Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Г
21
кин М .Н
Ўша асар, 159-бет.
31
www.ziyouz.com kutubxonasi


иборат бирлашган лашкар билан русларга қарши отланган»1 
эди. Бунинг устига Перовский кўшини йўлда совуқ, кор, бўронга 
бардош бера олмасдан кирилиб кетди. Эмба дарёсига кадар 1054 
жангчисидан ва 5212 туясидан ажралган Перовский 1840 йил 
1 февралида Окбулоқ истеҳкомидан оркага кайтишга буйрук 
берди. Аравалар ёндирилди, озик-овкатлар ташлаб юборилди1
2.
Перовскийнинг мағлубияти Россияга карши кураш бай- 
роғини кўтарган қозоқларни ҳам руҳлантирди. Хива хони эса 
боскинчиларга карши курашаётган қозокларнинг мустакиллик 
ҳаракатини кувватламокда эди. Шундай вазият вужудга келдики, 
эндиликда Хива бутун Осиёда Россиянинг жиддий рақиби 
сифатида танила бошланди3.
Шундай бир пайтда Россия ҳукуматининг Ўрта Осиёга 
Хива хонлиги орқали кириб бориш йўлида асрлар давомида 
килган уринишлари, бир неча бор элчилар юбориш орқали 
олинган маълумотлари унга Оренбургдан Орол денгизи ғарбий 
соҳилларидаги сувсиз даштдан бориш катта кийинчиликлар 
мавжуд эканлигини кўрсатди. «Шунинг учун ҳам, - деб 
таъкидланади 
«С.Петербургские 
ведомости» 
газетасининг 
1875 йил 334 сонида, - бизнинг Ўрта Осиё сиёсатимизда 
кескин бурилиш юз берди ва 1840 йилдан бошлаб бизнинг 
барча зўр беришларимиз марказий шаркка, ҳозирги Туркистон 
томон кўчирилди. Унинг жуғрофий ва табиий хусусиятлари 
ҳужумкюрлик юришларимизни осонлаштирди»4.
Шу асосида Россия Туркистон йўналиши бўйлаб 1840 
йиллардан Орол денгизи ва Сирдарё соҳиллари бўйлаб ҳарбий 
истеҳкомлар, фортлар барпо кила бошлади. Орол денгизида 
курилган Россия флотилияси (ҳарбий кемалар мажмуи), Сирдарё 
бўйлаб курилган 3 та форт ва бошка бир неча ҳарбий истеҳкомлар 
шулар жумласидандир5.
1 Туркестамский сборних, Т. 150. С. 110.
2 Туркестанский сборник, Т. 150. С. 110.
3 Уэбекистоннинг янги тарихи, 1-китоб, 43-6ет.
4
Туркестанский сборннк, Т. 150. С. 110.
1 Туркестанскнй сборник, Т. 150. С. 110.
32
www.ziyouz.com kutubxonasi


Шу билан Россия Хива хонлигини ҳам ҳеч качон эътиборидан 
четдаколдирмади. Россияҳукумати элчилари ваХивадаасирликда 
бўлиб кайтган Россия фуқаролари орқали Хива хонлигининг 
социал-иқтисодий аҳволи, ҳарбий куч-қудратини, унга борадиган 
йўлларни ўрганишни тинимсиз давом эттирдилар. Шундай 
элчиликлардан бири Никифоров бошчилигидаги элчилар бўлиб, 
у 1841 йил августидан ноябрь ўрталаригача Хивада бўлди. 
Никифоровга Хива хонлиги тўғрисида топографик ва ҳарбий 
маълумотлар йиғиш, Каспий денгизи шаркий кирғоғининг 15- 
20 вёрст ерлари билан биргаликда Гурган дарёси қуйиладиган 
жойга кадар Хива хонлигидан Россия тасарруфигаўтказилишига 
эришиш вазифаси юклатилган эди1. Бундан ташкари, «Россия 
хукумати Ташки ишлар вазирлигининг капитан Никифоров 
зиммасига юклаган вазифаси, Хива хонини рус қўшинлари 
томонидан Сирдарёнинг куйи қисмини ишғол қилиш масаласида 
бетараф туришга, Сирдарёнинг шимолидаги ерларни ва Каспий 
денгизининг шаркий кирғоғини Россия ҳудуди деб эътироф 
этишга... кўндиришдан иборат эди»1
2.
Никифоров Оллокулихон билан музокарада ҳеч нимага эриша 
олмаган бўлса хам, россиялик истилочиларни Хива хонлиги 
ва унга борадиган йўллар тўғрисидаги маълумотлар билан 
бойитди. Никифоров топографлари Хивага борадиган йўналиш 
ва йўлларга оид топографик журнални чизиб олишга эришдилар. 
Улар хонликда 3 минг вёрстлик масофани топографияга 
олдилар3. Буларнинг барчаси Хива хонлигини Россияга қўшиб 
олиш йўлида килинган тадбирлар эди.
Шундай элчилардан яна бири Г.И.Данилевский бошчи- 
лигидаги элчилик миссиясидир. У 1842 йилнинг октябридан 31 
декабрига кадар Хива хонлигида туриб, хонлик зўғрисида Россия 
харбийлари учун аҳамиятга эга бўлган анча маълумотлар йиғди.
1 Ўэбекистоннинг янги тарихн, 1 -китоб, 5й-бет.


Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish