. Чунки унинг Хива хонлигига нисбатан узоқ даврлар 
мобайнида олиб борган барча сиёсати фақат уни истило қилишга 
қаратилганлиги эндиликда сир эмас эди. «С.Петербургские 
ведомости» гаэетасининг 1875 йил 334-сонида эълон қилинган 
мақолада, Хиванинг эгалланиши Россиянинг Ўрта Осиёга 
нисбатан бутун муносабати тарихи давоми бўлиб, у кўпдан 
бери россияликларнинг ижтимоий ва сиёсий заруратига 
айланганлиги таъкидланган эди3. Шундай бўлгач, Россиянинг 
1873 йилдаги Хива хонлигига босқинчилик юриши асрлар 
давомида тайёрланган бўлиб, кандайдир 20 тача россиялик 
асирнинг хиваликлар томонидан вактида кайтарилмаганлиги 
бунга баҳона бўлган, холос.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш зарурки, Россиянинг Хива 
хонлигига боскинчилик юриши факатгина Россия ҳарбийлари- 
нинг инжиклиги 
ёки ташаббусигина бўлмасдан, Россия 
бозорларида Хива маҳсулотларига бўлган талабнинг ортиб 
бориши ҳам эди.

Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish